ИСМУЛ АЪЗАМ Принтер учун
21.01.2008 й.
ИСМУЛ АЪЗАМ
ИСМУЛ АЪЗАМ

Исмул аъзам бизнинг тилимизга энг улуғ исм деб таржима қилинади. Аллоҳ таолонинг исмлари ичида исмул аъзам бор. ўша исмни айтиб дуо қилинса, албатта, қабул бўлади. Мазкур исм Аллоҳ таолонин қайси исми эканини келаси ривоятлардан билиб олишга ҳаракат қиламиз.

Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши ўз отасида розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг «Эй, Аллоҳим! Мен сендан сўрайман. Мен, албатта, Сенинг Аллоҳ экалигингга, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига, Сен Аҳаду Сомадлигингга, туғмаган ва туғилмаган ҳамда тенги йўқ зот эканлигингга шаҳодат келтираман» деганини эшитиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳдан у билан сўралса берадиган ва дуо қилинса ижобат қиладиган исм ила сўрадинг», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Албатта, мазкур ҳолнинг юзага чиқиши учун сўровчи ўзида зоҳиру ботини пок бўлиши, ҳалолдан ризқланган бўлиши, нияти ва ихлоси холис бўлиши каби бир неча шартларни ўзида мужассам қилган бўлиши керак.
Бу ривоятдаги дуода Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари тилга олинди. Аммо ўша исмларнинг қай бири исми аъзам эканини билиб бўлмайди.

Асма бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг исми аъзами ушбу икки оятдадир; «Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Раҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир» ва Оли Имроннинг аввалидаги «Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ-Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййум зотдир» оятидадир», дедилар». Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Дарҳақиқат, бу икки оятда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг исмлари ўзида улкан маъноларни жой қилгандир. Келинг улар билан яқиндан танишиб чиқайлик.
«Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Раҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир».
Ушбу оятда Ислом ақидасининг бош масаласи Аллоҳнинг ягоналиги асосий қоида сифатида илгари сурилмоқда. Ҳеч қачон Аллоҳнинг борлигига шубҳа бўлмаган. Доимо Унинг зоти ва сифатлари ҳақида тортишувлар бор эди. Унинг маҳлуқотлар билан алоқаси ҳақида ҳам тортишувлар кечган. Фақат даҳрийларгина илоҳнинг йўқлиги ҳақида сафсата сотдилар. Аллоҳнинг борлигини инкор этдилар.
«Алиф. Лаам, Мийм. Аллоҳ–Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаююм зотдир».
Ояти Курсийда келганидек, ушбу ояти карима тавҳидни, Аллоҳнинг ягоналигини холис баён қилади. Аллоҳ таолодан ўзга бандаларнинг ибодатига сазовор ҳеч бир илоҳи маъбуд йўқдир. Аллоҳ доим тирикдир, ўлмайди. У қаююм–бандалари ишларининг тадбирида доимо қоим турувчидир. Бошқаларнинг туриши ҳам У зот биландир.
Бу икки ояти каримада ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган. Аммо улардан қайси бири исми аъзам эканига аниқ ишора йўқ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у: «Эй, Аллоҳим! Мен Сендан Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун сўрайман. Эй, Ҳайй, Эй, Қаююм!» деб дуо қилди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган исми аъзами ила дуо қилди», дедилар
». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳам Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган бўлса ҳам улардан қай бири исми аъзам эканини билиб бўлмайди.
Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ёдлаб олиб дуо қилиб юрса ижобат бўлиши умид қилинади.
Ҳамма уламолар Аллоҳ таолонинг исми аъзами ила дуо қилинса қабул бўлишига ҳеч шубҳа қилмаганлар. Аммо исми аъзам ҳақида келган ривоятлар турли бўлгани учун Аллоҳ таолонинг исмларидан қайси бири исми аъзам экани ҳақида ихтилоф қилганлар.
Хулоса қилиб айтиладиган бўлса қуйидаги исмлардан бири исми аъзам бўлади;

1. Аллоҳ.
2. Аллоҳ, ар-Роҳман ар-Роҳим.
3. ар-Роҳман ар-Роҳим, ал-Ҳайй ал-Қаююм.
4. ал-Ҳайй ал-Қаююм.
5. ал-Ҳаннон ал-Маннон, Бадийъус самавоти вал-Арзи, Зул Жалоли вал-Икром.
6. Бадийъус самавоти вал-Арзи, Зул Жалоли вал-Икром.
7. Зул Жалоли вал-Икром.
8. Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳу, ал-Аҳад ас-Сомад аллаззии лам ялид ва лам ювлад ва лам якун лаҳу куфван аҳад.
Ибн Ҳажар исми аъзам ҳақида келган ривоятлар ичида энг кучлиси шу деган.
9. Робб. Робб.
10. Мааликул мулк.
11. Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака иннии кунту миназзолимийн.
12. Калимату тавҳид.
13. Ҳуваллоҳуллазии лаа илаҳа илла ҳува роббул аршил азйим.
14. Асмааул ҳусна-гўзал исмлар ичига беркитилган.
15. Банда берилиб Аллоҳ таолодан бошқани хаёлига келтирмай ихлос билан дуо қилса, Павардигорнинг ҳамма исми ҳам исми аъзаб бўлади.
16. Аллоҳумма.
17. Алиф лаам мийим.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri