Ла таҳзан Принтер учун
29.01.2008 й.

...Бу соҳада Расулуллоҳ (с.а.в.) энг яхши эргашилувчи намунадирлар. У зот бошларига учоқ чавақ ташлаб юборилди, оёқлари қонатилди, юзлари ёриб юборилди, дараларига қамал қилиб қўйилганидан дарахт баргларини еб кун ўтказдилар, ўзлари туғилиб ўсган Маккадан ҳайдаб чиқарилди, олди тишлари синдирилди, энг маҳбуб хотинлари Оишаи сиддиқа зинода айбланди, саҳобаларидан етмиштаси қатл этилди, ўғилларидан айрилдилар, кўпгина қизлари ҳаётликларидаёқ оламдан ўтди, очликдан қоринларига тош боғлаб юрдилар. У зотни ўзларини шоир, сеҳргар, коҳин, жинни, каззоб деб айбландилар. Аллоҳ буларни барчасидан сақлади. Булар бир бало ва синов бўлиб ундан қутулиш чорасиздир. Бу зотдан олдин Закариё қатл этилиб Яҳё эса сўйилиб, Мусо алайҳиссалом юртларидан қувғин қилиндилар, Иброҳим Халилуллоҳ оловга ташланди, уммат мана шу тарзда давом этди. Умар (р.а.) қонга белаб ўлдирилди. Усмонга (р.а.) суиқасд этилди. Алига (р.а.) найза урилди. Умматни кўпгина кўзга кўринган олимлари қийноққа солиб зиндонга ташланган. «(Эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки». (Бақара-214).

Аллоҳ зикри билан қалблар таскин топур

Ростгўй Аллоҳнинг ҳабибидир. Сидқидиллик қалб совунидир. Тажриба жаннатдир. Раҳбар аҳлини алдамайди. Аллоҳни зикри каби бошқа бирор амал қалбни шод-ҳуррам қилиб, ажрни кўпайишига сабаб бўла олмайди. Аллоҳ Қуръонда: «Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман», (Бақара-152) деб айтган. Аллоҳни зикр қилиш ердаги жаннатдир. Ким бу дунё жаннатига кирмаса охират жаннатига кирмайди. У зикр нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. Ҳамда барча муваффақият ва нажотга элтувчи осон, қисқа йўлдир.
Ваҳий девонларини ўқиб кўргин сен унда зикр фойдаларини кўрасан. Ўтаётган кунларингда ўша зикр балғзамидан тажриба қилиб кўрчи шифо топишинг аниқ. Аллоҳ зикри билан хавф, қўрқинч, ғам ва хафагарчилик йўқолиб, қийинчилик ва машаққат тоғи бартараф бўлади.
Зикруллоҳда машғул бўлувчилар роҳатланишида ажабланиш йўқ. Бу зикр аслларнинг асилидир. Лекин Аллоҳ зикридан ғофил бўлган кимсалар қандай яшаётгани ҳақиқий ажабланадиган ишдир.
«(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар». (Наҳл-21).
Эй ҳоригандан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонга олган киши! Уни муқаддам исми билан нидо қилгин ахир сен «Унинг учун бирон тенгни билурмисан». (Марям-5).
Уни зикрини кўпайтириш билан хотиржам бўлинади, қалблар тинчийди, нафс бахтли бўлади, виждон роҳат олади. Чунки Улуғ Аллоҳни зикрини айтишда Таваккал маъноси ҳамда ишонч, Унга эътимод қилиш, Унга қайтиш, У ҳақида яхши гумонда бўлиш очиқликка чиқишни кутиш маънолари бор. Агар дуо қилинса У яқиндир. Агар нидо қилинса У эшитувчидир. Агар сўралса У ижобат қилувчидир. Сен Аллоҳга итоаткор бўл, бўйин эгиб ҳақиқий маънода бўйинсунгин. Унинг Пок, Муборак исмини ҳамда тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор айтиш билан тилингни ҳаракатга келтир, шунда сен Унинг куч-қуввати билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасан. «Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди». (Оли Имрон-148).

Улар одамларга Аллоҳ ўз фазлу карамидан берган нарсага ҳасад қиладиларми?

Ҳасад тузланган емишга ўхшайдики суякни емириб ташлайди. Ҳасад сурункали касал бўлиб, жисмда фасод тарқатади. Баъзилар: «Ҳасадчига роҳат йўқдир, у мазлум кийимидаги золим, дўст кийимидаги душманга ўхшайди», деб айтишди. Баъзилар: «Офарин ҳасад шундай бир нарсаки ўз эгасини аввал ўлдиришидан бошлайди», дейишади. Мен ўзимни ва сени роҳатга эришиш учун бошқаларга раҳм қилишдан олдин ҳасаддан қайтараман. Чунки ҳасад қилишимиз билан ғамлар гўштларимизни еб битиради. Андуҳ қонларимизни ичиб тугатади. Уйқуларимизни ҳам бошқаларга тақсимлаб беради. Ҳасадчи иссиқ печкани қиздирадида кейин унга ўзи киради. Хавотирлик, жонсараклик, ғамлар касаллик бўлиб, роҳат, пок ва чиройли ҳаётни барбод қилиши учун ҳасад деб аталмиш нарса сабабчидир. Ҳасадчини боласи шуки, қазо деб битиб қўйилган нарсада хусуматлашади. Адолатли бўлишда Аллоҳни айблайди. Шариатга одоб кўрсатиш ўрнига ёмон муомалада бўлиб дастур эгаси бўлмиш Аллоҳга мухолиф бўлади.
Ҳасад шу даражада маразки эгаси асло ажр олмайди. Шундай бир балоки ҳеч қандай савобга эришмайди. Ўша ҳасадчи то ўлгунича ёки одамлар эришган неъмат зойил бўлгунча кўйиб ёнади. Барча кимса сулҳга юради лекин ҳасадчи ундоқ эмас. Ҳасадчи билан қилинадиган сулҳ Аллоҳ бераётган неъматдан холи бўлиб, талантдан орқага чекинишинг, сифат ва хусусиятларингни йўқ қилишингдир холос. Балки у изтиробга тушишингга рози бўлар. Аллоҳ номи билан ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламан. Чунки ҳасадчи қора заҳарли илонга ўхшайди. Ўша қора илон бегуноҳ кимсани жисмига заҳарини йўлламагунича жойида жим ёта олмайди.
Ҳасаддан сени қайта-қайта ман этаман, сен ўзинг ҳам ҳасаддан паноҳ беришини Аллоҳдан сўрагин, чунки ҳасад сени кузатиб тургувчидир.

Ҳаёт қандай бўлса унга ана шундай юзлангин

Дунёнинг ҳолати лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маюс қиёфали, турли алвондаги, балчиққа ботирилган, муваффақиятсизликка аралаштирилган бўлиб, сен унда машаққат узра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки аслзодалик ёки маскан ёки вазифанг бўлса ҳам албатта у билан бирга дилни хира қилиб гоҳида ёмонлик етказувчи нарса ҳам бўлиб туради. Шундай экан сен ундаги қайноқ ёмонликни совуқ яхшилик билан ўчиргин, шунда бошдан-оёқ нажот топасан. Билгинчи жароҳатларга ҳам қасос бор.
Аллоҳ ушбу дунёга икки зиддият, икки турлилик, икки тоифалик, икки фикрлилик, яхши – ёмон, ислоҳ – фасод, хурсандлик – хафалик жам бўлишини ирода қилиб хоҳлади. Кейин яхшиликларни барчаси, ислоҳлик, хурсандликни жаннатга танлади. Лекин ёмонликларни барчаси, фасод ва хафаликни дўзахда тўплади. Ҳадису шарифда: «Дунё ва ундаги нарса лаънатлангандир фақатгина Аллоҳнинг зикри ва уни ўрнидаги нарса, олим ва таълим олувчилар ундай эмас», деб айтилган. Сен воқеъликда яшагин, ҳаёл отига миниб олма, идеал ҳаётни ўзингда яратиб қил. Дунё қандай бўлса ўшандай юзлан. Унда яшаш учун ва ватан тутиш учун нафсингни бўйсунтир. Дўстинг ҳам сенга нисбатан вафодор бўлавермайди. Иш доим ҳам мукаммал бўлавермайди. Чунки мусаффолик, камолот, мукаммаллик бу дунё шаъни ҳам сифати ҳам эмасдир. Хотининг ҳам тўла маънода сени ўша мукаммаллик сари элтмайди. Ҳадисда: «Мўъмин мўъмина хотинни жеркимайди. Агар аёлидаги бирор хулқини ёмон кўрса эҳтимол бошқа хулқини яхши кўриб қолади», дейилган. Шундоқ экан жипслашиб, яқинлашиб, кечиримли ва авфли бўлиб, осон бўлганини олиб қийин бўлганини тарк қилиб, гоҳида кўзни юмиб, қадамни тўғри йўлга йўналтириб аҳён-аҳёнда баъзи ишларга бепарво бўлишга тўғри келади.

Балоланганлардан ибрат ол

Ўнгга ва чапга қарагинчи фақат балоланган ва жабрланганларни кўрасан. Ҳар ҳовлида йиғловчилар ва ҳар юзда кўз ёши бўлади. Қанчадан-қанча мусибатланганлар ва қанчадан-қанча сабр қилувчилар ҳам бор. Фақат сен ўзинг мусибатланган киши эмассан. Балки бошқаларга нисбатан сени мусибатга дучор бўлишинг оздир. Қанчадан-қанча касаллар борки, улар йиғлаб каравотга михланиб қолган. Ўнг ёки чап томонига ағдарила олади холос. Оғриқдан инграйди, касалликдан овозини борича бақиради. Қанчадан-қанча маҳбузлар бор, йиллар ўтган бўлсада қуёшни кўзи билан кўрмаган. Зиндонидан бошқа нарса кўрмаган. Қанчадан қанча эркагу аёллар борки, улар гуллаган, яшнаган ёшлик пайтларида жигар-гўшаларидан ажраган. Қанчадан-қанча жабрдийда, қарзга ботиб қолган, мусибатга дучор бўлган ва балоланган кишилар бор.
Демак ана шундай кишилар билан азиз бўлиб, яқиний илм билан англамоқ керакки, бу ҳаёт мўминни қамоқхонаси, хафалик ва машаққат диёридир. Қасрлар яроқсиз, ишкомлар ҳувиллаб қолган ҳолатдадир. Қачондир иттифоқлик жипслашган, бадан офиятда, мол-дунё тўла-тўкис бола-чақа бисёр пайтлар ҳам бўлади. Озгина кун ўтадики, камбағаллик, ўлим, фироқ, касаллик содир бўлади. «Уларни қандай (ҳалок) қилганимиз ҳам сизларга аниқ маълум эди. Биз сизлар учун (қанчадан-қанча) мисоллар келтирган эдик». (Иброҳим-45). Сен ўзингга худди туя тош устига чўкиб ватан қилганидек ватан қилиб ол. Бу соҳада Расулуллоҳ (с.а.в.) энг яхши эргашилувчи намунадирлар. У зот бошларига учоқ чавақ ташлаб юборилди, оёқлари қонатилди, юзлари ёриб юборилди, дараларига қамал қилиб қўйилганидан дарахт баргларини еб кун ўтказдилар, ўзлари туғилиб ўсган Маккадан ҳайдаб чиқарилди, олди тишлари синдирилди, энг маҳбуб хотинлари Оишаи сиддиқа зинода айбланди, саҳобаларидан етмиштаси қатл этилди, ўғилларидан айрилдилар, кўпгина қизлари ҳаётликларидаёқ оламдан ўтди, очликдан қоринларига тош боғлаб юрдилар. У зотни ўзларини шоир, сеҳргар, коҳин, жинни, каззоб деб айбландилар. Аллоҳ буларни барчасидан сақлади. Булар бир бало ва синов бўлиб ундан қутулиш чорасиздир. Бу зотдан олдин Закариё қатл этилиб Яҳё эса сўйилиб, Мусо алайҳиссалом юртларидан қувғин қилиндилар, Иброҳим Халилуллоҳ оловга ташланди, уммат мана шу тарзда давом этди. Умар (р.а.) қонга белаб ўлдирилди. Усмонга (р.а.) суиқасд этилди. Алига (р.а.) найза урилди. Умматни кўпгина кўзга кўринган олимлари қийноққа солиб зиндонга ташланган. «(Эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки». (Бақара-214).

Намоз….Намоз

Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолиб хафалик ўраб олиб, ғам ёқангдан тутса, шу заҳоти намоз ўқиш учун тургин, шунда руҳинг шод бўлиб, нафсинг ҳотиржам бўлади. Албатта намоз Аллоҳ изни билан ғам-андуҳ ва тушкунлик қолдиқларини бартараф этади. Агар Расулуллоҳ (с.а.в.) ни бирор иш ташвишга солса: «Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир, яъни азон айт намоз ўқиб роҳат олайлик дер эдилар. Намоз Расулуллоҳ (с.а.в.) ни кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди. Мен буюк қавмлар сийратини ўқиганимда шу нарсани кузатдимки, агар уларда сиқилиш содир бўлса ёки юзларида ғазаб зоҳир бўлса хушуъли намозга шошишар эди. Шунда қувватлари, иродалари ва ҳимматлари асл ҳолига қайтар эди. Хавф намози қийинчилик етган соатларда, бошлар чалғиганда, нафслар қилич тиғига тақалганда адо этиш шарт қилинди. Чунки бу хушуъли намоз энг улкан субут ва улуғ сукунатдир. Руҳий, нафсий касалликка йўлиққан авлод масжидни таниб, пешоналарини Раббилари розилиги учун ғубор қилмоқлари ҳамда ўз нафсларини бу оғир дардли азобдан сақламоқлари лозим. Акс ҳолда кўз ёшлари қовоқларини ачиштириб ва хафалик асабларини парчалайверади. Демак намоздан бошқа тинчлик-хотиржамлик олиб келадиган бирор энергия йўқдир. Агар ақл қилсак, ҳар кеча ва кундуздаги беш вақт намозимиз гуноҳлар учун каффорат, раббимиз ҳузуридаги даража учун юксалиш поғонаси бўлади. Бундан ташқари ғамларимиз учун энг улкан муолажа, дардларимиз учун муваффақиятли даво бўлиб, қалбларимизга тўла ишонч ҳис туйғусини тўкиб, атрофимизни розилик билан тўлдириб юборади. Аммо масжид ён атрофида яшаб намозни тарк қиладиган кимсалар нақадар пешонаси шўр, ғам-андуҳ ва бадбахт кимсалардир. Аллоҳ ундай кимсалар ҳақида Қуръони каримда: «Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларни амалларини зое кетказур», деб айтган. (Муҳаммад сураси, 8-оят).

Бизга Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя У зот энг яхши ишончли Вакилдир

Ишни Аллоҳга топшириб, Унга таваккал қилиш, ваъдасига ишониш, санъатига рози бўлиш, У ҳақда яхши гумонда бўлиш, очиқликка чиқишни иймонни энг улкан меваси ҳамда мўмин сифатларининг энг улуғидир. Банда шу хислатларга эга бўлса яхши оқибатда эканига хотиржам бўлади ва роббисига барча нарсада суянади ҳамда Унинг ҳомийлиги, васийлиги, кифоя бўлиши, қўллаб – қувватлаши ва ғалабасига эришади. Иброҳим алайҳиссаломни оловга ташланганида у зот: «Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил» яъни, Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя, у зот энг яхши ишончли вакилдир, дедилар. Шундан кейин ўша олов Иброҳим алайҳиссалом учун салқин ва омонлик бўлди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобаларига кофир аскарлари ҳамда бутпарастлар бўлинмаси таҳдид қилганида мусулмонлар: «Бизга Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир, дейишди. Бас, бирон нохушлик етмай Аллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Аллоҳнинг розилигини истадилар. Аллоҳ эса улуғ фазлу – марҳамат соҳибидир». (Оли Имрон-174).
Инсонни ўзи ҳодисаларни енгишга, бало-офатни бартараф этишга ва ғамга қарши курашишга қодир эмас. Чунки инсон заиф ва ожиз яратилган. Лекин раббисига таваккал қилса, Мавлосига ишонса ва ишини Унга топширса ундай эмас. Мусибатлар қўрқитса, фалокат ўраб олса бечораҳол ҳақир бандани ҳеч қандай ҳийла йўқ. «Агар мўмин бўлсангизлар, Ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар». (Моида-23).
Демак ким ўз нафсига насиҳат қилишни хоҳласа Аллоҳга таваккал қилсин, шунда бахтсизлик сени қутқариб машаққатлардан чиқаради. Шиоринг «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» бўлсин. Мол – дунёинг озайиб, қарзинг кўпайса фойда тўхтаб қолиб ва ризқ манбаъингда қашшоқлик етса «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил» бўлсин. Агар душмандан қўрқсанг ёки золимдан хавфга тушсанг, фожеъдан ҳадиксирасанг «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил», деб нидо қилгин. «Парвардигорингизни Ўзи етарли Етакчи ва ёрдамчидир». (Фурқон сураси, 31).

Айтинг ерда айланиб кўрсинлар

Қалбни очиб, ғам-андуҳ булутларини бартараф этадиган нарсалардан бири диёрларда сафар қилиб, саҳроларни кесиб ўтиб, кенг ерда сайр қилиб айланиб юришдир. Очиқ коинот китобига назар солиш қудрат қаламларини томоша қилиш деганидир. У нарса борлиқ саҳифаларига жамоллик мўъжизаларини ёзади. Ҳамда сен чиройли боғлар, гўзал кўкаламзорлар, бир-бирига чирмашиб кетган бўстонларни у орқали шоҳиди бўласан. Уйингдан чиқгинда атрофинг, олдинг ва орқангдаги нарсалар ҳақида фикр юрит. Тоғга кўтарил, водийларга туш, дарахтлар устига чиқ, маъданли сувлардан ич, бурнингни ёсмин шоҳчаларига олиб бор шунда сен руҳингни саодат фазосида сайраётган қуш каби ўзингни ҳур тутасан. Уйингдан ташқарига чиқ, кўзингдан қора пардани олиб ташлагинда сўнгра Аллоҳнинг кенг майдонида зикр ва тасбеҳ айтган ҳолда сайр эт. Тор ҳонада бекорчи бўлиб якка қолиш ўзига суиқасд қилиш у учун муваффақиятли йўллардан биридир. Чунки сени хонанг олам эмас, сен ўзинг одамларни барчаси эмассан. Нимага энди сен қайғу олдида таслим бўлар экансан. Аҳир сен ўзинг, қулоғинг ва қалбинг билан «Хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз». Деб (Тавба-41) нидо қилдингку. Келгин Қуръонни ариқлару, чакалакзорлар орасида ҳамда қушлар ва сувлар орасида ўқигин. У қуш севгили нутқини куйлайди. Сув эса баландликдан етиб келиш қиссасини ривоят қилади. Ер атрофида саёҳат қилиб юриш фойдали бўлиб, ўз нафси ўзига оғир бўлиб қолган ҳамда ўз хонаси зулуматли бўлиб қолган кишиларга табиблар у нарсани тавсия қилишган. Кел энди биргаликда сафар қилайлик, қанийди биз ҳам бахтли, хурсанд, фикрли ва тадаббурлик бўлсак. Аллоҳ бу ҳақда Оли Имрон сурасининг 191-оятида «Улар осмонлар ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб, «Парвардигоро, бу (борлиқ) ни беҳуда яратганинг йўқ», деб айтган.

Ютуқ чиройли сабр қилишдадир

Сабр билан зийнатланиш улуғ зотлар хусусиятларидан бўлиб, улар кенг қалб, қувватли ирода ва мустаҳкам ифтихор билан қийинчиликларни қарши олишади. Хўп! Бордию сабр қилмасак, нима ҳам қила оламиз. Ёки сенда сабрдан бошқа бирор ечим борми? Ундан бошқа ўринбосар борлигини билсанг унда айт.
Улуғлардан бир саҳна бўлиб мусибатлар югургилаб кетар ва бир майдон бўлиб, машаққатлар мусобақалашар, ҳар гал бир муаммодан чиқса иккинчиси зироят қилар эди. Аслзода кишилар ана шундай қийинчиликни енгиб, муаммоларни ерга уриш билан ғалаба қозонишади. Абу Бакр (р.а.) касалликларида ҳузурларига кириб, сизга табиб чақирайликми? дейишганида, у зот: «Табиб мени кўриб бўлди», дедилар. Атрофдагилар: «Табиб нима деди», дейишган эди, Абу Бакр (р.а.): «У ўзим хоҳлаган нарсанигига қила оламан, Аллоҳни хоҳиши нима бўлса ўша рўёбга чиқади деди», деб айтдилар.
Сен сабр қилавергин, ўша сабринг Аллоҳ учун бўлади. Очиқликка чиқишингга аниқ ишонган ҳолда, ажрни талаб қилиб, гуноҳларинг каффорат бўлишига рағбат қилиб сабр қил. Қийинчиликлар зимистон қилиб ташлаганда ҳам, сўқмоқ олдингда зулумат таратса ҳам албатта ғалаба сабр билан бирга бўлади. Албатта рўшнолик машаққат билан бирга бўлади. Албатта қийинчилик билан рўшнолик машаққат билан бирга бўлади. Албатта қийинчилик билан бирга енгиллик содир бўлади. Бу дунёдан ўтиб кетган улуғларимиз сийратини ўқиб уларни сабрлари ва қийинчиликдаги қувватларини кўриб аниғи даҳшатга тушдим. Мусибатлар уларни бошларига тушганида гўёки у совуқ сув қатраларига ўхшар эди. Улар тоғлар субутидек ҳақ нарса устида мустаҳкам туришар эди. Озгина вақт ўтар-ўтмас очиқликка чиқишгани, ғалаба хурсандчилиги, нусрат асри юзларида балқиб турар эди. Улардан бирортаси сабр билан кифояланмас эди, балки бахтсизлик билан курашиб мусибатлар қаршисида хитоб қилган ҳолда олишишган.

Ер куррасини бошингга кўтариб олма

Бир тоифа одамлар борки, уларни тасаввурларида гўёки жаҳон уруши бўлаётгандек ваҳоланки, улар уйқу тўшакларида ётишаётгандаги воқеъадир. Уруш тугаши билан ўлжа қилиб қўлга киритилган нарса ошқозонда яра, қон босими кўтарилиши ва қанд диабет касаллигига мубтало бўлиш билан якунланади. Бўлаётган ҳодисаларга кўйиб ёниб, нарх кўтарилиб кетишидан ғазаблари келиб, ёмғир кечикишидан аччиқланиб, пул бирлиги курси тушиб кетганига бақир чақир қилишади. Улар доимо безовталик, ҳадиксирашда яшашади. «Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар-бир қичқириқ – овозни устларига (тушаётган бирон бало – офат деб) гумон қиладилар». (Мунофиқун-4).
Сенга насиҳатим шуки ер куррасини бошингга кўтариб олмагин, ҳодисаларни ерга ургин, ичагингга қўйма. Баъзи одамларда булут номли сув ҳайвони каби қалб бўлиб ҳар-хил шов – шув ва миш – мишларни ичиб оладида, кейин арзимас нарсаларга безовта, барча нарсага изтироб бўлиб юраверади.
Бу қалб аниқки эгасини парчалаб, борлиғини барбод қилади. Ҳақ асосларига йўналган кишиларни ибрат ва ваъзланишлари зиёдалашиб, иймонларига иймон қўшилади. Руҳий тушкунликда эрган лоҳаслар эса, изтироблари зиёдалашиб хавфларига хавф қўшилади. Овоза бўлиб, миш – миш тарқалиши қаршисида шижоатли қалбдан кўра фойдали нарса йўқ.
Албатта жасур, қўрқмас ва баҳодир бўлиш хотиржамлик, сокинлик, мустаҳкам ишонч, бағрикенглик ва совуққонликни таъминлайди. Аммо қўрқоқ ҳар куни ўзини бир неча марта хавфсираш, шов – шув бўлиш, ваҳима, алғов-далғов тушлар қиличи билан қатл этади. Агар сен истиқрор ҳаётни хоҳласанг ишларга шижоат ва бардош билан юзлан. Ўзига ишонмайдиганлар сени ҳаяжонга келтирмасин. Улар макр қилган нарсаларда сиқилиб юрма. Ҳодисаларга нисбатан қаттиқ, муаммоларга нисбатан мустаҳкам ва бўронларга нисбатан кучли бўл. Заиф қалбли кишиларга Аллоҳ раҳми келсин, ҳар куни улар ларзага келишади. «Сиз уларнинг ҳатто мушриклардан ҳам ҳаётга (яшашга) очкўзроқ кишилар эканини кўрасиз». (Бақара-96). Аммо ана шундай заифликни рад этувчилар Аллоҳ томонидан бўлувчи мадад ва ишончли ваъдадирлар. «Уларга сакинат - ором туширди».

Майда-чуйда нарсалар кўнглингни дарз қилмасин

Қанчадан-қанча ғамга ботган кишилар борки уларни ғамга ботиш сабаби жуда ҳам ҳақир иш бўлиб деярлик эслашга арзимайди.
Мунофиқларга қарагин, уларни ҳафсалалари пир бўлиб, шаштлари паст бўлади. уларни сўзлари: «Бу иссиқда урушга чиқманглар». (Тавба-81). «Менга (ғазотдан қолиш учун) изн бергин, мени фитнага – балога солмагин». (Тавба-49.) «Мунофиқлар ғазотга чиқмаслик баҳонасида) уйларимиз очиқ-сочиқ; дер эдилар». (Аҳзоб-13). «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз, деган ҳолларида (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасан. (Марям-52). «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғиз ваъда қилган эканлар». (Аҳзоб-12).
Бундан ҳам бадбахт нафс борми? Уларни ғами қорин, идиш-товоқ, қават-қават уй ва қасрлар бўлиб, намунали осмонга қиё боқишмайди. Фазилатлар юлдузига ҳеч қарашмайди. Уларни энг катта ғами ва илми, улови, кийими, туфлиси ва дастурхонидир. Одамларни аксариятига қарагин улар эртаю-кеч ғамларига сабаб хотинлари, ўғиллари, яқинлари ёки ножўя сўзларни эшитиш ёки арзимас нарсалар устидаги воқеъларидир. Мана шу ана ўша башариятни мусибатларидир. Уларда машғул бўлинадиган олий мақсад ҳамда вақтларини тўлдирадиган буюк манфаатдорлик ҳам йўқдир. Айтишадику, агар идишдан сув ичиб кетса ҳаво билан у идиш тўлади, деб. Демак сен ғам чекаётган нарсага қарагин, ҳақиқатда у ишинг ғам чекишга арзийдими? Чунки сен у муаммоага ақлинг, гўштинг, қонинг, роҳатинг ва вақтингни сарф этмоқдасан. Агар ғам чекаётган нарсанг арзимас бўлса демак сен панд бериб, хасоратга учрабсанки, уни нархи жуда арзон чақадир. Нафс уламолари яъни психологлар ҳар-бир нарса учун маъқул чегарани таъйин қилиб ол, деб айтишади. Мана бу қўйидаги сўзни айтган зот рост сўзлагувчидир. «Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарса учун миқдор – ўлчов қилиб қўйгандир». (Талоқ-3).
Думак сен муаммо учун ҳажмини, вазни ва қадрини белгилаб ол, бироқ зулм ва ғулувдан йироқ бўл. Саҳобалар авлодининг ғамлари дарахт остидаги байъат – келишувга мушарраф бўлишган. Аммо улар ичида бир кишини ғами туяни сотиш бўлган, оқибатда савдо пайти ўтиб кетиб маҳрумлик жазосига мубтало бўлган. Энди сен майда-чуйда ишларга машғул бўлишни ташлаб кўрчи, албатта ғаминг кетиб, шод-ҳуррамлик сари юз тутасан.

Аллоҳ тақсим этган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан

Бу ҳақда юқорида сўзлаб ўтилди. Лекин кўпроқ тушуниш учун яна қисқароқ сўзлаб ўтаман. Аввало сен учун тақсим қилиб қўйилган жисм, мол, бола, маскан ва иқтидоринг учун қаноат ҳосил қил. Бу тушунча Қуръон мантиқи бўлиб Аллоҳ Қуръонда: «Бас, сенга ато этган нарсамни (яъни, пайғамбарликни) олгин ва шукр қилгувчилардан бўлгин», деб айтган. (Аъроф-144).
Салаф уламоларини кўпчилиги, аввалги авлодни аксарияти камбағал бўлишган. Улардан ҳар турлик буюмлар, ҳашамат масканлар, дабдабали уловлар ва хизматкорлар бўлмаган, шу билан бирга ҳаётга таъсирларини ўтқазиб, ўзларию инсониятни бахтиёр қилишган. Чунки улар Аллоҳ ато этган яхшиликни саҳиҳ – тўғри йўлга йўналтиришган. Шунинг учун уларни умрлари, вақтлари ва иқтидорларида барака ато этилган. Аммо бу муборак қатлам муқобилида бир жамоага мол-дунё, болалар ва неъматлар ато этилди. Бироқ уларни бахтсизлик ва тубанлик сари етаклади. Чунки улар тўғри фитрат ва ҳақ дастурдан оғишган эдилар. Аниқ ҳужжат бўлдики предметлар барча нарсани ўз ичида мужассам қилган эмас. Сен дунёда амал қиладиган диплом кўтариб олганларга қарагин, лекин улар бераётган нарсаси, анги ва таъсири қилинадиган даражададир. Шуни баробарида улардан бошқаларда яъни мусулмонларда чегараланган илм борда, ўша илмни манфаат, ислоҳат ва бунёдкорлик йўлида отилиб оқувчи дарё қилиб юбордилар. Агар сен саодатли ҳаётни хоҳласанг Аллоҳ таркиб топтириб яратган суратига, оилавий турмушингга, ўзингни овозингга, англаш қобилиятингга ва келаётган дароматингга рози бўл. Баъзи зуҳдликка даъват этувчи устозлар бундан ҳам узоқроқ нарсани таклиф қилиб ўзингда турган нарсадан ози ва ўзингда мужассам бўлган нарсадан пастроғига рози бўл, деб айтишади.
Тарихда рўйхатида шундай бир порлоқ шахслар борки, улар дунёвий насибаларини пасайтиришган. Улардан;

Ато ибн Рабоҳ: Ўз замонасида дунё тан олган олим, бироқ қора қул, бурни пучуқ, шал ва жингалак сочли кимса эди.
Аҳнаф ибн Қайс: бутун араблар ичидаги ҳалим, жисми ориқ, букри, оёғи эгри, тузилиши заиф зот эди.
Аъмаш: Дунё муҳаддиси, қул, кўзи ожиз, ўта камбағал, кийими жулдур, ҳайъати ва манзили ғарибона киши эди.

Анбиёи киромларни барчалари қўй боқишган. Довуд алайҳиссалом темирчи, Закариё алайҳиссалом дурадгор, Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлишган. Улар инсонларни энг софи ва башариятни яхшилари бўлишган.
Шундоқ экан қийматинг – иқтидоринг, солиҳ амалинг, манфаатинг, хилқатингдир. Сен ўтказиб юборган чиройинг, молинг, аҳли-аёлингга ноумид бўлма. Аллоҳни тақсимлаб қўйган нарсасига рози бўл. «Уларнинг ҳаёти дунёдаги маишат-тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз Ўзимиз тақсимлаганмиз». (Зухруф-32).

Эни еру-осмончалик бўлган жаннатни ўз нафсингга эслат

Агар бу дунёда оч қолсанг ёки ночор бўлсанг ёки хафа бўлсанг ёки бемор бўлсанг ёки ҳуқуқинг паймол этилса ёки зулмга учрасанг ўз нафсингни неъмат узра деб эслагин. Албатта сен мана шу ақидага эътиқод қилсанг ва бу оқибат учун амал қилсанг зарарларинг фойдага, балоларинг туҳфага айланади. Инсонларнинг энг ақллиси охират учун амал қиладиганлардир. Чунки охират яхши ва боқий қолувчироқдир. Лекин бу халойиқни энг аҳмоғи ана ўшалар бу дунёни қароргоҳ, диёр ва орзулари чўққиси қилиб олишади. Ана ўшалар мусибат пайтидаги энг сабрсиз ва ҳодисалар пайтида энг надоматли кишилардир. Чунки улар ҳақир, арзимас дунёнигина кўра оладилар. Фақат бу фоний дунёгагина назар солишади. Ундан бошқасини фикрлай олишмайди. Шоду-ҳуррамликлари тугаб битишини хоҳлашмайди. Агар улар қалбларидаги тўсиқ кардони ва кўзларидаги жаҳолат тўрларини ечиб ташлашса, ўзларини абадий ҳовли, неъмати, уйи ва қасрида ҳис қилиб, ваҳий китобидаги васфга қулоқ тутиб эшитишлари лозим. У шундоқ бир биёрки, аҳамият, ғайрат ва курашмоқ лозим.
Биз ўзи жаннат аҳлини касал бўлмаслиги, хафа бўлмаслиги, вафот этмаслиги, беғубор ёшлиги тугаб қолмаслиги, кийими чиримаслиги, зоҳири ботинидек ва ботини зоҳиридан кўринадиган хоналари борлиги, у ерда кўз кўриб, қулоқ эшитиб, инсон қалби ҳис қилмаган нарсалар бор бўлиб, йўловчи дарахтлар орасида юз йил нарса ҳам, юриб тугата олмаслиги ва у ерда 60 минг узунликдаги чодирлар борлиги, анҳорлари узлуксиз оқувчи, қасрлари баланд, мевалари яқин, булоқлари оқувчи, сўрилари кўтарилган, қадаҳлари тизилган, ёстиқлари тизиб қўйилган ва гиламлари тўшаб қўйилган, хурсандчилиги мукаммал, шодлиги улкан, ҳидлари таралувчи, васфи улуғ, орзуси энг юқорида эканини узоқ муддат фикрлаганмизми?
Ақлларимиз қаерда қолдики фиур ам юритмаймиз, дадаббур ҳам қилмаймиз! Модомики оқибат ана шу неъматлари зикр этилган жаннат диёрида бўлар экан мусибатга чалинганлар учун ана шу мусибат енгил бўлиб, аламзодалар кўзлари қарор топиб, йўқсиллар қалблари хурсанд бўлади.
Эй камбағал эзилганлар, камчиликдан тинкаси қуриганлар ва мусибатга дечор бўлганлар солиҳ амалларни бажаришга киришинг, шунда жаннатда истиқомат қилиб, Исми муқаддас бўлган Зот Аллоҳга қўшни бўласиз. «(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши». (Раъд).

Шунингдек ўрта (адолатли) бир миллат қилдик

Адолат – ўрта йўл ақлий ва шаръий талаб қилинган нарса бўлиб, ғулувга кетиш, ортиқчалик ҳам камчилик ҳам жафочилик ҳам йўқдир. Ким саодатли ҳаётни хоҳласа ҳиссиёт ва эҳтиросларини қўлга олиш, розилигию, ғазабида, хурсандчилигу, хафалигида адолатли бўлишдир. Ҳодисаларга муомала қилишда чегарадан чиқиш ва ҳаддан ошиш нафс учун қилинган зулмдир. Мўътадиллик қандай яхши. Шариат ҳам мезон билан тушган. Ҳаёт ҳам адолат билан барпо қилинган. Одамларнинг энг безовтаси ҳавои-нафсига бўйин эгиб ҳиссиёт ва майлларига таслим бўлган кишидир. Мана шундай бўлган кишида ҳодисалар катталашиб, асосий фикри зулуматлашади. Уни қалбида гина, ички сир сўз ва адоват сабабли даҳшатли жанг содир бўлади. чунки у ваҳима ва ҳаёллар билан яшайди. Ҳатто баъзилар, атрофидаги жамики кишилар уни зиддига иш олиб бораётгандек. Бошқалар унинг учун фитна уюштираётгандек. Васвасаси дунё уни кузатиб турибди, деб амр қилади. Шунинг учун у хавф ва ғамдан иборат бўлган қора булут ичида яшайди. Уйдурмалар шаръий ман этилгандир. Ҳақиқатда арзон нарсадир. Ундай нарсаларга олижаноблик ва раббоний асосдан бебаҳра бўлганларгина аралашиб юришади. «Улар (юраксизликлари сабабли) ҳар бир қичқириқ овозни устларига (тушаётган бирон бало-офат деб) гумон қиладилар. Улар душмандирлар». (Мунофиқун-4).
Аввал сен қалбингни ўз курсиси учун ўтқизгин. Кўпгина қўрқиладиган нарсалар содир бўлавермайди. Сен бир нарса воқеъ бўлишидан олдин энг ёмон эҳтимолни кўз ўнгингда намоён қил, ана шунда зулм қилувчи башоратдан нажот топасан. У башорат эса ҳодиса воқеъ бўлишидан олдин қалбни парчалайди. Эй ақлли, доно киши ҳар-бир нарсани ўз ҳажмини бергин. Ҳодиса, воқеъа ва муаммоларни катта қилиб юборма. Балки иқтисод қил, адолатли бўл, жабр қилма. Қалбаки ваҳималар ёлғончи саробларга учмагин. Ҳадисда келганидек яхши кўриш ва ғазаб тарозусига қулоқ тут.
Расулуллоҳ (с.а.в.) дўстингни ўртача яхши, кўргин бир кун келиб ёмон кўриб қолишинг мумкин. Душманингни ўртача ёмон кўргин, эҳтимол бир кун келиб дўст бўлиб қолишинг мумкин.
«Эҳтимол, Аллоҳ сизлар билан сизлар душманлашиб юрган кимсалар ўртасида – бир дўстликни пайдо қилиб қўяр. Аллоҳ (барча ишга) Қодирдир. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир», (Мумтаҳана-7).

Хафалик шаръий талаб қилинган нарса ҳам, аслий мақсал ҳам эмасдир

Хафалик ман этилган нарсадир. Чунки Аллоҳ: «Сустлашманг ва ғамгин бўлманг», «Уларга хафа бўлманг», «Хафа бўлманг албатта Аллоҳ биз билан биргадир», «Улар учун хавф ҳам хафалик ҳам йўқдир», деб айтган.
Хафалик, талаб қилиш иштиёқини, ҳиммат руҳини сўндирувчи бўлиб нафсда совуққонликни юзага чиқариб ҳаёт жисмида беҳузурликни келтирувчи иситмадир. Буни сири – албатта хафалик тўхтатиб қолувчидир асло ҳаракатга келтирувчи эмас. Хафаликни ҳеч қачон қалбга манфаати йўқ. Шайтон учун энг маҳбуб нарса – банда хафа бўлиб ҳаракатга барҳам бериб ўз тўғри йўлидан тўхташидир. «Ўзаро шивир-шивирлари фақат шайтон томонидан бўлиб, иймон келтирган зотлар (у сабабли) ғамгин бўлишлари учундир». (Мужодала-10).
Расулуллоҳ (с.а.в.) уч киши турганида уларнинг иккитаси бирини қолдириб гаплашишдан ман этдилар. Чунки икковлари гаплашишлари бир ўзи қолган кишини хафа қилиб қўяди. Мўмин кишини хафа бўлиши талаб қилинган ва рағбатлантириладиган нарса эмас. Чунки у нафсга зарба берувчи озорлардандир. Мусулмон кишидан ўша хафаликни даф этиш, таслим бўлмаслик, рад этиш, курашиш ва шаръий воситалар билан ғолиб бўлиш талаб қилинган.
Хафалик талаб қилинган, мақсад этилган нарса эмас. Уни фойдаси ҳам йўқ. Расулуллоҳ (с.а.в.) дуоларида «Аллоҳим сени номинг билан ғам ва хафаликдан паноҳ тилайман», деб паноҳ тилаганлар.
Ғам билан хафалик орасидаги фарқ шуки, агар муаммо қалбга келажакда келишини ҳис қилса ғамни мерос қолдиради. Буларни иккови ҳам қалб ҳаракатини заифлаштириб, азийматни сусайтиради. Хафалик ҳаётни лойқалатиб яшашни ташвишга келтиради. У руҳ учун заҳарланган найза бўлиб, мадорсизлик, життакилик, ҳайронликни мерос қолдиради. Жамоли чиройли киши олдида қовоғи солинганликни, ҳусн олдида хунукликни, ҳаёт қувончи олдида сўнишни келтириб чиқарадида, бахтсизлик, хасрат ва алам совринига сазовор қилади. Лекин воқеъалар кўринишига қараб уни ўз ўрнига тушириш зарурийдир. Шунинг учун жаннат аҳли у ерга киришганида «Бизлардан ғам-қайғуни кетказган Зот – Аллоҳга ҳамду сано бўлсин». (Фотир-34). Бу нарса, уларга ихтиёрларисиз мусибатлар етгани каби дунёда уларга хафалик етганидир. Агар хафалик етса унда нафс учун ҳийла ҳам, уни жалб қилишга йўл ҳам йўқдир. У киши ўша етган хафалиги учун ажрга ҳам эга бўлади. чунки у ҳам мусибатларнинг бир туридир. Демак бандада бирор мусибат содир бўлса уни йўқ қилишга кафил бўлувчи восита ва дуолар билан даф этиш лозим.
Аммо Аллоҳнинг сўзидаги: «Яна сизга (жаннатга миниб бориш учун) от-улов сўраб келган вақтларида, уларга: «Сизларни миндириб юборадиган улов йўқку, деганингизда (жиҳод учун) ишлатиладиган бирон нарса топа олмаганлари учун хафа бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб қайтиб кетган кишиларни ҳам айблашга ҳеч қандай йўл йўқдир». (Тавба-92).
Хафа сўзини мақталётгани йўқ. Фақат бу ерда хафалик далолат қилган иймон қувватини мақталмоқда. Чунки улар нафақага ожиз қолишгани учун расулуллоҳдан (с.а.в.) орқада қолишди. Бунда орқада қолган мунофиқларни ажратиш бор. Улар орқада қолишганига хафа ҳам бўлишгани йўқ балки нафслари роҳатини кўзлашди. Аммо мақтовга лойиқ бўлган хафалик тоатни бажара олмай қолганида ёки гуноҳ содир этиб қўйганидагисидир. Чунки ҳақиқий хафалик Раббиси буйруқларига камчиликка йўл қўйганида бўлади. ким мана шу нарса устида бўлса демак у киши тирик экани ва ҳидоят нурини қабул этаётганидан дарак беради.
Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисдаги «Мўминга ғам, машаққат ёки хафалик етса албатта Аллоҳ у сабабли хатоларини кетказади» сўзи мусибат Аллоҳ томонидан экани ва у сабабли ёмонликлар ўчирилишига далолат қилади. Асло уни талаб қилинсин, деган маънони англатмайди.
Демак банда хафаликни талаб қилиб уни ибодат, деб гумон қилиш ўринсиздир. Ёки шариат унга ундамаган ёки буюрмаган ёки рози бўлмаган. Агар шундай бўлганида Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётларини хафа ўтказиб ўзларини қайғуга ташлаган бўлардилар. Ахир у зот қалблари шод, юзлари хурсанд, ичлари рози ва ҳуррамликлари бардавом эди.
Аммо Ҳинд ибн Абу Ҳола Расулуллоҳнинг (с.а.в.) сифатлари ҳақидаги «У зот доим хафа юрардилар», деб айтган ҳадис санадида ноаниқ киши бўлиб, у ҳадис собит ҳам эмас, у зотни воқеълик ҳолатларини хилофидир. Қандай қилиб у зот доим маҳзун бўлсинларки, Аллоҳ у зот дунё ва унинг сабаблари орқали етадиган хафаликдан сақлаган бўлса. Бундан ташқари аввалгию, кейинги гуноҳларини мағфират қилиб қўйган бўлса. Хафалик қаердан ҳам келсин, ёки қаердан қалбларига етиб борсин. Қандоқ ҳам йўл топсинки, зикр билан ўша қалблари йўғрилган истиқомат билан суғорилган, раббоний ҳидоятга тўла, Аллоҳнинг ваъдасига хотиржам, Аллоҳ ҳукмларидан рози бўлсалар.?! Балки у зот доимо хурсанд, хушчақчақ бўлиб, у зотни сифатлаб, кулимсираган зот эдилар, дейилган. Ким у зот хабарларига шўнғиса биладики, ҳаётларини чуқур тадқиқ этса, ўтган кунларига назар солса биладики, у зот ботилни йўққа чиқариш, безовталик, ғам-андуҳ ва хафаликни кетказиш учун, нафсларини шак-шубҳа, ширк, ҳайронлик ва изтиробдан озод қилиш ҳамда ҳалокат жарлигидан қутқариш учун келганлар. Башарият устида Аллоҳни қанча миннат қилишга арзигулик нарсаси бор-а? аммо «Албатта Аллоҳ барча хафа қалбни яхши кўради», деб ривоят қилинган хабарни санадини ҳам, ровийсини ҳам, саҳиҳлигини ҳам билинмайди. Қандоқ ҳам бу хабар саҳиҳ бўлсинки, бутун миллат уни хилофини айтган, шариат эса йўққа чиқарган. Унинг саҳиҳ дейилган тақдирда ҳам хафалик мусибатлардан бир мусибат бўлиб, Аллоҳ у билан бандаларини синаб кўради.
Агар банда синовга учраса унга сабр қилса, балодаги сабрини чиройли суратда адо этибди. Аммо хафаликни мақтаб, уни шариатга боғлаб, мансуб деганлар хатога йўл қўйишгандир. Балки шариат уни рад этиб, зиддига буюрган.
Хурсандчилик Аллоҳни раҳмати ва лафзи бўлиб, уни Расулига туширгандир. Хурсандчилик Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, бу муборак яхшиликга қалбни очиқ қилиш лозим. Чунки валийлар қалбларига осмондан ана шундай хурсандлик тушиб туради. Лекин «Агар Аллоҳ бандасига яхшиликни хоҳласа қалбига йиғини солиб қўяди», деб айтилган сўз Исроилиёт – яҳудийлар асари бўлиб Тавротда келтирилган. Аммо буни тўғри маъноси ҳам бор. Ҳақиқатда мўмин гуноҳларига хафа бўлади. Фожир гуноҳкор эса бепарво ўйнаб, куйлаб хурсанд юраверишади. Агар солиҳ кишилар қалбида синиқ пайдо бўлса албатта яхшилик ўтиб кетгани, даражаларга етишишдаги камчилик бўлиб, ёмонликка дечор бўлишгани учундир. Лекин осийлар хафалиги уни хилофи бўлиб, мол-дунё, шаҳват, лаззат ва мақсадларига эриша олмагани учундир. Уларни ғамларию хафагарчиликлари фақат у сабабли ва уни йўлидадир.
Лекин Аллоҳ набийси Исроил ҳақида айтган «Ғам-алам ютавериб у зотнинг кўзлари оқарди» (Юсуф-84) деб айтган ушбу сўзи, энг яхши кўрган фарзандини йўқотиб, мусибатга йўлиққан кимсани хабар беришидир. Аллоҳ у зот билан фарзандлари орасини ажратиб имтиҳон қилгани каби имтиҳон қилиб кўрди. Бирор нарса ҳақида қисқа хабар бериб ўтиш, у иш яхши эканига ёки ўша ишга амр этилиб ундалганига далолат қилмайди. Балки биз хафаликдан паноҳ тилашга буюрилганмиз. Чунки хафалик оғир булут, тим узун қоронғуликқ, улкан ишлар йўлидаги тўсиқликдир. Ахлоқ олимлари иттифоқ қилишларича, дунё учун хафа бўлиш мақталган эмас. Лекин Абу Усмон Жабрий: «Хафалик барча кўринишда фазилат ва мўминлар учун зиёдаликдир. Фақат шарти маъсият-гуноҳ сабобли бўлмаса.
Айтилинишича, шак-шубҳа йўқки хафалик Аллоҳ томонидан бўлган бало ва мусибатдир. У касаллик ва ғам-андуҳ ўрнидадир. Аммо унга йўл қидиришга рухсат йўқ. Сен учун шодлик ва хурсандликни жалб этмоғинг лозим. Ва Аллоҳдан пак ҳаёт, рози бўлинадиган яшаш тарзи, хотира мусаффолиги ва кенг фикр сўрагин. Чунки у нарсалар ҳам дунё неъматларидир. Баъзилар айтишганку, дунёда ҳам жаннат бор ким унга кирмаса охират жаннатига кирмайди. Яқиний нур билан қалбларимизни нурафшон қилиш, қалбларимизни тўғри йўлга буриб қўйиш ҳамда танг ва тор ҳаётдан омонда қолишимиз учун фақат Ягона Аллоҳ ўзи масъулдир.

Табассум қил

Мўътадил кулги ғамларга ва хафаликка малҳамдир. Руҳни хурсандчилиги ва қалбни бойитишда ажойиб қуввати бордир. Ҳатта Абу Дардо (р.а.) айтдилар. Мен қалбим дам олиши учун куламан. Инсонларнинг энг ҳурматлиси бўлган Муҳаммад алайҳиссалом аҳён-аҳёнда кулиб, озиқ тишлари кўринар эди. Бу кулиш нафс касаллигига бўлган давони қўллаш учун оқилнинг кулгисидир. Кулги қалб шодлиги чўққиси, роҳатни энг юқориси ва мамнуниятни ниҳоясидир. Лекин шарти исрофсиз кулишдир. Ҳадисда: «Кулгини кўпайтирма, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради», дейилган. Лекин ўртачаси талаб қилинади. «Биродарингни юзига кулиб боқишинг ҳам садақадир». «(Сулаймон) унинг сўзидан кулиб табассум қилди». (Намл-19). Лекин масхаралаб кулиш ундай кулиш сирасига кирмайди. «Аллоҳ бу ҳақда Зухруф сурасида 47-оятида «Энди қачонки у Бизнинг оят-мўъжизаларимизни уларга келтиргач, баногоҳ улар у (мўъжиза) лар устидан кула бошладилар». Жаннат аҳлининг неумати кулгидир. «Энди бу (Қиёмат) Кунида иймон келтирган зотлар кофирлардан кулурлар». (Мутоффифин-34).
Араблар хушчақчақ одамни яхши кўришар эди. Ва ана шундай кишиларни нафси кенг, қўли очиқ, табиатан сахий, туғма хусусияти саҳоватли, хотираси жойида бўлади.
Мана жоҳилий шеърларидан бирида:

Хушчақчақ киши ҳадялардан завқ олур.
Агар ундан бирор нарса сўралса хурсанд бўлур.

Ҳақиқатда Ислом ақидалар, ибодатлар, ахлоқ ва сулукда мўътадил бўлиш устига қурилган. Исломда қўрқинчли зулмат каби қовоқ солиб юришга ҳам доим ҳазил-мутойиба билан қаҳ-қаҳа ртиб юришга ҳам буюрилмаган. Лекин жиддийлик, виқорлик ҳамда хушчақчақлик ва ишонч билан юришга буюрилган.
Юзни тириштириб қовоқ солиб юриш нафси норози, хотираси ғалаён, табиати бузуқлигидан далолат. Аллоҳ Муддассир сурасинин 22-оятида: «Сўнгра (пешонасини) тириштирди ва (афтини) буриштирди», деб кофирлардан бири Валид ибн Муғийра ҳақида гапирган.

Саҳобаларни Муҳаммад (с.а.в.) билан бахтга эришишлари

Расулимиз Муҳаммад (с.а.в.) одамларга дунёга ташвиқот қилиб эмас балки раббоний йўлни даъват этиш учун келдилар. У зотни бу йўлдаги даъватлари учун кон, ейиш учун боғ, яшаш учун қаср берилгани йўл. Бу йўлни яхши кўрган кишилар қашшоқ ҳаётга ҳам, қаттиқ машаққатга ҳам рози бўлиб байъат қилишди. Улар ўша пайтда жуда ҳам оз, ер юзида заиф, атрофларидаги одамлар йўқ қилиб ташлашидан хавфда юрган кишилар эди. Шу билан бирга бу эргашувчи кишилар у зотни қаттиқ яхши кўришар эди ана ўша саҳобалар дараларда қамал қилиниб, ризқлари тўсилиб, атрофга ёмон овоза бўлиб қолишди. Қариндошлари томонидан душманчиликка учраб, одамлардан қаттиқ озор кўришди. Шу билан бирга Расулуллоҳни (с.а.в.) қаттиқ яхши кўришар эди. Баъзилари қумликка судраб чиқилди, бошқаларини кенгликка олиб, боғлаб қўйилди. Кофирлар азоблашда бор маҳоратларини солишгани билан у зотни қаттиқ яхши кўришар эди.
Ватанлари, ҳовлилари, аҳллари ва моллари тортиб олиниб гўдакликлари ва йигитликларини ўташган ўйингоҳларидан ҳайдашди, шу билан бирга у зотни қаттиқ яхши кўришар эди. Мўминлар у зотни даъватлари сабабли балога йўлиқиб, қаттиқ зарбага учрашди. Қийинчилик қаттиқлашганидан қалблари бўғизларига келиб қолиб, Аллоҳга нимадир гумонлари бўлгани билан бирга у зотни қаттиқ яхши кўришар эди. Уларни энг гуллаган ёшлик пайтлари яланғочланган қиличга рўпара бўлган ҳолатда бўлиб, бошлари кўм-кўк дарахт шоҳларига ўхшарди. Улар ичидаги кишилар ўлимга гўёки саёҳат каби ёки байрам кечасидек қаршилашар эди. Чунки улар Расулуллоҳни борича яхши кўришар эди. Уларни бирортасига мактуб бериб жўнатилса, ўша киши мактубни топширгандан кейин дунёга қайтмаслигини билса ҳам буйруқни адо қилаверар эди. Улардан бирортаси муҳим бир ишга юборилса ва у ўша муҳим иш уни ниҳояси эканини билса ҳам рози бўлиб кетаверар эди. Чунки улар Расулуллоҳни қаттиқ яхши кўрар эди.
Лекин нима учун улар Расулуллоҳни (с.а.в.) яхши кўриб, рисолатлари билан бахтли бўлиб, дастурларига хотиржам бўлиб, у зот келишларини хурсандлик билан олқишлаб, барча алам, машаққат, қийинчиликларни унутишди?!
Чунки уларда барча яхшилик ва хурсандчилик маъноларини ва барча яхшилик ва ҳақ аломатларини кўришди. Ҳақиқатда у зот ўз меҳрибонликлари билан улар қалбидаги нафратни совутдилар. Ўз сўзлари билан қалбларни шод қилардилар, руҳларини эса рисолат билан тўлдирардилар. У зот ўша саҳобалар қалбларига розиликни солиб, даъват йўлида қийинчилик сезмайдиган қилиб қўйгандилар. Нафсларига шундай бир ишончни жойладиларки, қаршиларидаги барча жароҳат, ранжиш ва кўнгилсизлик унутилиб кетар эди.
У зот ҳидоятлари билан уларни виждонлари сайқалланиб, кўзлари суннатлари ила ярақлаб, гарданларидан жоҳилият асоратларини бартараф этиб, устларидан бутпарастлик гуноҳларини аритиб, бўйинларидан ширк ва залолат қолдиқларини ечиб, руҳиятларидан гина ва адоват оташини ўчириб, шуурларига ишонч сувларини қуйдилар. Ана шунда улар нафслари тинчланиб, баданлари сокин бўлиб, қалблари тинчиб, асаблари тинчиди. Ҳақиқатда у зот билан бирга ҳаёт лаззатини топиб, у зотга яқин туриш билан ҳушчақчақлик, кенгликларида розилик, эргашишликда омонлик, буйруқларига бўйин эгишда нажотни ва иқтидо қилишда беҳожатликни топишди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик». (Анбиё-107).
«Албатта сиз (ўзингизга тушган ваҳий ёрдамида) тўғри йўлга етаклайсиз». (Шўро-52).
«Уларни зулуматлардан нурга чиқарур». (Моида-16).
«У (Аллоҳ) омийлар орасига ўзларидан бўлган, уларга (Қуръон) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб - Қуръон ва ҳикмат - ҳодисни ўргатадиган бир пайғамбарни (яъни Муҳаммад алайҳиссаломни) юборган Зотдир. Шак-шубҳасиз, улар (ўзларига пайғамбар келишидан) илгари очиқ залолатда эдилар». (Жума-2).
«У пайғамбар) улардан юкларини ва устларидаги кишанларни олиб ташлайди». (Аъроф-157).
«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни Ҳақ динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар». (Анфол-24).

(боши )давоми бор

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz