Исҳоқжон домла Бегматовнинг «Жумъа мавъизалари» аудио жамланмалари Принтер учун
02.02.2017 й.

ishoqdomla1

 


Исҳоқжон Бегматов «Жумъа мавъизалари» 1-диск (МР3)

Ушбу аудиожамланмада Тошкент шаҳридаги «Тўхтабой» жомеъ масжидининг ‎имом-хатиби, интернет-журналистика йўналиши бўйича «Олтин қалам» Миллий ‎мукофотининг соҳиби, 2015 йилги «Йил имоми» танлови ғолиби Исҳоқжон домла ‎Бегматовнинг қуйидаги мавзулардаги жума мавъизаларидан баҳраманд бўласиз.‎

 

Ислом – саломатлик ва офиятдир

Тинчлик ва осойишталикнинг қадрига eтайлик

Устоз ва мураббийлар ҳақида

Моддий ва маънавий исрофлар

Ҳасад балоси

Мусулмонларни кофирликда айблаш

Тил офатлари. Фатво сўраш одоблари

Бидъат ва унинг турлари

Муҳаррам ойининг фазилати. Ашуро рўзаси

Гиёҳвандлик иллати

 

ishoqdomla2 

 

Исҳоқжон Бегматов «Жумъа мавъизалари» 2-диск (МР3) 

 

Жамланманинг бу қисмида қуйидаги мавзулардаги жума мавъизаларидан баҳраманд бўласиз:

Оламларга раҳмат Пайғамбар

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ

Фарзанд тарбиясида онанинг ўрни

Оила – бахт-саодат қўрғони

Эр-хотиннинг бурч ва масъулиятлари

Ота-она ризоси

Қайнона-кeлин муносабатлари

Қўшничилик ҳақида

Ёшларни зарарли иллатлардан сақлаш

 

 

 

ishoqdomla_koreada

 

ИСҲОҚЖОН ДОМЛА БЕГМАТОВ


Исҳоқжон домла Бегматов 1970 йилда Фарғона вилоятининг Бешариқ  туманида, ‎зиёли оиласида таваллуд топган. Илк диний таълимни отаси мулла Муҳаммаджондан ‎олган, 1994 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаган. ‎Оилали, олти нафар фарзанди бор. ‎

Дастлаб Тошкент шаҳридаги Абулқосим номли мадрасада, ҳозирда Имом ‎Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида мударрис бўлиб, ақоид ва фиқҳ ‎илмидан дарс бермоқда. «Илм олиш одоблари» китобининг муаллифи.‎

‎2002 йилдан Тошкент шаҳридаги «Тўхтабой» жомеъ масжидининг имом-хатиби.‎

‎2011 йилда Самарқанддаги Имом Бухорий халқаро марказида малака оширган.‎

‎2015 йилдан www.ummat.uz саҳифасини юритиб келади. Ушбу сайт 2016 йилги ‎‎«Сарҳисоб» танловида ғолиб бўлган. ‎

Исҳоқжон домла Бегматов 2016 йилда интернет-журналистика йўналиши бўйича ‎‎«Олтин қалам» Миллий мукофотининг соҳиби бўлди.‎

Исҳоқжон домла Бегматов 2015 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ‎‎«Йил имоми» танловида биринчи ўринни эгаллаган.‎

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort