Зинога яқинлашманг-9 Принтер учун
16.01.2017 й.

 

ФАҲШДАН ЧЕТЛАНИШ УЧУН БАЖАРИЛАДИГАН АМАЛЛАР


 

Ҳаром қилинган ишлардан сақланиш ҳар бир мусулмоннинг Аллоҳ олдидаги бурчидир. Хусусан фаҳш ишлардан четланиш ҳам банда учун фарз амаллардан ҳисобланади.

(1) Шундай ишлардан бири ва аввалгиси Аллоҳга сидқидилдан тавба қилишдир.

Тавбанинг луғавий маъноси “қайтиш”дир. Уламолар: “тавба - қилган гуноҳига надомат қилиш, ундан тўхташ ва уни қайтиб қилмасликка азму–қарор қилишдир” деганлар. Ҳар қандай гуноҳдан тавба қилиш мусулмон банда учун фарздир. Зеро кечиримли зот бўлган Аллоҳ Ўз бандаларини тавбага буюрган: “Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар” (Нур сураси, 31‑оят).

Ислом олимлари тавбанинг тўрт шарти бор экалигини айтганлар:

1. Ўша заҳоти гуноҳни тарк этиш.

2. Гуноҳ қилиб қўйгани сабабидан надомат қилиш.

3. Гуноҳга ҳеч қачон қайтмасликка қаттиқ, жазм ила азму‑қарор қилиш.

4. Агар гуноҳи бировнинг ҳаққига тааллуқли бўлса, ўша одамга унинг ҳаққини адо қилиш ва ундан розилик олиш.

Тавбанинг энг катта шарти эса у холис Аллоҳ учун бўлишидир.

Фаҳш ишга қўл урган банда билсинки, у Улуғ Аллоҳга осийлик қилди. Энди унга бу ишдан дарҳол тўхташ ва тавба қилиш фарз бўлади. Шунингдек у билсинки, унинг Роббиси бўлган Аллоҳ унинг тавбасидан хурсанд бўлади ва тавбасини қабул қилиб, уни кечиради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг қанчалар кечирувчи зот эканлигини қуйидаги ҳадислари орқали баён қилиб берганлар: “Аллоҳ банданинг тавбасини жон талвасасига тушгунга қадар қабул қилади” (Бухорий ривояти).

Демак Аллоҳга тавба қилиш ҳеч қачон кеч эмас экан. Демак банда тавбасида сидқидил бўлса, тавбанинг барча шартларини ўзида мужассам этса, у келажакка яхши умидлар ила қарай олар экан.

Руҳий тарбия устозлари “тавба қилиш қийин иш эмас, лекин холис, сидқидилдан тавба қилиш Аллоҳ осон қилмаса қийин ишдир” дейдилар. Шу боисдан ҳам Аллоҳ мўминларни “холис тавба” қилишга чақирган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса” (Таҳрим сураси, 8‑оят).

(2) Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна бири - Аллоҳдан фаҳшга тушишдан паноҳ беришини ёлвориб сўрашдир.

Аллоҳ айтади: “Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”, деди” (Ғофир сураси, 60‑оят).

Аллоҳга банда томонидан қилинадиган дуо ва ибодат луғатда бир хил маънони билдиради. Дуо ва ибодат хоҳ сўздан иборат бўлсин, хоҳ амалдан, банда томонидан Аллоҳ таолонинг розилигини излашдир, иймон ила Унинг розилигини сўрашдир.

Дуо ва ибодат банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида ҳожатманд эканини эътироф этишидир. Ўзининг ночорлигию ожизлигини тан олишидир. Бу ишни фақат иймони борларгина, қалб кўзлари очиқларгина, ўзининг кимлигини англаб етганларгина, инсоф қилганларгина, қалбида Аллоҳга нисбатан кибру ҳаво бўлмаганларгина қила оладилар. Буни бандага Аллоҳнинг Ўзи буюргандир.

Аллоҳ ўз Пайғамбарига хитоб қилиб қуйидагича марҳамат қилган: “Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар” (Бақара сураси, 186‑оят).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан имом Аҳмад ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Қалблар идишга ўхшайди. Баъзилари баъзисидан кўпроқ жойлаштиради. Агар Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлсангиз, ижобат бўлишига қаттиқ ишониб сўранг. Ғофил қалб билан дуо қилган банданинг дуосини Аллоҳ қабул қилмайди”, дедилар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар банда шошилмаса, дуосига ижобат қилинади. “Дуо қилдим, қабул бўлмади”, демасин, деганлар.

Банда фаҳшдан узоқда бўлиши учун Аллоҳдан бу нарсани сўрамасдан туриб муроди ҳосил бўлмайди. Ҳар қандай яхши ишга муваффақ бўлиш ва ҳар қандай ёмон ишдан четда бўлиш фақатгина Аллоҳнинг тавфиқи ва У зотнинг қўллаши билан бўлади.

(3) Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна бири - ўз динини тартибли равишда ўрганишдир.

Исломни тартибли равишда, атрофлича ўрганишни йўлга қўйган инсон буюк насибага, яъни Аллоҳнинг бандаларига ўргатган нарсаларига эришади. Бу нарсанинг ўрнини ҳеч қандай бойлик, ҳеч қандай обрў ва ҳеч қандай мансаб боса олмайди.

Диний илм катта неъмат эканлигини Аллоҳ қуйидаги оятда баён қилган: “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли зотдир” (Фотир сураси, 28‑оят).

Аллоҳдан қўрқиш илмсиз кишидан, динини билмаган кишидан содир бўлмайди. Аллоҳни таниган, ўз дини асосларини мустаҳкам билиб эътиқоди тўғри бўлган бандагина қўрқади. Бундай банда фаҳшга ва унга олиб борувчи йўллардан буткул четда бўлади. Агар фаҳш иш содир қилиб қўйса, дарҳол холис тавба қилиб, Аллоҳга ёлвориб дуо қилади ва ўша гуноҳга қайтиб қўл урмайди. Фаҳш ишлар ва гуноҳлардан четда бўлишда иродасини мустаҳкам қилади ва доимо Роббисини ёдида тутади.

Аллоҳни таниш, пайғамбарни таниш, Ислом эътиқодини билиш, ҳалол ва ҳаромни, фарз нима, вожиб нима билиш ҳар бир ўзини мусулмонман деган инсон учун мажбурий ишдир. Ушбу санаб ўтилган нарсаларни билмаслик, уларни ўрганмаслик ёки уларни ўрганишни ортга суриб юриш бандани кофирликка етакловчи нарсадир ва мутлақо ҲАРОМдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздир” деганлар (Байҳақий ривояти).

Яъни зарурий диний илмни ўрганиш ҳар бир эркак ва аёл мусулмонга мажбурий бўлиб, уларни бундан бошқа иложлари йўқдир.

(4) Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна биринамозни тўлатўкис адо қилишдир.

Намоз ўқиш кунига беш вақтда фарз қилинган бўлиб, у Ислом динининг асосларидандир. Намозсиз Ислом худди асосий устунларидан бир устуни йиқилган бинога ўхшайди. Бундай бинонинг эса қулаши аниқдир. Демак намозсиз банданинг дини ҳам қулаши аниқдир.

Аллоҳ айтади: “Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси, 103‑оят).

Дўзах аҳллари жаҳаннамга тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳам намоз ўқимаганликларидир. Бу ҳақда Аллоҳнинг Китобида қуйидаги оятлар бор: “Сизларни дўзахга нима киритди? Улар: “Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Ва мискинларга таом бермаган эдик. Ва ботилга шунғувчилар билан бирга шўнғир эдик. Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарган эдик. Токи бизга ўлим келгунича”, дерлар” (Муддассир сураси, 42‑47‑оятлар).

Ушбу оятда дўзах эгалари азобланишларининг сабабларини санаб туриб намоз ўқимаганликларини биринчи ўринда айтганлар.

Буюк Аллоҳ, тилларида иймон келтириб, қалбларида иймон келтирмаган мунофиқлар ҳам ҳатто намоз ўқишларини айтган: “Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни алдовчидир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар” (Нисо сураси, 142‑оят).

Мунофиқлар албатта дўзах эгаларидир. Лекин улар “намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар”. Улар, яъни мунофиқлар жаҳаннам аҳлидан бўлсалар унда намозга умуман турмайдиган кишининг Аллоҳ ҳузуридаги ҳоли қандай бўлади тасаввур қилиш қийин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намознинг тутган ўрни ҳақида қуйидагича марҳамат қилганлар: “Қиёмат кунида банда биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган нарса – намоздир. Агар намози яхши бўлса, қолган амаллари ҳам яхши бўлиб кетади. Агар намози ёмон бўлса, қолган амаллари ҳам ёмон бўлиб кетади” (Табароний ривояти).

Ҳадисдан маълумки, банданинг бахту‑саодати ҳам, бадбахтлиги ҳам намозга боғлиқ экан. Банданинг намози бошқа амалларига ҳам таъсир ўтказар экан.

Намознинг фаҳшдан ва бошқа гуноҳлардан бандани сақлаши ҳақида Аллоҳ қуйидагича марҳамат қилган: “Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир. Аллоҳ нима қилсангиз, билур” (Анкабут сураси, 45‑оят).

Намозни тўкис адо этдеб таржима қилинган жумлани тўридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ўгирилса, “намозни тик турғизбўлиб чиқади. Демак, намозни ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни тўкис адо этиш орасида фарқ бор. Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга “намоз ўқидеб эмас, “намозни тўкис адо эт”, деб хитоб қилмоқда.

Мана шу нуқтаи назардан кимнинг намози ҳақиқий, кимники сохта эканини билиб оламиз. Намозни ҳамма ҳам ўқиши мумкин, лекин намозхон фаҳш ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фоҳиша ва мункар ишлардан албатта қайтади.

Шу боисдан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг намози уни фаҳш ишлар ва мункардан қайтармас экан, у намози ила Аллоҳдан фақатгина узоқлашиб боради” деганлар (Тобароний ривояти).

Хулоса шуки, фаҳшдан қутилиш учун албатта намоз ўқиш керак. Ўқиб ҳам ўз вақтида тўла‑тўкис адо қилиш керак.

(5) Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна бири – ёмонликка буюрувчи нафсга қарши уруш очишдир.

Инсон, фариштадан нафси борлиги ила фарқланади, ҳайвондан эса ақли борлиги ила фарқланади. Ҳайвон ўз нафсини жиловлай олмайди инсон эса ўз ақли ила ўз нафсини жиловлаши ва Аллоҳ кўрсатмаларига асосан нафсини қондириши керак. Нафсни қондиришда ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Лекин ўша нафсни Аллоҳ қайтарган нарсалар ила қондириш катта ёмонликлар сабабчисидир. Нафс табиатан ўз эгасини уни қондиришга ундайди. Нафс ҳалол ва ҳаромни фарқига бормайди. У қонса бўлди, бошқаси билан иши йўқ. Мўмин банда эса ўз нафсини фақатгина Ислом чегараларида турган ҳолда қондиради.

 Буюк Аллоҳ қуйидагича марҳамат қилган: “Ва нафс билан ва унинг бекаму-кўст қилиб яратилиши билан қасам. Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди. Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади. Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади” (Шамс сураси, 7‑10‑оятлар).

У Зот яна: “Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса. Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир” деб марҳамат қилган (Назиат сураси, 40, 41‑оятлар).

 

Нафснинг ёмонликка буюришига кўпгина бандалар алданиб қоладилар. Нафсининг ёмонликка буюришига қарши туриш учун аввало Аллоҳнинг ёрдами ва раҳмати кейин кучли ирода керак бўлади.

Юсуф алайҳиссаломни ўзи билан зино қилишга ундаган, кейин тавба қилган аёлнинг қуйидаги сўзлари Қуръонда келган: ”У: “Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир”, деди..” (Юсуф сураси, 53‑оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини нафсни тергашга, уни тарбиялашга ва ёмонликлардан поклашга доимо ундаб келганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида қуйидагича марҳамат қилганлар: “Зийрак ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейингини кўзлаб амал қилган инсондир. Ожиз нафсини ўз ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан турли нарсаларни орзу қилган инсондир  ( Термизий ривояти).

Нафс фаҳшга буюрганда, шаҳватлар қўзғалганда Аллоҳ учун ўзини тийиш катта қаҳрамонлик ҳамда Аллоҳ ҳузурида улуғ мақомга эришиш эканлиги ушбу ҳадисда баён қилинган: “Аллоҳ етти тоифани Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) Ўз сояси остига олади: одил имом; Аллоҳ ибодатида ўсган йигит; Қалби масжидларга боғланиб қолган киши; Аллоҳ йўлида ўзаро муҳаббатлашган икки киши, улар Аллоҳ йўлида жам бўлиб, Аллоҳ йўлида тарқаладилар; Гўзаллик ва мансаб эгаси бўлган аёл ўзига ундаганда “мен Аллоҳдан қўрқаман” деб бош тортган киши; Садақа қилганда садақасини ўнг қўли берганини чап қўли билмайдиган даражада беркитган киши” (Бухорий ривояти).

Гўзаллик ва мансаб эгаси бўлган аёл ўзига чорлаганда “мен Аллоҳдан қўрқаман” деб бош тортиш ўз-ўзидан бўлиб қоладиган иш эмас. Бунинг учун аввало Аллоҳни таниш, динини билиш, ўз нафсини Роббига бўйсунтирган бўлиш керак. Бу масалада бизга Юсуф алайҳиссаломнинг ҳаётларида бўлиб ўтган воқеа катта ибрат бўлади. Аллоҳ айтади: “У уйида бўлган аёл ундан нафсини хоҳлади. Эшикларни беркитиб: “Бу ёққа кел!” деди. У: “Аллоҳ сақласин! Ахир, у жойимни яхшилаб берган Роббим-ку! Албатта, золимлар нажот топмаслар”, деди.

     Батаҳқиқ, (хотин) унга интилди. У ҳам, агар Роббининг бурҳон-ҳужжатини кўрмаганида, (хотинга) интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳш ишларни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у Бизнинг мухлис бандаларимиздан” (Юсуф сураси, 23, 24‑оятлар).

Эшиклар беркитилган, ҳеч ким кира олмайди. Гўзаллик ва мансаб эгаси бўлган аёл ўзига чорлаб турибди. Юсуф алайҳиссалом эса Аллоҳ учун бош тортмоқдалар. Аёл у кишига интилди. Пайғамбар эса шунда ҳам фаҳшдан четда бўлмоқдалар.

Кўпинча эркаклар аёлларга тегажонлик қиладилар. Шундай ҳолатда ўз иффатини сақлаб Аллоҳдан қўрққан аёл шубҳасизки Юсуф алайҳиссаломнинг қаҳрамонликларини амалда бажарган ва Аллоҳ Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) Ўз сояси остига оладиган бандалардан бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳватларга қарши курашиш кераклигининг сабабларидан бирини баён қилиб қуйидагича марҳамат қилганлар: “Дўзах шаҳватлар билан ўралгандир. Жаннат нафсга ёқимсиз нарсалар ила ўралгандир” (Бухорий ривояти).

Шаҳватларга эргашиш, уларга қарши турмаслик дўзахга олинган чиптадир. Нафсга ёқмаса ҳам унинг ёмонликларига қарши курашиш, фарз ва вожибларга оғишмай амал қилиш жаннатга олинган чиптадир.

Нафсга қарши шунчаки ҳаракат қилиш камлик қилади. Унга қарши тўхтовсиз курашиш, жанг қилиш керак бўлади. Мана шундагина унга бутунлай бўлмаса ҳам, қанчадир миқдорда эга чиқиш мумкин бўлади.

Аллоҳдан ҳар биримизга нафснинг ёмонликларига қарши курашишда қўллашини сўраймиз.

 

islom.uz

 

Афзал Аброр таржимаси

 

 

 

 

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri