Бу сувни ифлос қилма Принтер учун
06.03.2017 й.
Image
 
 Шиблий роҳматуллоҳи алайҳ бир куни Ҳижозга бориш учун йўлга чиқади ва йўли Бағдоддан ўтади. Ўша вақтдаги халифа Хорун Рашид Шиблий ҳазратларининг Бағдодга келганини эшитади. “Ҳузурингизга борайликми ёки зиёратимизга келасизми?” деб хабар юборади. Шиблий ҳазратлари ўзи ёнига бориши айтиб, саройга боради.

Халифа Шиблий ҳазратларигаМенга бир насиҳат қилсангиз, ҳазратдеб айтади. ШиблийМенга бир пиёла сув келтирингдейди. Сўнгра халифагаАгар чўлда сувсиз қолсангиз, ўлим олдида бўлсангиз, бир кимса қўлида бир пиёла сув билан олдингиздан чиқибБу сувни бераман, аммо хазинангизни ярмини берасиздеса, рози бўлармидингиз?” дебди. Халифа бироз ўйланибАлбатта, берамандеб жавоб берибди.

Шиблий ҳазратлариЯхши, бу сувни ичдингиз, энди сув, бир касаллик юзага келиб, баданингиздан ташқарига чиқмай қолди. Бир табиб келибМен бу сувни чиқарман, аммо бойлигингизнинг қолган ярмини берасиздеса, рози бўласизми?” деб сўради. Халифа бироз ўйланибАлбатта, берамандеб жавоб берибди.

Шиблий ҳазратлариУ ҳолда бир пиёла сувчалик ҳам қадри бўлмаган хазинангизга ишонмангдебди. Халифа йиғлабМенга яна насиҳат қилингдебди.

Шиблий ҳазратлариСиз сувнинг бошидасиз. Аллоҳу таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бери оқиб келаётган исломият сувининг ҳимоячиси бўлишни сизга насиб этди. Бу сувни ифлос қилманг, ифлос қилишларига ҳам йўл қўйманг. Уни покиза сақлангдебди

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz