Яна Е-322 ҳақида Принтер учун
30.11.2007 й.

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Мен сайтдаги эмулятор ҳақида ёзилган нарсаларни ўқиб чиқдим. Айтиляптики ўша Е-322 ми бошқами, битта чўчқа ёғидан эмас, яна жуда кўп қоришмалардан тайёрланар экан. Шуларнинг ичида чўчқа ёғи ёки суяклари ишлатилган бўлар экан. Баъзи ҳолларда ишлатилмас экан. Энди яна бир нарсага кўзим тушди: «Агар нажас нарса бошқа нарсаларга аралашиб йўқ бўлиб кетса уни ҳукми ҳам ўзгаради», дейилган. Хўп шундай экан, демак тўнғиз ёғи қўшилиб тайёрланса уни ҳам ейилса халқум ҳаром бўлмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Эътибор беринг! Гап мусулмонмас тарафлар қилган, мусулмонлар қила олмайдиган нарсалар ҳақида бормоқда. Ҳеч ким сизга ўша Е-322 ва унга ўхшаш нарсалар қўшилган дори ва озиқ-овқат маҳсулотининг ёнида ундан қолишмайдиган соф ҳалоли турса ҳам, шубҳалисини олинг деб айтмаган. Рухсат иложсиз ҳолатларга берилган. Иложсиз ва ҳаром нарса жуда озлигидан, уни тамоман йўқ бўлиб кетганлиги юзасидан бўлади. Ҳеч ким мусулмон одам қозонига тўнғиз ёғини солиб таом пиширса бўлади, деган эмас.
Ўша ерда: бу уламоларнинг фатвоси, мажбурлаш эмас, тақво қилган афзал деган гап ҳам бор. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz