Рамазони шариф табриги Принтер учун
12.09.2007 й.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.
Азиз ва муҳтарам дин қардошларимиз! Сизларнинг барчангизни бошимизга соябон бўлиб келган Рамазони шариф ойининг бошланиши билан чин қалбдан табрик этишга ижозат этгайсиз.

Бу ойда жаннатнинг барча эшиклари очилиб, дўзахнинг барча эшиклари ёпиладир. Бу ойда қилинадиган ибодатлар ва хайри эҳсонларнинг савоби кўпайтириб бериладир.
Ибодат, сабр-тоқат, меҳри-мурувват ва гуноҳлар мағфират ойи бўлган Рамазони шариф ҳар биримиз учун бахт-саодат ва қулай фурсатдир.
Шунинг учун, ҳаммамиз Рамазони шарифнинг кундузлари рўзасини тутиб, кечаларини ибодатла ўтказишга ҳаракат қилайлик.
Шунинг учун, бу ойда ҳаммамиз сабр-тоқатни касб қилиб аҳл-иноқ бўлишни мустаҳкамлайлик.
Шунинг учун, муҳтож кишилар ва оилаларга меҳр-мурувват кўрсатишда ким ўзарга мусобақада бўлайлик.
Шунинг учун, ҳаммамиз бу ойдан гуноҳлардан покланиб чиқишга узлуксиз ҳаракат қилайлик.
Шунинг учун, барчамиз ўзимиз, элимиз, ватанимиз тинчлиги, омонлиги ва бахти саодатини Аллоҳдан сўраб дуода бардавом бўлайлик.
Аллоҳ таоло барчамизни Рамазони шарифда тутадиган рўзаларимизни ва қиладиган ибодатларимизни даргоҳида қабул айласин! Соғ-саломат, тинч омон қилсин! Ўзининг розилигини топишимизни насиб этсин!
Яна бир бор, сиз азизларни ўн икки ойнинг султони Рамазони шарифнинг кириб келиши билан муборакбод этаман!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 
« Олдинги

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort