РАМАЗОНГА ТАЙЁРЛАНИШ Принтер учун
29.07.2007 й.
Қадрли биродарлар! Ўзингизга маълумки кўпчилик мусулмонлар ҳар йили Рамазони шариф бошимизга соябон бўлиб келганда ул муборак ойнинг фазлидан баҳраманд бўлиш учун Рўза ибодати ва унинг аҳкомларини тузукроқ англаб етишга ҳаракат қилиб қоламиз. Лекин ҳаммага ҳам бу борада етарли маълумотлар бор китобни қўлга олиб мириқиб ўқиш ва уқиш насиб қилавермайди. Чунки ўз тилимизда талабга жавоб берадиган китобни топишимиз бир оз мушкул. Ана шу маънода мавжуд бўшликни тўлғазса ажаб эмас деган ният ила www.islom.uz сайти «РАМАЗОНГА ТАЙЁРЛАНИШ» дарслари бошланганлиги ҳақида сизларга маълум қилади.
Дарслар Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратларининг “Ҳадис ва Ҳаёт” китобининг 9 жузи “Рўза китоби” асосида бўлиб ўтади.
Дарслар босқичма-босқич бўлиб, маъруза, китоб мутоласи, вазифалар ва савол-жавоб қилиш имкониятлари ила ташкил қилинади. Дарсларда иштирок этиш чекланилмаган.

Дарсда иштирок этувчилар

1. Шайх хазрталарининг дарсга оид маърузасини эшитадилар.
2. Хар бир дарсларнинг матни билан ҳам танишиб борадилар.
3. Дарсда хосил бўлган саволларга жавоб олиш (Шайх хазратларидан) ташкиллаштирилади.

Дарсдан кўзланган мақсад

Қуръон, cуннат ва саҳобаларнинг амалларидаги Рўза ҳақидаги маълумот ва таълимотларни чуқур ўрганиб улардан бу ҳақдаги аҳкомларни чиқариб, тартибга солиб ва осонлаштириб кетган мужтаҳид уламоларимизга эргашиш.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort