Кибр Принтер учун
14.03.2017 й.
Image
 
Гуноҳга битта тавба балки кифоя қилади, аммо тоатга мингта тавба ҳам етмаслиги ҳам мумкин. Гуноҳ қилган киши тавба қилса, Аллоҳу таоло уни мағфират қилади. Лекин ибодат қилган киши шу ибодати туфайли фахрланиб, кибрга берилиши мумкин. Бунга мингта тавба ҳам кифоя қилмайди. Бани Исроилда бир фосиқ ва обид (ибодатгўй) ўтган эди. Обид ибодати билан шуҳрат қозонганди. Ҳалиги фосиқ бу обиднинг ёнидан ўтиб кетаётиб, “Бориб шу обиднинг ёнида озгина ўтирай, зора Аллоҳ унинг ҳурматига мени ҳам мағфиратига олса”, деб ўйлади ва бориб обиднинг ёнига ўтирди. Обид эса устида булут соя қилиб юргани учун кибрланиб, “Манави фосиқ менинг ёнимга келиб ўтиришга қандай журъат қилди? Тенг тенги билан-ку ахир”, деб ундан юзини ўгирди. Бундан дили ранжиган фосиқ ноилож ўрнидан туриб кетди. Аммо обиднинг устига соя қилиб турган булут ҳам фосиқ билан бирга сузиб кетди. Аллоҳ ўша замоннинг пайғамбарига, “Инсонларга ниятларига қараб муомала қиламан. Фосиқнинг гуноҳларини унинг ўша яхши нияти сабабли кечирдим. Обиднинг бутун ибодатларини эса, кибру ҳавоси сабабидан йўқ қилдим” деб ваҳий туширган экан.   
 
Кейинги »

madrasa.uz