Фикр дурдоналари (9-қисм) Принтер учун
02.03.2017 й.
Image
 

46. Эй Роббим! Олдимда ростгўй бўлиб, ортимда мунофиқ бўладиган қалбдан мени узоқ қил!

  47. Жим туришнинг фойдалари:

- машаққатсиз ибодат;

- тақинчоқсиз зийнат;

- салтанатсиз ҳайбат;

- тўсиқсиз, деворсиз қўрғон.

  48. Эй Аллоҳ! Бизни мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин ва солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин!

  49. Дунё уч кун... Кеча ўтди ва у ҳаргиз қайтмайди. Бугун яшаяпмиз ва у ҳам узоқ давом этмайди. Эртага эса, қаерда бўлишимизни билмаймиз. Шундай экан, инсонларни кечир, халқни Холиққа қўйиб бер. Мен ҳам, сен ҳам, улар ҳам, биз ҳам кетувчимиз. Қалбингнинг туб-тубидан сенга ёмонлик қилганни кечир!

50. Аллоҳнинг тақсимига рози бўлинг! Худди ҳамма нарсаси бор киши каби бўлинг! Аллоҳнинг сиз учун ёзиб қўйгани сиз хоҳлаган нарсалардан яхшироқ, латифроқдир. 
 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri