Фикр дурдоналари (8-қисм) Принтер учун
28.02.2017 й.
Image

41. Ўқи! Чунки, йилнинг охирига йилнинг бошидаги ақлинг билан боришинг катта йўқотишдир.

42. Дўстлик вафо билан, муҳаббат эҳтимом (эътибор бериш, аҳамият қаратиш) билан бардавом бўлади.

43. Алоқалардаги муваффақият масофа сақлаш санъатини қойил қилиб уддалаш ичига яширилгандир. Айбларни пайқаб қоладиган даражада яқинлашма, яхшиликларни унутадиган даражада узоқлашма!

44. Ё Аллоҳ! Ким йўқотиш аччиғини тотган бўлса, унга наъийм жаннатида яхши кўрганлари билан учрашиш ҳаловатини тоттиргин! Эй Арҳамар роҳимийн!

45. Фақир киши учта апелсин сотиб олди. Биринчисини кесди, қараса, ачиган экан, ташлаб юборди. Иккинчисини кесди, қараса, у ҳам ачиган экан, ташлаб юборди. Кейин чироқни ўчирди ва учинчисини кесиб, еди. (Яшаш учун гоҳида айрим нарсаларни билмасликка оламиз.)

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri