ДИНГА ЖАФОЧИ БЎЛИШ САБАБЛАРИ Принтер учун
05.10.2007 й.

Ҳозиргача динга жафочи, нуқсонга йўл қўювчи, камчилик келтирувчи каби номлар билан атаб келаётганимиз тоифани бугунги кунда арабчасига кўпроқ «тафрит» сўзидан олиб «муфаррит деб атайдилар. Бу сўз арабларда бир ишда камчиликка йўл қўйиб уни зое қилишни, ожизликни англатади. Машҳур фиқҳ луғати китобларидан бири «Мисбоҳул мунийр»да диндаги тафритни: «У дин ҳукмларида камчиликка йўл қўйиш, унинг ҳақларини зое қилиш ва унинг вожибларини адо этишда ожизликни изҳор қилиш» деб таърифланган.

Тафритнинг юзага келишига ақийда тақозо қилган нарсаларда камчиликка йўл қўйиш, диний ҳукмларни зое қилиш, ожизликни кўрсатиш, диний ҳукмларнинг ҳикмати ва ғояларига нисбатан ёмон гумонда бўлиш каби ишлар сабаб бўлади. Уламоларимиз тафритнинг бир неча сабабларини санаб, баён қилиб ўтганлар:
1. Дангасалик.
Дангасалик ҳар бир нарсада яхшиликка олиб бормаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо у бошқа нарсалардан кўра динда катта зарарга сабаб бўлишини яхши билишимиз лозим. Дангаса одам динда келган амрларни бажармасдан ёки уларда нуқсонга йўл қўйиш орқали ўзига ҳам, элу юти ва ватанига ҳам кўплаб зарар келтиради.
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, ал-Ҳокимлар Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳудан қилишган ривоятда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ожиз ҳавои нафсига берилган ва Аллоҳдан турли умидларни қилган одамдир», деганлар.
Мазкур ҳавойи нафсининг куйига кириб, дангасалик дардига дучор бўлганлар диний мажбуриятни бажаришдан четда турганликлари борасида, ҳали вақт бор, тавба қилса кечирилар экан, биз ҳам ният қилиб юрибмиз каби турли баҳоналарни тўқийдилар.
2. Шаҳватларга берилиш.
Банданинг диний вазифаларни тўлиқ бажаришдан тўсадиган омиллардан бири шаҳватларга берилишдир. Банда шаҳватларга рухсат берилганидан кўра кўпроқ бериладиган бўлса, диний вазифаларни бажаришда нуқсонларга йўл қўйиши турган гап.
3. Ёмон одамларга қўшилиш ва уларни дўст тутиш.
Ёмон кишилар билан бирга бўлиш ва уларнинг гапига қулоқ осиш ҳам банданинг диндан узоқлаштирадиган ишлардан биридир. Чунки, ёмон одам доимо ёмонликка бошлайди. Бу ҳақиқатни барча яхши билади.
4. Динни билмаслик.
Динда нуқсонга йўл қўйишнинг боисларидан бири динни билмаслик ёки чала билишликдир. Исломни билмаган одам қандай қилиб унга амал қилиш мумкин. Исломий таълимотларни кераклича ўрганмаган одам ўзи ҳам адашиши, ўзгаларни ҳам адаштириши ҳеч гап эмас.
Зотан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Ибн ал-Асир «ан-Ниҳоя фии ғорийбил ҳадис»да келтирган ривоятда: «Жоҳилни фақатгина ҳаддан ошувчи ёки нуқсонга йўл қўювчи ҳолда кўриладир», деганлар.
Динда нуқсонга йўл қўйиш, унга жафочи бўлишнинг оқибатлари жуда ҳам ёмон. У турли бузуқликларга, ҳаром харишларга, зарар ва офатларга охири бориб у дунё ва бу дунёнинг барбод бўлишига сабаб бўлади.
Мусулмон халқлар мустамлака асоратида қолган пайтда айнан шу динда нуқсонга йўл қўйиш, динга жафо қилиш, динни эҳтиром қилмаслик дардига мубтало бўлган эдилар. Аста – секин мустамлакадан озод бўлиб мустақилликка эришганларида уламоларнинг ҳаракатлари билан ўз динларининг моҳиятларини тушуниб етиб унга ихлос билан қатишни бошладилар. Бизда ҳам худди шу жараён бошдан ўтди ва ўтмоқда.
Ҳозирги кунда олиб борилаётган диний таълимлар, ваъз – насиҳатлар, кўрсатув ва суҳбатлар, китоб ва нашрлар ҳаммаси шу масалага қаратилган десак муболаға қилмаган бўламиз. Шунинг учун, бу муаммога батафсил тўхтамай, ҳаммани ташвишга солиб турган муаммога эътибор қаратамиз...

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort