Фикр дурдоналари (10-қисм) Принтер учун
03.03.2017 й.
Image
 

51. Умар Абдул Кофий дедилар: “Бирор банда диндош биродарини бир гуноҳ билан айбласа, ўша гуноҳга ўзи мубтало бўлади. Агар сизга фалончи ҳақида ёмонлик, масалан, намоз ўқимайди, Рамазонда рўза тутмайди каби хабар келса, ичингизда: "Аллоҳ бизни ҳам, уни ҳам мағфират этсин!" деб айтинг!

52. Ота-онага яхшилик қилиш ака-укалар ўртасида "Бугун уларга мен қарайман, эртага сиз қарайсиз" деб навбат тузиб олиш эмас, балки, жаннат эшиги олдидаги тиқилинчда "Мен аввал кираман, мен аввал кираман" деб шошилишдир.

53. Агар инсонлар бир-бирлари ҳақида гапиришнинг ўрнига бир-бирлари билан гаплашишни кўпроқ ўрганганларида эди кўплаб муаммолар бартараф бўларди.

54. Қалб ўлса, раҳмат кетади. Ақл ўлса, ҳикмат кетади. Виждон ўлса, ҳамма нарса кетади.

55. Ўтган солиҳларнинг бирларидан: “Сиз бировга яхшилик қилсангиз, ўша киши сизнинг унга қилган яхшилигингизни билмасликка олса, юрагингиз сиқилмайдими?” деб сўралди. Шунда у киши: “Мен у кишининг мени хафа қилишини кутиб ўтирмайман. Менга “Албатта, Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севади” ояти кифоя қилади” деб жавоб бердилар. 

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri