Фикр дурдоналари (2-қисм) Принтер учун
21.02.2017 й.
Image

6. Ҳаётда қийинчиликларни бошдан кечирганингда ақлинг ёшингдан кўра каттароқ бўлиб қолади. Бошга тушадиган ҳар бир ташвиш, ҳар бир муаммо пишиб-етилишнинг янги поғонасидир. “Ким алам чекмаса, ўрганмайди”.

7. Обидлардан бирига: "Чиройли сабр нима?" дейилди. Шунда у киши: "Мусибатга учраганингда қалбинг АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ дейишидир" дедилар.

8. Раҳмонга суюкли, тилга осон, қиёмат куни тарозуда оғир вазн босадиган икки калима:

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳил Азийм.

Шуни кўп айтиб юрайлик, азизлар!

9. Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деб бир кунда юз марта айтиш хатоларимизни, гарчи улар денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам, ўчиришини билиб туриб, гўёки бизнинг хатоларимиз йўқдек уни такрорламаслигимиз катта йўқотиш, зиёндир.

10. Ёғоч михга: "Мени синдирдинг-ку!" деди. Шунда мих: "Агар бошимга тушаётган зарбанинг ҳажмини билганингда, мени маъзур тутган бўлардинг" деди.

 

 Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

  
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri