ҚАТЪИЙ ВА ҚАТЪИЙ ЭМАС ХАБАРЛАР Принтер учун
17.04.2008 й.
ҚАТЪИЙ ВА ҚАТЪИЙ ЭМАС ХАБАРЛАР
***

Яна ўта бир муҳим нарсани билиб олиш ақийда илмни ўрганувчи шахс учун лозим ва лобуддир. Мутавотир хабар хоҳ Қуръони Каримда, хоҳ ҳадиси шарифда собит бўлган бўлсин қатъий ёки қатъий эмасга бўлинади. Қатъий хабар деганимизда маъноси фақат бир нарсани англатадиган, уни бошқача тушуниб бўлмайдиган хабар кўзда тутилади.

Мисол учун Аллоҳ таолонинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад» деган ояти. Бу оятнинг маъноси «Аллоҳ бир, деб айтгин». Ушбу оятнинг маъноси қатъий уни бошқа маънога асло буриб бўлмайди.
Қатъий бўлмаган хабарга мисол Аллоҳ таолонинг «Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутарлар», деган қавли. Таржимада «қуръу» сўзининг айнан ўзини олдик. Чунки бу сўзни араб тилидан бошқа тилга таржима қилишнинг умуман иложи йўқ. Биргина шу оятнинг ўзида у бир-бирига зид иккита маънони англатади. Қуръу, бир маънога кўра, ҳайзни англатса, иккинчи маънога кўра, унинг тескарисини – ҳайздан покланиш маъносини англатади.
Тафсирчиларимиз ҳам, фиқҳий мазҳаблар бошлиқлари бўлган имомларимиз ҳам бу масалада иккига бўлинишган.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қуръуни ҳайз, деб тушунтирганлар. Шунга биноан, ояти каримадаги:
«Талоқ қилинган аёллар ўзларича уч қуръу кутарлар», жумласининг маъноси, уч ҳайз кутарлар, бўлади.
Демак, эри билан бирга яшаган, ҳайз кўрадиган аёлни эри талоқ қилса, у аёл ўзича идда санаб уч ҳайз кўргунча ўтиради. Шу муддат ичида иддадаги аёл нима қилиши керак бўлса, шуни қилади.
Бошқа мазҳабларда эса уч покликни кўргунча идда ўтиради.
Бас, мана шунга ўхшаш бирдан ортиқ маънони ифода этган ва биз ўша маъноларнинг бирини иккинчисидан кучли эканини исботлай олмаган хабарлар жазмли яқийн илмни ифода этмайди. Бунинг эса ўзига яраша ҳукми бўлади.

Ақийда ҳужжатлари бўйича хулосалар:

1. Қуръони Каримнинг собит бўлиши қатъий эканига эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.
2. Қуръони Карим қатъий далолат қилган аҳкомлар ва хабарларга эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутавотир ҳадислар қатъий собит бўлганига эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.
4. Мутавотир ҳадислар қатъий далолат қилган нарсаларга эътиқод қилиш ақл жиҳатидан ҳам ва шариат жиҳатидан ҳам фарз. Буни инкор қилган кимса Исломдан чиқади.
5. Ислом уммати ўзининг биринчи асрларида инкорсиз қабул қилиб олган оҳод ҳадисларнинг ҳукми мутавотир ҳадислар кабидир.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қатъий нисбат билан собит бўлиб, далолати ҳам қатъий бўлган ақийдани инкор қилувчи кимса Исломдан чиқади.
7. Ким қатъият ила собит бўлиб, далолати зонний бўлган, оҳод ҳадисларга ўхшаш зонн билан собит бўлиб, далолати қатъий бўлган, зонн ила собит бўлиб, далолати ҳам зонний бўлган ақийдани инкор қилса кофир бўлмайди. Агар зонн ғолиб бўлмаса ва инкор қилувчининг очиқ-ойдин ҳужжати бўлмаса, у фосиқ ва осий бўлади.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri