Фикр дурдоналари Принтер учун
20.02.2017 й.
Image
 

1. Ушбу тўрт нарса биз учун яхшироқ ва боқийроқдир:

a. Субҳаналлоҳ.

b. Алҳамдулиллаҳ.

c. Лаа илаҳа иллаллоҳ.

d. Аллоҳу акбар.

2. Гуноҳлар ўчирилиб, ғам-ташвиш кетиб, ризқда кенгчилик бўлишини истайсизми? Истиғфорни лозим тутинг!!!

Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййууму ва атубу илайҳи.

3. Аллоҳ таоло сизнинг қилган яхшилигингизни, бирор кишидан ғамнинг аришига сабаб бўлганингизни, йиғлай-йиғлай деб турган кўз қувончга тўлишига сабаб бўлганингизни ҳаргиз унутмайди! Ҳаётингизни "Бирор инсондан яхшилик кўрмаган бўлсанг ҳам яхшилик қилувчи бўлавер!" асосида олиб боринг!

  4. Агар Аллоҳ бирор бандасини яхши кўриб қолса, унга қалб юмшоқлигини ризқ қилиб беради.

5. Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларида ўзига хос ўрнилари бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога бўлган муҳаббатларини зоҳир қилар, махфий тутмас эдилар.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини Зотус салосил қўшинига қўмондон этиб юбордилар. У киши (Амр розияллоҳу анҳу) дедилар: "У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бордим ва: "Инсонларнинг қайсиниси сизга маҳбуброқ?" дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Оиша" дедилар. "Эркакларданчи?" дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Унинг отаси" дедилар. "Кейин ким?" дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кейин Умар ибн Хаттоб" дедилар. Шу тарзда (бир неча) кишиларни санадилар". Муттафақун алайҳ. 
 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz