ПАШША ОВҚАТГА БОТИРИЛАДИМИ? Принтер учун
22.12.2007 й.

Саломатлик билан боғлиқ баъзи ҳадиси шарифлардаги тавсиялар баъзи кишилар учун антиқа, эскирган ёки ғалати туюлиши мумкин. Имом Бухорий нақл қиладиларки: «Овқат тўла идишга бир пашша тушса, у пашшани тўлалигича идишнинг ичига ботириб олгандан сўнг ундан фойдаланишингиз мумкин». Бу тавсия ғалати кўриниши мумкин.

Ҳолбуки Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг барча ҳадислари илоҳий асосга таянганидир. Шу боис уларнинг тўғрилигига ишонган ҳар бир мўмин учун ҳадиснинг мантиқий шарҳи мавжуд. Эҳтимол уларга ойдинлик киритилиши учун балки асрлар ўтиши керакдир.
Тиббиётдан маълумки, пашша вужудининг айрим қисмларида баъзи патогенлар (касалликка олиб келувчи микроблар) олиб юради. Бу мавзуни ўрганиб мақола ёзган Доктор Самахининг таъкидлашича, пашшанинг ошқозонида паразит ҳолида яшаган узун ҳужайралар кўпайиш вақтларида пашшанинг нафас олиш каналлари томон чиқадилар. Пашша суюқликнинг ичига тўла ботирилганда осмотик босимда вужудга келган ўзгариш ҳужайраларнинг ёрилишига сабаб бўлади. Бу ҳужайралар таркиби эса пашша вужудидаги патогенларга қарши антидотдир. Яъни заҳарга қарши панзаҳардир. Овқатга илашиб қолган пашшадан чиққан зарарли микробларни пашша ботирилгач, ёрилиб ўртага чиққан антидотлар зарарсиз ҳолатга келтиради.
Яна бир таъвилга кўра, овқатга тушган пашшанинг бир қаноассалому атида бактерия ташувчи паразит бўлса, иккинчи қанотида унга қарши иммуна модда борлиги айтилади. Пашша тўла овқатга ботса, хавф камаяди. Зеро, Аллоҳ бир микробни ҳам шунчаки яратмаган. Ҳаммасининг ўз вазифаси бор.
Микробиологиядаги сўнгги кашфиётлар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг 15 аср аввал айтган тавсияларини изоҳлаб, уни тасдиқламоқда.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz