Фикр дурдоналари (11-қисм) Принтер учун
06.03.2017 й.
Image
 

 

56. Ёстиқ бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам, кичикнинг ҳам, каттанинг ҳам, қўриқчининг ҳам, амирнинг ҳам бошини кўтариб туради. Аммо унда кўнгли хотиржам инсондан бошқа киши ухлолмайди.

  57. Ҳаёт мактаб. Инсонлар саволлар. Кунлар эса, жавоблардир.

 58. Уч киши олдингда гапирсалар, уларнинг гапларини кесиб тўхтатма!

1. Ота-она.

2. Гўдак.

3. Ғамга ботган киши.

Чунки, уларнинг фақат тиллари эмас, қалблари ҳам гапираётган бўлади.

59. Қайнаб турган сувда аксингни кўришинг имконсиз. Худди шунингдек, ғазабланиб турганингда ҳақиқатларни кўришинг ҳам имконсиздир.

60. Муҳаббатдаги ажиб нарса шуки, сен бунда фақатгина бир шахс билан боғланмайсан. Балки, сен ўша шахс билан, унинг оиласи билан, унинг шаҳри билан боғланасан. Ҳатто гапларинг орасида унинг баъзи сўзларини ҳам қўшиб ишлатадиган бўласан. 
 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 
 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz