71. Юсуф алайҳиссаломнинг қиссаларидан қуйидаги нарсани ўргандик: Гоҳида душманларингиз бошқа юртда эмас, балки, сиз билан бир бурда нонни бўлишиб еганлардан чиқиши мумкин. Сиз эса, буни билмайсиз. 72. Сукут (фақатгина) розилик аломати бўлмасдан, (бугун) у алам, оғриқ, изтироб аломатига (ҳам) айланди. 73. Бирор шахсни сизга нисбатан бирор сабабсиз (сиз унга душманлик қилмаган бўлсангиз ҳам) ҳасад қилишга ундайдиган биргина сабаб – сизга тақлид қилишга, сизга ўхшашга уриниб, буни эплолмаслигидир. 74. Иброҳим Фақий айтади: “Бир пайтлари ҳақиқий юз деб ўйлаганимиз юздан ниқобнинг тушишидан кўра кўпроқ оғриқли нарса йўқ”. 75. Эй Роббим! Об-ҳавони бир ҳолдан бошқа ҳолга ўзгартирганингдек, дуоларимизни орзудан ҳақиқатга ўзгартир (дуоларимизни ижобат қил)! Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган. Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
|