Россияда озчилик гуруҳларини ўрганувчи етакчи мутахассислардан бири, профессор
Пол Гоублнинг таъкидлашича, бир неча ўн йиллардан сўнг Россияда мусулмонлар
кўпчиликни ташкил этади.
Аҳолиси 145 миллионга яқин Россияда мусулмонлар сони 20 миллиондан ошади.
Пол Гоубл 25 йил давомида, АҚШ ҳукуматига собиқ Совет Иттифоқидаги озчилик
гуруҳлар бойича эксперт болиб ишлаган.
"Россиядаги улкан демографик ўзгаришларни яқиндан кузатиб келган киши сифатида,
шуни аймоқчиман-ки, бу ўзгаришлар Россиянинг Ғарб давларлари билан муносабатларига
катта таъсир кўрсатади,"- дейди профессор Гоубл. “Россия Федерацияси - ҳозирги чегаралари доирасида қолади деб тахмин қилсак
– кейинчалик мусулмон давлатига айланади. Яъни у ерда мусулмонлар кўпчиликни
ташкил этади, ва натижада Россиянинг ташқи сиёсати ўзгаради. Россия Европадаги
кучлар доирасига киради, деган ғарбий Европа ёки АҚШдаги тахминлар, ҳақиқатга
ортиқ тоғри келмайди,”-дейди профессор.
Совет Иттифоқи қулаганидан кейин, дейди олим, ғарб давлатлари Европа қарашларидан
келиб чиққан ҳолда, Россияга таъсир кўрсатишга уринган болса, мусулмон давлатлари,
миграцияни кучайтириш, ҳамда Кавказ ва Марказий Осиё орқали ислом динининг
тарқалишига урғу беришди.
Москвадаги катта масжидга ҳар жума минглаб мусулмонлар йиғилади
“1989 йилдан бошлаб, мусулмонларнинг осиш сурати этник гуруҳларга қараб 40
ё 50 фоизни ташкил этади. Бу Кавказ, Марказий Осиё ёхуд Озарбайжондан келаётган
иммигрантлар ҳисобига ўсишдир,”-дейди Гоубл.
Профессорнинг таъкидлашича, 1991 йилда Россияда тахминан 300 та масжид бўлган.
Бугунда эса, камида саккиз мингтани ташкил этади. Буларнинг ярми, дейди у,
Туркия, Эрон ва Саудия Арабистонидан келган маблағ ҳисобига қурилган.
"1991 йилда 40 нафар Россиялик Ҳажга борган бўлса, ўтган йили бу рақам ўн
уч минг беш юзга (13,500) кўтарилди,"- дейди жаноб Гоубл.
Шунингдек, 15 йил олдин Россияда исломий мактаблар ёқ эди. Ҳозир эса, Гоублнинг
таъкидлашича, 50 ёки 60 диний мактабда эллик мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Унга кўра, Россияда Исломнинг ривожланиши оқибатида ирқий камситиш ҳоллари
кўпайган.
“Халқ орасида мусулмонларга нисбатан ғараз ошмоқда. Россияда копчилик бунга
табиий ҳол деб қарайди,”-дейди олим.
Унинг айтишича, агар мўтадил мусулмонлар билан очиқдан-очиқ келишилиб, кичик
фоиздаги радикал мусулмонлар эса, бошқалардан ажратиб қўйилса, янги ҳукуматдан
хавфсирашга ҳожат қолмайди.
Профессор Гоубл шу ўринда бир Москвалик шарҳловчининг “яна бир неча ўн йилдан
сўнг Қизил майдонда масжид пайдо бўлади” деган сўзларини келтиради.
|