Зул Ҳижжанинг ўн куни (маъруза) Принтер учун
10.12.2007 й.

Зул Ҳижжанинг ўн кун дейилганида бу ойнинг биринчи ўн кунлиги кўзда тутилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунликчалик маҳбуб эмас», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди.
«Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жо-ни ва моли ила чиқсаю, ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар
». Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, ушбу ўн кунчалик, деганлари Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги, деганларидир.
Мулоҳаза қиладиган бўлсак, бу ҳадисда мазкур кунларда рўза тутиш ҳақида бевосита сўз юритилаётгани йўқ. Балки солиҳ амал қилиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафл рўза тутиш эса, энг солиҳ амаллардан бири ҳисобланади.
Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунида кўпроқ солиҳ амал қилишга қаттиқ тарғиб этишдан мурод ўша кунлари қилинадиган солиҳ амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб солиҳ амал эканлиги сабабидандир .
Саҳобаи киромлар бу сўзларни эшитгунларича Аллоҳ учун энг маҳбуб солиҳ амал Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш, деб юрганлари учун мазкур ўн кунликдаги солиҳ амал Аллоҳ ҳузурида унинг йўлида қилинган жиҳоддан ҳам маҳбуброқми?, деб сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида қилинган солиҳ амаллар Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам афзал эканини тасдиқлаш билан бирга, биргина ҳолат бундан мустасно эканини таъкидладилар. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг йўлида ўз моли ила жиҳодга чиқиб, шаҳид бўлган одамнинг иши устун эканлигидир.
Демак, Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўпроқ солиҳ амаллар қилишга уринмоғимиз лозим.

Умму Салама ёки Ҳафса розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зул Ҳижжанинг тўққиз кунида ва Ошуро кунида рўза тутар эдилар». Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: Албатта, бу рўза тутиш ҳажга бормаган пайтларида бўлган. Чунки Зул Ҳижжа ойи ҳаж ойи бўлиб унинг тўққизинчи куни Арафот куни бўлади ва у куни рўза тутиш мумкин эмаслиги аввалги ҳадисларда зикр қилинди.

1328. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун Зул Ҳижжанинг ўн куничалик Унга ибо-дат қилиш маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасининг бедор ўтказиш эса, Лайлатул Қадрни бедор ўтказишга тенгдир», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ва ундан олдинги ҳадисларда Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўп ибодат қилишга , хусусан, ўша ўн кунликнинг кундузларини рўза тутиб, кечаларини бедор ибодат билан ўтказишга тарғиб қилинмоқда.
Албатта, Зул Ҳижжанинг ўнинчи куни ийди Қурбон бай-рами бўлиб, у куннинг рўзасини тутиш мумкин эмаслиги ҳаммага маълум ва машҳур бўлганидан айтиб ўтирилмаган.

ҲОЖИДАН БОШҚАГА АРАФА КУНИ РЎЗАСИ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каф-фороти бўлур» , дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу, албатта, ҳажга бормаган кишилар учундир. Демак, ҳажга бормаганлар Арафа кунининг рўзасини тутсалар улкан фазлга эга бўлурлар.

Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафада оғизлари очиқ бўлди. У зот Умму Фазл юборган сутни ичдилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Ривоятда номлари келган Умму Фазл ровий Абдуллоҳ ибн Аббоснинг ўгай оналари, ҳазрати Аббос ибн Абдулмутталибнинг хотинларидир.
Мазкур ҳодиса ҳажда бўлиб ўтган. Кишилар ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутган ёки тутмаганлари ҳақида ихтилоф чиққан. Шунда кўпчилик қатори арафага чиққан Умму Фазл розияллоҳу анҳо бир идишда У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга сут юборадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у сутни ичадилар. Шунда У зот арафа куни Арафотда туриб рўза тутмаганлари ҳаммага аён бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Арафа куни рўзаси ҳақида сўралди. Бас у киши: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмонлар билан бирга ҳаж қилдим. Улар арафа куни рўза тутмаганлар. Мен ҳам у куни рўза тут-майман, тутишни амр ҳам қилмайман, наҳий ҳам қилмайман», дедилар». Насаий ва Термизий яхши санадла ривоят қилган.
Шарҳ: Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳам ҳажда юрган кишининг арафа куни рўза тутмаслиги ҳақида гапирмоқдалар.
Ўрганган ҳадисларимиздан хулоса шуки, ҳаж қилмаган одам Арафа куни рўза тутгани, ҳаж қилган одам эса тутмагани афзал.

ЗУЛ ҲИЖЖАНИНГ ЎН КУНИ ҳақида маърузалар 1, 2, 3

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort