АЙБ ТУФАЙЛИ КАЙТАРИШ Принтер учун
25.03.2008 й.
Хадис ва Хаёт
Хадис ва Хаёт

Агар икковининг ҳам ҳужжат-далили бўлмаса, сотувчининг гапи қабул қилинади. Ёки умуман савдони бузиб юборилади. Умуман, бу хилдаги масалалар жуда ҳам нозик масалалардир. Чунки, савдо моллари хилма-хил бўлади ва улардан пайдо бўлиши мумкин айблар ундан ҳам кўп бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким сути (елинида) тўпланган совлуқни сотиб олса, у одам уни соққанидан кейин икки назардан бирини танлайди; хоҳласа уни олиб қолади, хоҳласа уни бир соъ хурмо билан қайтариб беради. Буғдой эмас», дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: «Сути (елинида) тўпланган», деганда сотувчи одам ҳайвонни сотишдан олдин соғмасдан сутини елинда тўплаб, елинни шишириб бозорга олиб боради. Харидор сут тўла елинни кўриб, серсут экан, деб қизиқиб сотиб олади. Уйига олиб бориб сутни соғади. Иккинчи соғиш вақти келганда қараса, елинда сут оз. Учинчи мартада ҳам шундоқ бўлганидан кейин у алданганини тушунади. Ана ўша ҳолат юз берганда сотиб олган одам икки ишдан бирини қилиш ихтиёрига эга бўлади.
1. Рози бўлса, мазкур ҳайвонни ўзи билан олиб қолаверади.
2. Хоҳласа, алдагани учун сотувчига ҳайвонни қайтариб олиб бориб беради. Сутини соғиб олгани эвазига бир соъ хурмо ҳам қўшиб беради. Бу, албатта, хурмо кўп юртларда. Хурмоси йўқ юртларда эса ўша юртнинг кўп тарқалган таомидан беради. Ҳадисда қўй зикр қилинган бўлса ҳам, туя, сигир, эчки каби соғиладиган ҳайвонлар ҳам шу қаторга қўшиладилар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Харож зоминлик туфайлидир», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадисдаги «Харож»дан мурод бир нарсани сотиб олган шахс, унинг айби туфайли айниб қолиб эгасига қайтариб бергунча муддатда келтирган фойдадир.
Мисол учун бир одам иккинчи шахсдан бир ҳайвон сотиб олди. Савдо вақтида сотувчи беркитган айб вақт ўтиши билан равшан бўлди. Харидор уни қайтариб беришга ҳақи бор. Бу ҳолда янги масала пайдо бўлади. У ҳам бўлса, айнигунигача ўтган муддатда мазкур ҳайвондан фойдалангани ҳақи нима бўлади?
Ана ўша саволнинг жавоби ушбу биз ўрганаётган ҳадиси шарифдир.
«Харож (айнигунча келган фойда) зоминлик туфайлидур».
Яъни, ўша пайтда мазкур ҳайвонга зарар етса, камчилик бўлса ким зомин бўлар эди? Албатта, сотиб олган киши. Шунинг учун ўша вақтдаги фойда ҳам унга бўлади. У айби бор ҳайвонни сотувчига қайтариб беради. Ундан олган фойдаси учун тўлов бермайди. Бу ҳамма савдо учун умумий ҳукмдир.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сотувчи ва харидор ихтилоф қилишса ва ораларида ҳужжат бўлмаса, молнинг эгасининг гапи гап ёки савдони бузадилар», дедилар». Иккисини Сунан эгалари ривоят қилишган. Аллоҳу аълам.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда савдодан кейин бир муддат ўтиб савдоси қилинган нарсада айб пайдо бўлиб, орада хилоф чиқса нима қилишлик тўғрисида сўз бормоқда.
Бундай ҳолатда сотувчи ва харидордан қайси бирининг ҳужжати бўлса ёки кучли ҳужжат бўлса ўшанинг гапи қабул қилинади.
Агар икковининг ҳам ҳужжат-далили бўлмаса, сотувчининг гапи қабул қилинади. Ёки умуман савдони бузиб юборилади.
Умуман, бу хилдаги масалалар жуда ҳам нозик масалалардир. Чунки, савдо моллари хилма-хил бўлади ва улардан пайдо бўлиши мумкин айблар ундан ҳам кўп бўлади. Оддий кишилар фарқига борадиган айблар бор. Тажрибали кишилар тушунадиган айблар бор. Мутахассислар биладиган айблар бор. Шунинг учун ҳам бунга ўхшаш масалаларга фиқҳ китобларимизда кенг жой берилган ва ҳар бир масала бир қанча саҳифаларда баён этилган. Бунинг устига ҳар бир масалага алоҳида ёндашиш, масала иштирокчиларидан яхшилаб сўраб суруштириш, ҳужжат талаб қилиш, керак бўлса, қасам ичтириш билан ҳал қилинади.
Иқтисодий алоқалар ўта нозик ва ҳассос бўлгани учун ҳам, бировнинг ҳақига, ҳалол-ҳаромга боғлиқ бўлгани учун ҳам бу ишга Исломда алоҳида эътибор берилган.

 
« Олдинги

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri