ЧИГИРТКАЛАР КАБИ... Принтер учун
30.11.2007 й.

...Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрў-эътиборнинг, оилалар, мол-мулк ва пулнинг фойдаси бўлмайдиган Кун. Орқага қайтиш бўлмайдиган Кун...
Мана шу даҳшатли Кунда инсонларнинг қабрларидан чиқишлари Қуръонда тўзиган чигирткаларга ўхшатилади. Нима учун айнан чигиртка? Аллоҳ нима сабабдан чигирткаларни ўрнак қилиб кўрсатган?

«Улар кўзлари қўрқувдан қуйи боққан ҳолларида, гўё тўзиган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келурлар. Чақирувчи томонга шошганларича борар эканлар, кофирлар: «Бу оғир Кундир» дерлар» (Қамар сураси, 7-8-оят). Юқоридаги оятда охиратни инкор қилувчиларга қайта тирилтиришлари эслатилмоқда. Кейинги оятда эса бу Кун инкор қилувчилар учун оғир бўлиши билдирилмоқда. Миллиардлаб инсонларнинг бир пайтда бирданига тирилиши қандай даҳшатли саҳна?! Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрў-эътиборнинг, оилалар, мол-мулк ва пулнинг фойдаси бўлмайдиган Кун. Орқага қайтиш бўлмайдиган Кун...
Мана шу даҳшатли Кунда инсонларнинг қабрларидан чиқишлари Қуръонда тўзиган чигирткаларга ўхшатилади. Нима учун айнан чигиртка? Аллоҳ нима сабабдан чигирткаларни ўрнак қилиб кўрсатган?
Сўнгги юз йилда ҳашоратлар устида микро камералар ва доимий кузатувлар билан қилинган тадқиқотлар натижаси бизга нима сабабдан юқоридаги оятларда чигирткани мисол қилиб олинганини тушунишга ёрдам беради. Аввало шуни айтиш лозимки, чигиртка галалари жуда кўп сонли бўлади. Миллиардлаб чигиртка бир жойга тўпланиб, километрлаб узунлик ва кенгликда қоп-қора ёмғир булутини эслатиб юради. Бу галаларнинг баъзиларини 35 км узунликда ва бир неча метр баландликда бўлиши кузатилган. Бундан ташқари чигирткалар тухумларини тупроқнинг орасига уруғ сингари жойлаштирадилар ва чигиртка қуртлари узоқ вақт тупроқ остида қолгандан сўнг ер юзига чиқадилар. Қаердан чиқадилар? Тупроқнинг остидан...
Яна бир мисол тариқасида Американинг Нью Ингланд ҳудудидаги чигирткалар ҳақидаги тадқиқотларга мурожаат қилайлик.
Бу чигирткалар 17 ёшга тўлганларида роса май ойида узоқ йиллар яшаган тупроқ остидаги қоронғу ёриқлардан ташқарига - тупроқ устига чиқадилар. Агар инсонларга: «Сизларни қоронғу бир жойга бекитамиз. Сизнинг соатингиз бўлмайди, ташқи дунё билан алоқа қилмайсиз ва 17 кундан кейин ҳаммангиз биргалиқда ташқарига чиқасиз», десангиз шуниси аниқки, айрим кимсалар 17 кунлик муҳлатни ҳам тўғри тахмин қилолмайди. Дунёда вужудлари қабрга қўйилган инсонларнинг охиратда ҳаммаларининг бирданига тирилтирилишларига бундан гўзал мисол борми? Қисқаси, чигиртка ва инсонлар бир-бирига ўхшаган шаклда тупроқ остида узоқ вақт яшагандан сўнг ҳаммалари бирданига ер юзига чиқадилар.
Қуръонда ибрат олишимиз учун ҳикматлар берилади. Булар тафаккур қилишга, уларнинг гўзаллигини ҳамда Аллоҳ берган мисолларнинг қандай маъно англатганини ўрганишга ундайди.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri