Мишкотул масобиҳ Принтер учун
07.08.2007 й.

Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Бизлар бир куни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларида эдик. Олдимизга оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши кириб келди. Унда сафарнинг асорати кўринмас ва бизлардан бирор киши уни танимас эди. Ҳатто у Набийнинг (с.а.в.) олдиларига ўтириб, тиззаларини Пайғамбаримизнинг тиззаларига теккизди ва қўлини Пайғамбаримизнинг сонлари устига қўйди. Ва «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ислом – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканлигига гувоҳлик бермоқлигинг, намозни адо қилмоқлигинг, закотни бермоқлигинг, Рамазон рўзасини тутмоқлигинг ва йўлга қурбинг етса, Байтуллоҳни ҳаж қилмоқлигинг», дедилар. У «Тўғри айтдинг», деди. Биз унинг ўзи сўраб, ўзи тасдиқлаганидан ажабландик!

У: «Менга иймон ҳақида хабар беринг», деди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, Қиёмат кунига ҳамда қадарнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтирмоқлигинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг», деди.
(Сўнг): «Менга эҳсон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Аллоҳга Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоқлигинг, гарчи сен Уни кўрмаётган бўлсанг ҳам, албатта У сени кўриб турибди.
У: «Менга Қиёматнинг қачон бўлиши ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қиёмат вақти ҳақида сўралган киши сўровчидан билувчироқ эмас», дедилар. У: «Менга унинг аломатлари ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Чўри ўз хожасини туғмоқлиги ва ялангоёқ, яланғоч камбағал, қўй боқувчиларнинг биноларида (уй-жойларини баланд қуришда) бир-бирларидан ким ўзар қилганларини кўрмоқлигинг», дедилар. Умар (р.а.) айтадилар. Сўнгра у киши кетди, мен эса узоқ вақт туриб қолдим. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: «Эй Умар, сўровчи ким эканлигини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва унинг Расули билувчидир», дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келди», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Китобни юклаб олиш

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri