Фикр дурдоналари (15-қисм) Принтер учун
14.03.2017 й.
Image
 

76. Ўч олишга қодир бўла туриб, кечириб юборишингиз – ахлоқнинг чўққисидир.

77. Ҳаётнинг барча вазиятлари менга шуни ўргатдики, жим туриш – тилларнинг энг балоғатлиси экан.

78. Аллоҳга таваккул қилаётганингизда, ўйламаган тарафингиздан сизга яхшилик юборилади.

Эй Аллоҳ, албатта, мен барча ишимни Сенга топширдим.

79. Сиз барча ғамингизни "инсонлар сизни яхши кўриши" қилиб олманг! Инсонларнинг қалблари ўзгариб туради. Бугун сизни яхши кўриб, эртага ёқтирмай қолишлари мумкин. Барча ғамингиз Аллоҳ сизни яхши кўриши бўлсин! Агар Аллоҳ сизни яхши кўрса, инсонларнинг қалбларини сизни яхши кўрадиган қилиб қўяди.

80. Тўрт нарса ризқни жалб қилади:

1. Қиёмул лайл (тунги ибодат);

2. Саҳар пайтида (бомдоддан олдинги пайтда, яъни саҳарлик қилинадиган пайтда) истиғфорни кўп айтиш;

3. Садақа беришга одатланиш.

4. Куннинг аввалидаги ва охиридаги зикрларни айтиш. 

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси 

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz