Қабр ҳаёти - азобми ё роҳат? Принтер учун
14.11.2007 й.

Охират ҳақидаги суҳбат инсон қалбини юмшатади, кўпчиликни ерга ёпиштириб қўйган модданинг оғир юкидан халос этади. Уар қадларини ростлаб, Аллоҳнинг манҳаж- кўрсатмалари ёрдамида ҳидоят йўлидан юра бошлайдилар. Даъват хусусида малакага эга бўлган кишилар, охират суҳбатининг таъсирли бўлишини яхши билишади. Зеро, инсонлар Қиёматда Аллоҳга рўбарў бўлишдан ва У Зотнинг азобидан қўрқсалар, Унинг раҳмати ва жаннатига интилсалар, албатта, эзгу ишлар сари юриб оқибат нажот топадилар. Бу- Ислом маданиятининг ўзига хос хусусиятларидандир.

Мусулмон бу дунёдаги фаровон турмуш, тўкин-сочин ҳаёт билан чекланиб қолмай, жаннатдаги абадий неъматлар учун ҳам ҳаракат қилади. (Ислом маданияти ва бошқа маданиятлар ўртасидаги катта фарқ ҳам мана шунда).
Ислом маданияти охират маданияти ҳамдир.
Шунинг учун ҳам одамларга охиратни эслатиш, маданият ривожига, юрт ва халқ ободлигига ҳисса қўшувчи савобли ишдир.

ЎЛИМ

Ўлим қалбда ўчмас из қолдиради. Уни эсга олиш кўнгилни юмшатади, инсонни тарбиялайди ва уни Аллоҳ таъолога тавба қилиб, юзланишга чорлайди. Шу боис Қуръони Каримда ўлим қайта-қайта зикр этилади. Ундаги оятлар кофир ва осийларни азоб билан қўрқитса, мўминларга, яъни, ўлимга ҳозирлик кўриб, амалларини тахт қилиб қўйган кишиларга хушхабар беради.

Китобни юклаб олиш

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz