Биласизми...? Принтер учун
05.08.2007 й.

Террор араб ихтироси ёки Исломий бидъат эмас, лекин замонавий асрда сиёсий изтироблар натижасида юзага келган нафратни бир кўринишидир. Аслида террор икки аср олдин юзага келган. Террор Франсада 1793 йил 10 мартдан 1794 йил 27 июлгача давом этди. Ана ўша террор сўзининг келиб чиқиш этимологияси франсуз ва инглиз тилларидан ясалгандир.

«Мусулмонлар ва замонавий қарама-қаршилик» китобидан

Аёллар ҳуқуқи

Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳисоботига кўра таҳминан дунё ер куррасининг ярми аёллар бўлиб, ишчи кучини учдан бири аёлларга тўғри келади. Дунёдаги даромаднинг ўндан бири ҳам аёллар хиссасига тўғри келади. Манзил муҳим ишларида, оилавий лойиҳаларда аёллар иш соатининг учдан иккисига тўғри келади. Бундан ташқари аёллар эркак кишини қўлга киритадиган маошни 40 фоизини олади. Дунёдаги кўчма ёки кўчмас мулк эгаларини бир фоизинигина аёллар ташкил қилади.
Эркак ва аёллар орасидаги бесаводлик ҳисоботига кўра эркакларда бесаводлик нисбати 23, 5 фоизга, аёлларда эса 34 фоизга яъни 540 миллион аёлни ташкил қилади.
Ва яна камбағалларни ҳисоб-китоб қилиб чиқилганда дунё аҳолисининг бешдан бири камбағаллар бўлиб, ана шу камбағалларни 70 фоизи аёллардир.
Дунёдаги қочоқлар сони 18 миллион шахс бўлиб, 8 миллиони аёллардир. Осиёнинг ўзида 100 миллион аёл йўқ бўлади. Йўқ бўлиши тириклайин кўмиш ёки аборт натижасидадир. Бу икки хунук одат хусусан Ҳиндистон ва Хитойда кенг кўламда содир бўлади.
Энди ривожланган ғарб ўлкаларида эса кўриниш тамоман ўзгачадир. Яъни афзал ҳолатда эмас. Масалан Британиянинг ўзида охирги ўн йил ичида ажрашиш 50 фоизга ошган. Эр-хотин нормал яшаши 17 фоизга, ҳар бешта никоҳдан тўрттаси муваффақиятсизликка учрайди. Британиядаги оилаларнинг бешдан бири ажрашиш сабабли ота-онадан бирлари йўқ ҳолда яшайди. Булардан ҳам энг хатарлиси Британиядаги болаларнинг учдан бир қисми шаръий бўлмаган яъни никоҳсиз ҳолда туғилишидир.
Бу рақамлар Исландия воқеълигида яна ҳам хатарлидир. У ерда никоҳсиз туғиладиган болалар Исландиядаги болаларни 57, 3 фоизни ташкил қилади.
Фақат учта Оврупа давлатлари яъни Франса, Германия ва Британияда 25 миллион аёл ажрашиш сабабли ёки турмушга чиқмаслик оқибатида танҳо яшайди. Мана шу сабабли замонавий Франса файласуфи Жон Фурний: «Оила инсоният ривожланиш йўлидаги тўсиқ», деб сифатлади.
Америка қўшма штатларида бу ҳолат жуда ҳам ёмон кўринишдадир. Америкадаги ҳисоботлар шу нарсани кўрсатадики, ўн олти ёшдан кичик бўлган ўсмир қизларнинг 26 фоизи эътироф этишларича, улар зўравонлик ва ҳужумга учрашади. Болаларга нисбатан зўравонлик ва ҳужум 1985 ва 1991 йиллар орасида 40 фоизга кўтарилди. Ва яна ҳисобот шу нарсани кўрсатмоқдаки, қотиллик жиноятларини 80 фоизи оилавий жиноятлардир. 1993-йили 24500 та оилавий жиноят содир бўлган. Бундай ҳолат 1985- йили эса 20 мингни ташкил қилган. Бундай оилавий жиноятларнинг биринчи майдони кўча бўлмай балки оиладир. Америкада ҳар 18 дақиқада аёл калтаклашга дучор бўлади. Оврупанинг ривожланган Шветсия давлатида тажовуз қилиниши ва калтакланишдан ҳар йили маҳкамага 19 минг аёл шикоят қилади. Мана шу сабабдан Америкадаги Тайм оила мажалласи бу воқеъликни «Шахсий жаҳаннам» деб атади.
Мажалла хабар беришича, аёл кишига энг хатарли макон унинг уйидир ва энг хатарли душмани эри ёки маъшуқасидир, деб айтди.

Ёш болалар ҳуқуқи

1989 йили Бирлашган миллатлар ташкилоти ёш болаларни ҳимоя қилиш хусусида ҳужжат қабул қилди. У 45 моддани ўз ичига олади. Мазкур йили 171 давлат тасдиқлашди. Ушбу ташкилотга Ислом конференсияга аъзо давлатлардан 43 таси ҳам аъзодир. Ушбу ташкилотга 29 давлат қўшилмади. Булар ичида Америка қўшма штатлари ва бешта Конференсия аъзолари бор.
Эътироф этиш лозимки, саноати ривожланган давлатларда оила бузилиши оқибатида болалар аҳволи жуда оғир ҳолатдадир. Америка қўшма штатларидаги болаларни 26 фоизигина оиладан чиққани аниқланди. Саккиз миллион оила ота ёки онадан бири билан яшайди. Бу кўрсаткич 1970 йилдан бери икки баробарга ўсди. Америкада расмий ҳисоб жиноят ҳодисаларининг 70 фоизининг манбаси оиладаги ота ёки онанинг бирлари мавжуд эмаслигидан келиб чиқади, деб эътироф этади.
Ушбу ҳисоботлар шу нарсага ишора қиладики, ёш болаларга нисбатан оширилаётган душманчилик 1985 ва 1991 йил оралигида 40 фоизга ошган.
16 ёшга етмаган қизларни 26 фоизи тажовузга учрашларини эътироф этишди. 1970 йилдан 1990 йилгача бу кўрсаткич 5 фоиздан ҳам ошмас эди. Америкада ҳар бештадан битта бола камбағаллик ва кийимсиз яшайди. Юз мингдан кўпроқ болалар жойсиз яшайди.
1991 йили 2 миллион 600 минг бола таҳқирга учрашди.
1998 йили 1 миллион 800 минг ўсмир зулмга учраган.
Ҳисоб китоб шу нарсага ишора қиладики, Америкада болалар бошланғич мактабни битиришдан ойнаи жаҳонда 8 минг жиноят ва 100 минг зўравонликка гувоҳ бўлади.
Бу ҳолат Американи ўзида содир бўлмайди. Балки саноати ривожланган барча давлатларни ўз ичига олади. Масалан Англияда талоқ нисбати 50 фоизга ошган. Эр хотинлик ҳолати 16 фоизга тушиб кетган. Ота онадан ташкил топган оилалар Англияда бештадан биттасида мавжуд.

Сиёсий тортишувларда террорнинг ўрни

Террор араб ихтироси ёки Исломий бидъат эмас, лекин замонавий асрда сиёсий изтироблар натижасида юзага келган нафратни бир кўринишидир. Аслида террор икки аср олдин юзага келган. Террор Франсада 1793 йил 10 мартдан 1794 йил 27 июлгача давом этди. Ана ўша террор сўзининг келиб чиқиш этимологияси франсуз ва инглиз тилларидан ясалгандир.
Инглизчада «Terrorism» Франсузчада «Terrorisme» бўлади.
Франса инқилоби мобайнида Морис Рубесбир, St. Just, Couthon каби кимсалар томонидан катта кўламда сиёсий зўравонликлар келиб чиқди. Уларни асли Франса аҳолисидан. Ўша пайтда Франса аҳолиси 27 миллион эди. Мана шу гуруҳ 40 минг кишини бошини жодимашина билан узиб, 300 минг кишини қамоқда ҳибс қилиб турди.
Маданий ҳаёт ривожланиши билан террор ҳам ривожланиб борди. 1956 йили Франса ҳукумати Марокаш байроғини осиб олган самалётни олиб қочишни амалга оширди. Унинг бортида бешта Жазоир инқилобчилари Работдан Тунисга Жазоирдаги муаммони ҳал қилиш учун кетаётган эди. Токи Жазоир 1962 йили мустақилликка эришгунча Франса ҳукумати бу беш инқилобчини асир қилиб ушлаб турди. Катта давлат амалга оширган биринчи қароқчилик ҳодисаси эди.
Икки йил ўтиб яна ҳам аниқроғи 1958/11/03 санада Америка қўшма штатлари Кубадаги самалётни олиб қочишни тузиб чиқди. Бу нарса 17 кишини фожеъона ўлими билан якун топди. 1960- йилдан 1964-йилгача Кубага қарашли 40 та самалёт олиб қочилди. Олиб қочувчилар Америка аэропортига худди фотиҳлардай кўринишда кириб келишди.

Муаллиф: Муҳаммад Саммок

давоми бор (Инша Аллоҳ)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort