Фикр дурдоналари (7-қисм) Принтер учун
27.02.2017 й.
Image
 

36. Дўстлар икки хил бўлади:

1. Шундай дўстки, умр бўйи сиз унинг яхшилигини унутмайсиз.

2. Шундай дўстки, вафот этадиган кунингизгача сиз унинг алдовини, хиёнатини унутмайсиз.

37. Ҳозирги замонда икки хил ақл бор:

1. Фикрлар ҳақида гапирадиган улкан ақллар.

2. Инсонлар ҳақида гапирадиган майда ақллар.

Сиз қайси бири бўлишни ўзингиз танланг!

38. Баъзи кимсалар сизни қийнаётганларини, дилингизга озор бераётганларини сезмайдилар. Чунки, сиз уларни доим кечирасиз.

39. Эҳтиром заифлик эмас, тарбиядир. Узр сўраш хорлик эмас, хулқдир.

 

40. Эй Роббим! Албатта, оилам Сенинг менга берган энг гўзал ҳадяларингдан, менга берган неъматларингнинг энг қимматбаҳосидандир. Уларни Ўзинг муҳофаза қил ва бахтиёр айла!

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz