Уммул китоб – Фотиҳанинг фазилати (26-тавсия) Принтер учун
09.02.2017 й.

Image 

Уммул китоб – Фотиҳанинг фазилати (26-тавсия)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига тақсимладим. Бандамга сўраган нарсаси бўлади. – Бошқа ривоятда: «Ярми мен учун, қолган ярми бандам учундир», дейилган. – Банда: «Алҳамду лиллааҳи Роббил ъааламийн» деса, Аллоҳ таоло «Бандам Менга ҳамд айтди», дейди. У: «Ар-Роҳмаанир Роҳийм» деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга сано айтди», дейди. У: «Маалики явмиддийн» деса, У Зот: «Бандам Мени улуғлади», дейди. У: «Иййаака наъбуду ва иййаака нас­таъийн» деса, У Зот: «Бу Мен билан бандамнинг ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлади», дейди. У: «Иҳдинас-сиротол мустақийм. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдууби ъалайҳим валад-дооллийн» деса, У Зот: «Бу бандам учун. Бандамга сўраган нарсаси бўлади», дейди».

Имом Муслим ривоят қилган.

 

Изоҳ: Уламолар «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига тақсимладим» иборасидаги намоз сўзида Фотиҳа сураси назарда тутилган дейишган. Чунки у намозда ўқилади, уни ўқиш намознинг бир бўлаги ҳисобланади. Ҳадиснинг давоми ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Фотиҳа сураси етти оятдан иборат бўлиб, биринчи уч ояти Аллоҳ таолога ҳамду санодан иборат. Охирги уч ояти сўров, дуо ва илтижодан иборат. Ўртадаги бир оятнинг эса ярми сано, ярми дуодир.

 

Абу Саъид ибн Муъаллодан ривоят қилинади:

«Масжидда намоз ўқиётган эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени чақириб қолдилар. У зотга жавоб бермадим. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен намоз ўқиётган эдим», дедим. У зот: «Аллоҳ «Аллоҳ ва Унинг Расули сизларни чақирганда жавоб беринг»* демаганми?» дедилар. Сўнг менга: «Масжиддан чиқишингдан олдин сенга бир сурани ўргатаман, у Қуръондаги сураларнинг энг буюгидир», дедилар.

Сўнг қўлимдан тутдилар. Кейин чиқиб кетмоқчи бўлиб турганларида, у зотга: «Сенга бир сура ўргатаман, у Қуръондаги энг буюк сурадир», деган эдингиз-ку дедим. У зот: «У «Алҳамду лиллааҳи роббил ъааламийн»дир. Менга берилган «Такрорланувчи еттилик» ва «Буюк Қуръон» мана шудир», дедилар».

Бухорий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

* Анфол сураси, 24-оят.

Изоҳ: Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижр сурасининг 87-оятига ишора қилмоқдалар. Унда шундай дейилади: «Батаҳқиқ, Биз сенга «Такрорланувчи еттилик» ва «Буюк Қуръон»ни бердик». Ушбу оятда келган васфлар Фотиҳа сурасининг номларидандир. Бу суранинг «такрорланувчи» дейилиши унинг намозларда қайта-қайта, такрор-такрор ҳар ракъатда ўқилиши ёки Маккада ҳам, Мадинада ҳам нозил бўлгани эътиборидандир. У етти оятдан иборат бўлгани учун «еттилик» дейилган. «Такрорланувчи еттилик» деб ўгирилган «сабъул-масоний» иборасини «ҳамду сано еттилиги» деб ҳам тушуниш мумкин. Бунда сурада Аллоҳ таолога ҳамду сано маънолари мужассамлиги назарда тутилган.

 

Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ таоло Фотиҳа сурасини Ўзи билан бандаси орасида иккига тақсимлаган.

2. Фотиҳа сурасининг ярми Аллоҳга ҳамду сано бўлса, қолган ярми банданинг У Зотга қилган дуоси, илтижосидан иборат.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чақирганларида жавоб бериш лозим.

4. Раҳбар чақирган вақтда жавоб бера олмаган одам кейин узрини айтиши керак.

5. Қуръонда энг улуғ сура бор.

6. Раҳбар унутган нарсани унинг ёдига солиш мумкин.

7. «Алҳамду лиллааҳи Роббил ъааламийн» деб бошланадиган Фотиҳа сураси такрорланадиган етти оятдир.

8. Фотиҳа сураси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган буюк Қуръондир.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

 
Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort