Дажжол ҳақида нима биласиз? Принтер учун
09.05.2008 й.

Хатто унинг замони келганида ҳаммаёқни фитна қоплаган, дин унитилган ва фасод тарқаган бўлади. Шу сабабли Дажжолнинг тарихини ўрганиш жуда қийин. Лекин яқин ва узоқдан унга ишора қилишимиз, пайғамбарларнинг суннатларига эргашиб, одамларни ундан огоҳлантиришимиз даркор...

Оламнинг роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Унинг расули Муҳаммадга салот ва саломлар бўлсин. У зоти шариф раббисининг ваҳийсини одамларга етказди, умматини Дажжолдан огоҳлантирди. Унинг хатари мўминларга катта бўлгани учун қаттиқ огоҳлантирди ва ундан қутилиш йўлларини кўрсатди.
Аммо баъд :
Дажжолнинг иши ўта хатарли бўлгани учун ҳар бир пайғамбар ўз умматини ундан огоҳлантирган. Ҳар бир уммат эса ундан хабардор бўлган. Дажжол ким ўзи ? Биз қўлингиздаги китобда Аллоҳ қодир қилганича бу лаънати ҳақида батафсил ёритишга харакат қиламиз. Энг аввало шуни айтиб ўтишим керакки мен қурбим етганича бу лаънатининг дунёсига яқинлашмоқчи бўлдим. Лекин имконим етмади. Чунки унинг дунёси Аллоҳнинг лаънатига гирифтор бўлган Бану Исроил яҳудлари дунёси билан боғлиқ экан. Ҳа, уларнинг олами ёмонлик, фақат ёмонликдан иборат бўлган олам.
Бану Исроил оламига яқинлашсангиз тарих варақларида қора доғ бўлиб қолган, уларнинг яқин ва ўтмишдаги тарихини, Аллоҳнинг динини ўзгартириб, унга ўзлари томондан тухмат ва бўхтонларни қўшиб юборганларининг гувоҳи бўласиз.
Биз юқорида Дажжолнинг Бану Исроилга яқинлигини айтиб ўтган эдик. Ҳақиқатда Дажжолнинг замони келганда уларга йўлбошчилик қилади. Дажжолнинг бузуқ ниятини амалга ошириш, ер юзини фасодга тўлдириб, фитна тарқатиш учун, Бану Исроил унинг ҳақиқий тобеълари бўлади. “Ер юзида фасод тарқатиб юрадилар.” ( “ Моида” : 33)
Шунингдек Бану Исроил оламига яқинлашсангиз узоқ ўтмишдан ҳозирги замонамизгача бўлган даврлар мобайнида улар қўл урган хиёнатлар аҳд-вафони бузишлар, улар содир этган жиноятлар гувоҳи бўласиз.
Фасод ва бебошликнинг тарқалишида Бану Исроилнинг роли жуда катта. Улар Дажжол келишига замин тайёрлайдилар. Хатто унинг замони келганида ҳаммаёқни фитна қоплаган, дин унитилган ва фасод тарқаган бўлади. Шу сабабли Дажжолнинг тарихини ўрганиш жуда қийин. Лекин яқин ва узоқдан унга ишора қилишимиз, пайғамбарларнинг суннатларига эргашиб, одамларни ундан огоҳлантиришимиз даркор.
Биз бу китобда Дажжол ҳақида саҳиҳ хадисларни келтириб, унинг сувратини чизишга ҳаракат қилдик. Дажжол чиқишидан олдин бўладиган аломатлар, унинг қаердан чиқиши, қаерга етиб бориши, қайси шаҳарларга кира олмаслиги, нимага дават қилиши, унинг фитналари, Масих Исо ибн Марям билан учрашуви ва тобеъларининг тақдири ҳақида ҳикоя қиламиз. Эътиборга лойиқ жойи шуки, Дажжол ҳақидаги гаплар ҳамма асрларда ҳам одамларни бефарқ қолдирмаган. Ҳар бир замонда одамлар Дажжол билан ўз асрлари ўртасидаги боғлиқликни топишга харакат қилганлар. Бизнинг давримизда ҳам “ учар ликопчалар” билан Дажжол ўртасини боғлашга харакат қилаётганлар чиқяпти. Албатта, бу далил-хужжатсиз, бир тахмин холос. Лекин-сахих хадисларда келганидек, Дажжолнинг ғайриоддий ишлари борлигини инкор қилмаймиз. Бу ғайриоддийлик замонавий технологиянинг энг янги ютуқлари билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Яна Аллоҳ билгувчироқ.
Амал саҳифалари рўпара қилинадиган кунда бу китобимизни саҳифамизга ёзишлигини Аллоҳ таолодан сўраймиз. Омин

Доктор : Отиф Ламоза

китобни юклаб олиш

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz