АЛ-ФИҚҲ АЛ-АБСАТ Принтер учун
09.05.2008 й.
Агар у мушриклар юртида бўлса, фарзлардан ва бошқа шариат аҳкомларидан бирор нарса билмаса, Қуръонга ҳам, шариат аҳкомларидан бирортасига ҳам иқрор бўлмаса, фақат Аллоҳга ва Имонга иқрор бўлса, шу ҳолда вафот этса, у мўминми?

(Китоб Имоми Аъзам билан шогирдлари Абу Мутиънинг савол-жавобларига асосланиб ёзилган.)


Савол:
- Энг улуғ ва энг содда фиқҳ нима?

Жавоб:
- Кимсани гуноҳи учун кофирга чиқармаслигинг, бирорта одамни имонсиз деб маҳкум қилмаслигинг, яхшиликка буюришинг ва ёмонликлардан қайтаришинг, сенга теккан нарсанинг тегмаслиги мумкин эмаслигини, сенга тегмаган нарсанинг тегиши мумкин эмаслигини билишинг, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) асҳобларидан бирорталаридан ўзингни четга тортмаслигинг, бирларидан бирларини яқин тутмаслигинг. Ҳазрат Усмон ва Ҳазрат Алининг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) воқеаларини Аллоҳга ҳавола қилишинг, улардан бирини иккинчисидан афзал деб билмаслигинг энг содда ва энг улуғ фиқҳдир.
Имоми Аъзам сўзларида давом этдилар:
- Диний билимларни билиш аҳкомларни билишдан кўра афзалроқдир. Зеро, одамнинг Парвардигорига қандай ибодат (бандачилик) қилишни билиши бошқа кўп илмларни ўзида тўплаганидан кўра фойдалироқдир.

Савол:
— Энг афзал фиқҳ қайси?

Жавоб:
- Банданинг Аллоҳга имон келтиришни, диний вожибларни, суннатларни, тўсиқларни, умматнинг ихтилофларини билиши энг афзал фиқҳдир.

Савол:
— Имон нима?
Жавобида Абу Ҳанифа шундай дедилар:
— Ҳаммод Иброҳимдан, у Алқама ибн Муршиддан, у эса Яҳё ибн Яъмурнинг Ибн Умарга (Аллоҳ улардан рози бўлсин) қуйидаги савол билан мурожаат этганини ривоят қилган:
-Дин тўғрисида хабар беринг-чи, у нима ўзи?
Ибн Умар жавоб қилдилар: Имон келтирсанг, уни биласан.
Яҳё ибн Яъмур: Бўлмаса, айтинг-чи, имон ўзи нима? — дедим.
Шунда Ибн Умар қўлимдан ушлаб бир кекса чолнинг олдига олиб бордилар, унинг ёнига ўтқизиб қўйдилар ва: бу мендан имон нима ўзи, деб сўраяпти дедилар. Бу мўйса-фид Бадр муҳорабасида Пайғамбаримиз (с.а.в.) билан бирга иштирок этганлардан, дедилар-да, менга юзланиб:
- Мен Расулуллоҳнинг, саллаллоҳу алайҳи ва саллам, ёнларида эдим, бу мўйсафид мен билан бирга эди. Шу пайт Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига бошида салласи бор, чиройли кўринишдаги бир киши кириб келди. Биз уни бадавий араблардан бўлса керак, деб ўйладик. У одамларнинг елкалари оша ўтиб Пайғамбаримиз (с.а.в.) олдиларида тўхтаб:
— Эй Аллоҳнинг элчиси, имон нима? — деди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) жавоб қилдилар:
- «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчиси» деб иқрор бўлмоқлигинг. Аллоҳнинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, Қиёмат кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ишонмоқлигингдир.
Мўйсафид, тўғри айтдинг, деди. Биз, бадавийларнинг саводсизликларига қарамай, бу мўйсафиднинг Пайғамбаримиз (с.а.в.) сўзларини тасдиқлаётганидан ажабландик. Мўйсафид сўзида давом этиб:
- Эй Аллоҳнинг элчиси, Исломнинг арконлари нима? - деди.
- Намоз ўқимоқ, Рамазон ойида рўза тутмоқ, закот бермоқ, имкони бор одамга Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ, жанобатдан ғусл қилмоқ, — дедилар Пайғамбаримиз. Мўйсафид:
- Тўғри айтдинг, — деди.
Биз яна унинг Пайғамбаримиз (с.а.в.) сўзларини тасдиқ қилаётганидан ажабландик. Гўё у Пайғамбаримиз алайҳиссаломга таълим бераётгандек эди.
- Эй Аллоҳнинг элчиси, эҳсон нима? — деди мўсафид.
- Аллоҳни кўриб турганингдек иш қилмоғинг. Чунки сен Уни кўрмасанг ҳам, албатта, У сени кўриб туради, -дедилар Пайғамбаримиз (с.а.в.).
- Тўғри айтдинг, — деди мўйсафид ва:
Қиёмат қачон бўлади? — деб сўради.
- Сўралаётган сўрагувчи одамдан билимдонроқ эмас, - деб жавоб бердилар Пайғамбаримиз, алайҳиссалом.
Шундан сўнг мўйсафид ўрнидан турди, у одамлар ора-сига киргач, биз уни кўролмай қолдик. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
- Ушбу мўйсафид Жаброил алайҳиссалом эдилар. У сизларнинг олдингизга динингиз асосларини таълим бергани келди, — дедилар.

Савол: — Агар банда юқорида зикр этилганларга қаттиқ ишонса ёки уларга иқрор бўлса, у мўминми?

Жавоб: - Ҳа, агар банда уларга иқрор бўлса, демак, Исломнинг барча таълимотларига иқрордир ва у мўминдир.

Савол: - Банда Аллоҳнинг яратганларидан бирортасини инкор қилса ва: бунинг яратгувчисини билмайман деса-чи?

Жавоб: - Унда у Аллоҳнинг: «...У (Аллоҳ) ҳамма нарсанинг яратувчисидир...» (Анъом, 102, мазмуни) деган оятига биноан кофирдир. Гўё у ўз сўзи билан: бунинг яратувчиси Аллоҳдан ўзгадир, деган каби бўлади. Шунингдек у: менга Аллоҳ намоз ўқишни, рўза тутишни, закот беришни фарз қилганини билмайман деса, Аллоҳнинг: «Намозни мукаммал адо этингаз, закот берингиз...» (Бақара, 43, мазмуни) ва шунингдек, Унинг: «...сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди...» (Бақара, 183, мазмуни), «Бас, тунга кириш пайтларингизда ҳам, тонгга кириш вақтларингизда ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтингаз!» (Рум, 17, мазмуни) оятларига биноан у кофирдир. Агар у, бу оятларга ишонаман, лекин уларнинг таъвилини ҳам, тафсирини ҳам билмайман деса, кофир бўлмайди. Чунки у, буларнинг Аллоҳ томонидан нозил бўлганига ишонган, аммо тафсирларида хато қилган.

Савол: — Агар у мушриклар юртида бўлса, фарзлардан ва бошқа шариат аҳкомларидан бирор нарса билмаса, Қуръонга ҳам, шариат аҳкомларидан бирортасига ҳам иқрор бўлмаса, фақат Аллоҳга ва Имонга иқрор бўлса, шу ҳолда вафот этса, у мўминми?

Жавоб: — Ҳа, у мўминдир.

Савол: — Фақат Имонга иқрор бўлиб, у ҳеч нарса билмаган ва ҳеч қандай амал қилмаган бўлса ҳам-а?

Жавоб: — У мўминдир.

Савол: — Имон ҳақида айтиб беринг.

Жавоб: — Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғинадиган илоҳнинг йўқлигига, Унинг шериги йўқлигига иқрор бўлишинг, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, Жаннату Дўзахига, Қиёматига, яхшилик ва ёмонлик Ундан эканлигига иқрор бўлишинг, Аллоҳ амалларни ҳеч кимнинг ихтиёрига топширмаганлигига, одамлар Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси ва белгилаганига мувофиқ бўлишларига иқрор бўлишинг.

Савол: — Агар банда буларнинг ҳаммасига иқрор бўлса-ю, лекин Аллоҳнинг: «Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин!» (Каҳф, 29, мазмуни), деган оятига биноан: истасам имон келтираман, истасам имон келтирмайман, хоҳиш-ихтиёр менда, деса, сиз нима деган бўлар эдингиз?

Жавоб: — У ўз даъвосида ёлғончидир. Аллоҳнинг: «Йўқ! Балки, улар охиратдан қўрқмаслар. Йўқ! У (Қуръон) бир эслатмадир. Бас, хоҳлаган киши ундан эслатма олур. Улар фақат Аллоҳ хоҳлаганидагина (Қуръондан) эслатма олурлар...» (Қиёмат, 53—56, мазмуни); «(Улар) Аллоҳ истага-нинигина истайдилар...» деган оятларига қарамайсанми?! Аллоҳнинг «Истаган одам имон келтирсин, истаган одам инкор қилсин!» деган ояти ваъиддир. Мазкур банда бу оятнинг ўзини ва унинг Аллоҳ томонидан нозил бўлганини рад қилаётгани йўқ. У фақат оятни таъвил қилишда хатога йўл қўйган ва бу билан у кофир бўлиб қолмайди.

Савол: — Банда, агар менга мусибат етса, Аллоҳ у билан мени синамоқчимикин ёки мусибат мени қилмишимданмикин, Аллоҳ мени у билан синамоқчи эмас, деса, кофир бўладими?

Жавоб: — Йўқ.

Савол: — Нега?

Жавоб: — Чунки бу одам Аллоҳ таолонинг: «(Эй исонлар), сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир» (Шўро, 30, мазмуни); «Сизга қандай яхшилик етса, у Аллоҳдандир, Сизга қандай нохушлик етса, у ўзингиздандир...» (Нисо, 79, мазмуни), яъни, гуноҳинг сабаблидир, «...Бас, Аллоҳ (Ўзи) хоҳлаган кимсани йўлдан оздирур ва (Ўзи) хоҳлаган кишини ҳидоят қилур...» (Иброҳим, 4, мазмуни) деган оятлари таъвилида хато қилган. Аллоҳнинг: «...Аллоҳ инсон билан унинг дили (ўртаси)да «парда» бўлиб туради...» (Анфол, 24, мазмуни) дегани, мўмин ва куфр, кофир ва Имон ўртасида (парда) бўлади, деганидир.
Банданинг маъсият қилишга қодирлигининг айнан ўзи унинг Аллоҳга итоат қилишга ҳам салоҳиятидир. Банда, Аллоҳ унга маъсият қилиш учун эмас, итоат этиш учун берган, буюрган қодирлик салоҳиятини гуноҳ ишга сарф қилгани учун жазоланади.

Савол: — Агар у, нега Аллоҳ бандаларни гуноҳ қилишга мажбур қилади, сўнгра уларга азоб беради, деса, сиз нима деган бўлардингиз?

Жавоб: — Агар у шундай деса, сен ундан сўра: Банда ўзига ўзи фойда ёки зарар келтира оладими? Агарда у: йўқ, чунки бандалар зарар ва фойдада мажбур қилинганлар, итоат қилиш ва маъсият қилишда эмас, деса, унга айт: Аллоҳ ёмонликни яратганми? Агар у: ҳа, яратган, деса, ўз сўзидан чиққан бўлади. Агарда у: йўқ, Аллоҳ ёмонликни яратган эмас, деса, у ҳолда Аллоҳнинг: «...Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига, яратган нарсалари ёвузлигидан...» (Фалақ, 1—2, мазмуни) сўзига биноан, у кофирдир. Аллоҳ ёмонликнинг ҳам яратгувчисидир. Агарда у: сизлар Аллоҳ куфрни ҳам, имонни ҳам хохлайди, демайсизларми? — деса, биз унга: ҳа, десак у: «У (Аллоҳ) қўрқилишга лойиқ ва қўрққанларни мағфират қилувчидир. (Бандалар Ундан қўрқиши лозим)» (Муддассир, 56, мазмуни), деб, Аллоҳ марҳамат қиладими? — дейди.

Савол: — Биз унга: ҳа, десак у: Аллоҳ куфрга лойиқми? — деса, биз қандай жавоб қиламиз?

Жавоб: — Унга айт: Аллоҳ истаган тоатга лойиқ, истаган маъсиятга лойиқ эмасдир.

Савол: — Агар у: Аллоҳ Унга қарши ёлғон ва туҳмат қилинишини истамади, деса биз нима деймиз?

Жавоб: — Унга айт: Аллоҳга яқинлик — сўз ва гап билан бўладими ёки йўқ? Агар у: ҳа, деса, унга айт: Одамга ҳамма ишларни ким ўргатди? Агар у: Аллоҳ ўргатди, деса, унга айт: куфр сўзми ё сўз эмасми? Агар у: ҳа, сўз, деса, унга айт: кофирни ким сўзлатди? Агар у: Аллоҳ, деса, билгинки, улар ўзларига хусуматчи бўладилар. Чунки ширк гап жумласидандир. Агар Аллоҳ хохласа, кофирларга ширкни сўзлатмас эди.

Савол: — Агар у менга: бир одам хохласа, яъни, унда бир ишга хоҳиш бўлса, уни қилаберади, агар хоҳиши бўлмаса, уни қилмайди, хоҳласа ейди, хоҳламаса емайди, хоҳласа ичади, хоҳламаса ичмайди, деса, мен нима деб жавоб бераман?

Жавоб: — Унга айт: Аллоҳ Бани Исроилга денгиздан кечиб ўтишни ҳукм қилди, Фиръавнга эса ғарқ бўлишни тақдир қилди, шундайми, дегин. Агар у: ҳа, деса, унга айт: Фиръавн Мусони изламаслиги, у ва унинг ҳамроҳлари ғарқ бўлмаслиги рўй бериши мумкинмиди? Агар у: ҳа, деса, демак, у кофирдир. Агар у: йўқ, деса, у юқоридаги сўзини бекор қилган бўлади.

ТАҚДИР БОБИ

Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу дедилар: - Ҳаммод Иброҳимдан ва у Абдуллоҳ ибн Масъуддан ушбу ҳадисни Пайғамбаримиздан (с.а.в.) ривоят қилганларини бизга айтди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:
- Ҳар бирларингизнинг яралиш жараёни шундай кечади, у қирқ кун онасининг қорнида нутфа, сўнгра яна шунча муддатда алақа, сўнгра яна шунча муддатда музға бўлади.
Шундан кейин Аллоҳ бир фариштани юборади ва у банданинг ризқини, яшаш муддатини, унинг бахтли ёки бахтсиз бўлишини ёзади. Ўзидан бўлак илоҳ йўқ зотга қасамки, банда аҳли Дўзахнинг ишини қилганида, у билан Дўзах орасида бир зироъ масофа қолади ва шу вақтда унга китоб ғолиб келади ва у Жаннат аҳлининг амалларидан қила бошлайди ва сўнг вафот этади ва Жаннатга киради. Бошқа бир одам эса аҳли Жаннатнинг амалларидан қилиб юради ва Жаннатга киришига бир зироъ масофа қолганида, унга китоб ғолиб келади ва Дўзах аҳлининг ишларидан қила бошлайди, сўнгра вафот этади ва Дўзахга киради.

Савол: — Бир одам амри маъруф ва наҳйи мункар қилиб юрса ва одамлар унга эргашса, сўнгра у жамоатга қарши чиқса, бундай одам тўғри қилган бўладими?

Жавоб: — Йўқ.

Савол: — Нега? Ахир Аллоҳ ва Унинг пайғамбари амри маъруф ва наҳйи мункарга буюрганлар ва бу мутлақо фарз-ку.

Жавоб: — Шундай. Лекин уларнинг бузадиган нарсалари қон тўкиш, ҳалолни ҳаром дейиш, молларни ўғирлаш каби нарсаларни ислоҳ қилишларидан кўп бўлади.
Аллоҳ таоло: «Агар мўъминлардан икки тоифа ўзаро урушиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этинглар. Бас, агар улардан бири, иккинчисининг устига тажовузкорлик қилса, бас, то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича, сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар!..» (Ҳужурот, 9, мазмуни), деган.

Савол: - Тажовузкор, ҳаддан ошган тоифага қарши қилич билан курашамизми?

Жавоб: -- Амри маъруф ва наҳйи мункар қиласан, қабул этмасалар, уларга қарши жанг қиласан. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: «Сизга жабр қилувчининг зулми, одил одамнинг адолати зарар қилмайди. Сизга ўз ажрингиз, уларга ўз гуноҳлари», деган сўзларига биноан сен, агар имом ситамкор бўлса, адолатли тоифа билан бирга бўласан.

Савол: — Очиқ хавориж бўлганлар тўғрисида нима дейсиз?

Жавоб: — Улар хаворижларнинг энг ифлосларидир.

Савол: — Уларни кофирлар деймизми?

Жавоб: - Йўқ, Лекин уларга қарши пешволаримиз курашганидай, эзгулик соҳиблари Ҳазрати Али ва Умар ибн Абдулазизлар каби курашамиз.

Савол: - Хаворижлар биз каби такбир айтадилар, намоз ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар. Абу Амоманинг қиссасини эсланг-чи! У Дамашқ масжидига кирганида, унда хаворижлардан бирталайининг каллалари думалаб ётар эди. У Абу Ғолиб ал-Ҳуммусийга: Эй Абу Ғолиб, улар одам болалари, ҳамшаҳарларингдан-ку, деди. Сенга уларни таништираман, деб Абу Ғолиб: Эй аҳли дўзахнинг лайчалари, эй аҳли дўзахнинг кучуклари, эй осмон тагидаги энг разил мурдалар, деди. Абу Амома ўзини тўхтатолмай кўз ёш тўкарди. Бу ҳолатни кўрган Абу Ғолиб: Эй Абу Амома, сени йиғлатаётган нарса нима, деди. Абу Амома унга деди: улар мусулмон эдилар, сен улар тўғрисида нималар деяпсан, мен нималарни эшитяпман, авваламбор Аллоҳ таоло Қуръонда: «Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган Кун (қиёмат)ни эсланг: юзи қорайганларга: «Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизларми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг энди», - дейилур» (Оли Имрон, 106, мазмуни); «Юзлари оқарган зотлар эса Аллоҳнинг раҳмати (жаннати)дадирлар. Улар у ерда абадий қолувчилардир» (Ўша сура, 107, мазмуни) деган-ку.
Иккинчидан, Пайкамбаримиз алайҳиссалом, «Субҳаналлоҳ»ни етти марта айтиб: «Хаворижларнинг куфри куфрони неъматдир, Аллоҳнинг уларга берган инъомларига куфр қилганлар», деб айтмаганмилар?

Савол: — Хаворижлар хуруж қилган, курашган, ғорат қилган бўлсалар ҳам, сўнгра ислоҳга келганлар. Шунга қарамай, улар қилмишлари учун таъқиб қилинаверадиларми?

Жавоб: — Хаворижлик ҳаракати тинганидан сўнг хаворижларга жарима ҳам солинмайди, уларга жазо ҳам, хун ҳам йўқ ва ҳатто улардан қасос ҳам олинмайди.

Савол: — Нима учун шундай?

Жавоб: — Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу қатл этилганларида одамлар орасида воқеъ бўлган фитнага оид ҳадисда саҳобалар, қон тўккан одамга қасос йўқ, зино қилганга жазо йўқ, мол олган одам таъқиб этилмайди, фақат молнинг айни ўзи топилса, эгасига қайтарилади, деб иттифоқ қилганлари учун.

Савол: — Бир одам, мен кофирни кофир деб билмайман, деса, унга нима дейсиз? Ёки кофирнинг тақдири менга маълум эмас, деса-чи?

Жавоб: — Ундай одам кофир кабидир.

Савол: — Кофирнинг борар жойини билмайман деса-чи?

Жавоб: — У Аллоҳнинг каломига мункирдир, у ҳам кофирдир.

Савол: — Сен мўминмисан, деб сўралганида, «Аллоҳу аълам» (Аллоҳ билувчироқдир), деб жавоб берган одамга нима дейсиз?

Жавоб: — У ўз имонида шак қилувчидир.

Савол: — Куфр билан имон ўртасида мунофиқлик бор. У ё мўмин, ё кофир, ё мунофиқ эмасми?

Жавоб: — Йўқ, ўз имонига шубҳа қиладиган банда мунофиқ эмас.

Савол: — Нега?

Жавоб: — Ҳаммод менга қуйидаги қиссани сўзлаб берган эди: Ҳорис ибн Молик биродарлари Маоз ибн Жабал ал-Ансорий билан бирга эдилар. Маоз ибн Жабалнинг жон таслим қилаётганларини кўрган Ҳорис ибн Молик йиғладилар. Кўз ёшини кўрган Маоз: сени нима йиғлатяпти, эй Ҳорис, дедилар. У: мени сизнинг вафот этаётганингиз йиғлатаётгани йўқ. Чунки, у охират сиз учун бу дунёдан кўра афзалроқдир. Мени йиғлатаётган нарса сиздан кейин бизга ким муаллимлик қилади, деган саволдир, деди. Бошқа бир ривоятда: сиздан кейин олим одам ким бўлади, деган савол мени йиғлатмоқда, дедилар. Шунда Маоз: сабр қил, мендан сўнг Абдуллоҳ ибн Масъуднинг этагидан маҳкам ушланглар, дедилар. Менга бирор нарсани насиҳат қилинг, деди Ҳорис. Маоз ибн Жабал Аллоҳ имкон берганича панду насиҳат қилганларидан сўнг: олимнинг хатосидан сақланинглар, деб жон таслим қилдилар.
Маоз ибн Жабал вафотидан кейин Ҳорис Куфага, Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳузурларига бордилар. Шу вақт намозга азон айтила бошлади. Ҳорис масжидда ўтирганларга: азон овозини эшитган ҳар бир мўмин азонга жавоб бериши вожибдир, ўрнингиздан туринглар, деди. Одамлар унга қараб: сен мўминмисан, дейишди. У: ҳа, мен мўминман, деб жавоб қилди. Одамлар уни айблашди. Абдуллоҳ ибн Масъуд чиққанларида, унга бўлган воқеа сўзлаб берилди. Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳам Ҳорисга улар айтганларини айтдилар. Ҳорис бошини эгди ва йиғлаб Аллоҳ таоло Маозни раҳматига олсин, деди. Сўнг унинг хабарини етказди."
Сўнг Абдуллоҳ ибн Масъуд билан Ҳорис ибн Молик ўрталарида ушбу суҳбат бўлиб ўтган экан: - Сен ҳақиқий мўминмисан? -- дедилар.
Ҳорис: — Ҳа, мен ҳақиқий мўминман.
Абдуллоҳ: — Сен ўзингни аҳли Жаннатданман, дейсанми?
Ҳорис: — Маозни Аллоҳ раҳмат қилсин, у менга олимнинг хатосидан сақланишни, мунофиқнинг ҳукмини эътиборга олмасликни васият қилган.
Абдуллоҳ: — Бирор хато кўрдингми?
Ҳорис: — Сенга Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаёт бўлганларида одамлар уч тоифа: ичида ҳам, ташида ҳам мўмин бўлган; ичида ҳам, ташида ҳам кофир бўлган; ичида мунофиқ бўлган, эмасмиди? Сен бу уч тоифанинг қайси биридансан?
Абдуллоҳ: — Сен менга Аллоҳ таоло номи билан қасам ичсанг, мен ичимдан ҳам, ташимдан ҳам ҳақиқий мўмин-ман.
Ҳорис: -- Нега бўлмаса, мен ҳақиқий мўминман, десам, менга дашном бердинг?
Абдуллоҳ: — Бу менинг нуқсоним, уни менинг ичимга кўмиб юборинглар. Аллоҳ Маоз ибн Жабални ўз раҳматига олсин!
(Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Ҳорис ибн Молик ўрталаридаги суҳбат тугади.)

Савол: — Биров: мен албатта Жаннат аҳлиданман, деса нима бўлади?

Жавоб: -- У ёлғончидир. Чунки у Жаннатга кириши ёки кирмаслигини билмайди. Мўмин имон билан Жан-натга кирадиган, гуноҳлари билан Дўзахда азобланадиган бандадир.

Савол: — Биров: мен Дўзах ахлиданман, деса-чи?

Жавоб: — У ҳам ёлғончидир. Чунки унда ҳам Дўзахга тушиши ёки тушмаслигини биладиган илм йўқ. У Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бандадир. Мўмин одам, мен ҳақиқий мўминман, дейиши лозим. Зеро, мўмин имонида шубҳа қилмайди.

Савол: — Мўминнинг имони фаришталарнинг имони кабими?

Жавоб: — Ҳа.

Савол: — Амали ноқис бўлса ҳам, ҳақиқий мўмин бўладими?

Жавоб: — Менга Ҳорисанинг ҳадисини айтиб бердилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга:
- Қандай ухлаб турдинг, Ҳориса? — дедилар.
Ҳориса: — Ҳақиқий мўмин бўлиб ухлаб, уйқудан турдим.
Пайгамбаримиз (с.а.в.): -- Ўйлаб гапир. Ҳар бир ҳақ нарсанинг ҳақиқати бор. Сенинг имонинг ҳақиқати нима?
Ҳориса: -- Эй пайғамбари Худо! Нафсимни дунёдан билдим, ҳатто кунимни тун, тунимни кун қилдим. Энди мен Раббимнинг Аршига қараётгандайман, аҳли Жаннатларнинг бир-бирларини зиёрат қилаётганларини кўраётгандайман, Дўзах аҳлининг Дўзахда бир-бирларига адоват қилаётганларига қараётгандайман.
Пайғамбаримиз (с.а.в.): — Муддаога эришибсан, муддаога эришибсан, шундай қилишда давом этавер! Сўнгра атрофдагиларга: «Аллоҳ қалбини мунаввар қилган бандага боқиб, шод бўлишни истаган банда Ҳорисага боқсин», дедилар.
Ҳориса: — Эй Пайғамбари Худо! Менинг шаҳид бўлишимни сўраб, Аллоҳга дуо қилинг.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) уни дуо қилдилар ва дуолари мустажоб бўлиб, Ҳориса шаҳид бўлди.
(Пайғамбаримиз (с.а.в.) билан Ҳориса ўрталаридаги суҳбат тугади.)

Савол: -- Мўмин одам Дўзахга кирмайди, деганларнинг мақсади нима?

Жавоб: — Ҳар бир мўмин, албатта, Дўзахга киради.

Савол: — Кофир-чи?

Жавоб: — Улар ўша куни имон келтирадилар.

Савол: — Қандай қилиб?

Жавоб: — Аллоҳ таолонинг: «Бас, қачонки, улар Бизнинг азобимшни кўришгач: «Якка Аллоҳга имон келтирдик ва (илгари Аллоҳга) шерик қилиб олган нарса (бут)ларимизга кофир бўлдик», — дедилар. (Лекин) Бизнинг азобимизни кўрган вақтдаги имонлари уларга фойда берувчи бўлмади...» (Ғофир, 84—85, мазмуни), деган оятларига биноан. Ноҳақ ўлдирган, ўғирлик қилган, босмачилик ва йўлтўсарлик қилган, фисқу фужур билан машғул бўлган, зино қилган, ароқ ичган ёки маст бўлган фосиқ мўминдир, кофир эмасдир. Аллоҳ уни гуноҳига яраша Дўзахида азоблайди ва сўнгра имони туфайли ундан чиқаради. Агарда имон келтириш лозим бўлган ҳамма нарсаларга имон келтирса-ю, аммо, «мен Мусо ва Исонинг пайғамбар ёки пайғамбар эмасликларини билмайман», деса у кофир бўлади. «Кофирнинг Жаннатда ёки Дўзахда бўлишини билмайман», деган одам ҳам кофирдир. Бунга далил Аллоҳ-нинг: «Кофир бўлган кимсаларга эса жаҳаннам ўти бор-дирки, на уларга ҳукм қилиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур...» (Фотир, 36, мазмуни); шунингдек: «уларга ўт азоби бор... уларга қаттиқ азоб бор» деган оятларидир. Саъид ибн Мусайябнинг: «кофирларни Дўзахдаги ўз жойларига жойлаштирмаган банда ҳам улар кабидир», деган сўзлари менгача етиб келган.

Савол: — Банда мўмин бўлса-ю, аммо намоз ўқимаса, рўза тутмаса, Исломнинг амалий ибодатларидан бирор нарса қилмаса, унга имонининг фойдаси борми?

Жавоб: — У Аллоҳ ихтиёридадир. Агар истаса, уни азоблайди ва истаса, унга раҳм қилади. Аллоҳнинг каломидан бирор нарсани қатъий инкор қилмаган банда мўминдир. Баъзи бир ахли илмлар менга қуйидаги воқеани сўзлаб берган эдилар:
«Маоз ибн Жабал Ҳумс шаҳрига қадам қўйганларида одамлар тўпланиб, у кишини ўраб олдилар ва ундан бир ўспирин йигит:
- Намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, Байтуллоҳга ҳажга борадиган, Аллоҳ йўлида курашадиган, қул озод қиладиган, закот берадиган, фақат Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига шак-шубҳа келтирадиган, банда тўғрисида нима дейсиз, — деди. Маоз:
- Шундай бўлса, унга Дўзахдир, — дедилар. Шундан кейин ўспирин:
- Намоз ўқимайдиган, рўза тутмайдиган, қажга бормайдиган, закот бермайдиган, фақат Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига имон келтирган банда тўғрисида нима дейсиз, деди. Маоз унга:
- Унга яхшиликни умид қиламан ва оқибатининг ёмон бўлишидан ҳам қўрқаман, деб жавоб берди. Ўспирин:
- Эй, Абу Абдураҳмон (Маознинг кунялари), ширк билан амал фойда бермаганидек, имон билан ҳеч нарса зарар қилмайди, деб йўлига равона бўлди. Маоз эса:
- Бу ўлкада ушбу ўспириндан кўра фақиҳроқ ҳеч ким йўқ, дедилар.
(Ўспирин билан Маознинг суҳбати тугади.) Абу Ҳанифа сўзларида давом этдилар:
- Исёнкорларга қарши кофирликлари учун эмас, балки исёнкорликлари учун жанг қилганлар. Сен одил тоифа ва ситамкор ҳукмдор билан бирга бўласан. Исёнкорлар билан бирга бўлма. Кўпчилик (жамоа) орасида фосиқлар, золимлар бўлса ҳам, улар ичида фосиқ ва золимларга қарши курашда сенга ёрдам берадиган аҳли салоҳ ҳам бор. Агарда жамоанинг ҳаммаси исёнкор бўлса, улардан четлан, бошқа жамоа ҳузурига бор! Аллоҳ таоло: «...Аллоҳнинг ери унда ҳижрат қилишларинг учун (етарлича) кенг эмасмиди?..» (Нисо, 97, мазмуни)', «...Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилингизлар!» (Анкабут, 56, мазмуни), деган. Шунингдек, Ҳаммод ибн Иброҳим Ибн Масъуддан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган:
«Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар:
— Ер юзида маъсиятлар зоҳир бўлса ва сен уларни ислоҳ қила олмасанг, у ердан бошқа жойга кўч ва у ерда Раббингга ибодат қил!»
Аҳли илмлардан баъзилари саҳобалардан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни менга айтиб бердилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдилар: - Бир одам фитнадан қўрқиб, бир ердан иккинчи жойга кўчса, Аллоҳ унга етмиш сиддиқнинг савобини ёзади.
Абу Ҳанифа дедилар:
— Раббим осмондами ёки Ердами, билмайман, деса у Парвардигор сифатларини билмагани учун кофирдир. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ осмонларни, кўриб турганингиздек устунсиз кўтариб қўйган, сўнгра Арш узра муставий бўлган...» (Раъд, 2, мазмуни)', «(У) Арш узра муставий бўлмиш Раҳмондир» (Тоҳа, 5, мазмунй). Мен Аршнинг осмонда ёки Ерда эка-нини билмайман, деса ҳам кофирдир. Чунки у бу сўзи билан Аршнинг осмонда эканини инкор қилади. Ваҳоланки, Арш Иллийиннинг энг тепасидадир. Аллоҳ улуғдир, аксинча бўлиши мумкин эмас. Пастлиқда, нарса ичида ё устида бўлиш илоҳнинг сифати эмасдир.
Ҳадисда ривоят қилинганки, бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига бир одам қора чўрини етаклаб келиб, у зотга: менга бир мўмин қул озод қилиш вожиб бўлиб қолди, мана бу чўри бўладими, деди. У зот чўрига: сен мўминмисан, дедилар. У: ҳа, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: Аллоҳ қаерда, дедилар. Чўри: муназзаҳ деб ёд қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бояги кишига: бу чўрини озод қил, у мўмина экан, дедилар.
Абу Ҳанифа айтдилар:
- Қабр азобини билмайман, деган банда ҳалокатга йўлиққан, пасткаш жаҳмиялар тоифасидандир. Чунки у: «...уларни икки бора азоблаймиз...» (Тавба, 101, мазмуни), яъни қабрда ва дўзахда, «Албатта, золим (кофир) бўлган кимсалар учун бундан (Қиёматдан) илгари (дунёда) ҳам азоб(лар) бордир...» (Нажм, 47, мазмуни), яъни, қабрда азоб бор, деган оятни инкор этади. Агар у: мен мазкур оятларга имон келтираман, аммо уларнинг таъвили ва тафсирига ишонмайман, деса ҳам кофир бўлади. Чунки баъзи оятлар баъзиларининг таъвилидир. Уларни қатъий инкор этса, сўзсиз, кофирдир.
Абу Ҳанифа дедилар:
- Бир одам менга Минҳол ибн Умардан, у эса Ибн Аббосдан ушбу ҳадисни Пайғамбаримиздан (с.а.в.) ривоят қилиб берди. У зот (с.а.в.) марҳамат қилдилар:
- Умматимнинг ёмонлари: мен Дўзахда эмас, Жаннатда бўламан, — дейди. Умматимдан массолларнинг ҳолига вой! У зотдан (с.а.в.): «Массоллар кимлар», деб сўрашди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Фалончи Жаннатда, пистончи Дўзахда бўлади», дейдиганлар массоллардир, -- дедилар. Ушбу ҳадисни Абу Сибён ривоят қилган.
Абу Ҳанифа дедилар:
- Мен Нофеъдан эшитдим, у Ибн Аббосдан ушбу ҳадисни ривоят қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар:
- Менинг умматимни Жаннатда ёки Дўзахда бўладилар, деб айтманглар! Аллоҳ Қиёмат куни улар орасида ҳукм чиқаргунга қадар уларни ўз ҳолларига қўйинглар! Аллоҳ таоло қудсий ҳадисда: «Бандаларимни мен Қиёмат купи улар ўртасида ҳукм чиқармагунимча ва уларни ўз қароргоҳларига жойлаштирмагунимга қадар, уларни сизлар Жаннат ёки Дўзахга туширманглар!» -- деб буюрган (Ҳасандан ривоят қилинган).

Савол: — Қотилнинг орқасида намоз ўқиб бўладими?

Жавоб: — Ҳар бир яхши ёки ёмон имомнинг орқасида намоз ўқиш жоиздир. Сенинг савобинг ўзингга ва унинг гуноҳи ўзигадир.

Савол: — Қилич кўтариб одамларга қарши чиққан, уларни ўлдирган ва уларни хўрлаган тоифа тўғрисида айтиб беринг-чи.

Жавоб: -- Улар турли-туман гуруҳдирлар, уларнинг барчаси ҳам дўзахийлардир. Пайғамбаримиздан, алайҳиссалом, Абу Ҳурайра ушбу ҳадисни ривоят қилган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар:
- Исроил авлодлари етмиш икки фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим етмиш уч фирқага бўлиниб кетажаклар. Улардан «ас-Савод ал-Аъзам» (аҳли жамоа)дан бўлак ҳаммаси дўзахийдирлар.
Ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар:
- Исломга янгилик олиб кирган ҳалокатдадир, бидъатни олиб кирган эса залолатдадир, залолатда бўлган одам эса дўзахийдир.
Яна Ибн Аббос ривоят қиладиларки, бир одам Пайғамбаримиз алайҳиссалом олдиларига келиб: «Ё Расулаллоҳ, менга таълим беринг», деди. У зот: «Бор, Қуръонни ўргангин», деб уч марта такрорладилар ва тўртинчисида:
- Ҳақ, сен яхши кўрадиган одамданми ёки ёмон кўрадиган одамданми, бундан қатъи назар, унга юзлан, Қуръонни ўрган, у қайси томонга мойил бўлса, сен ҳам ўша томонга мойил бўл! — дедилар.
Ибн Масъуд ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар:
- Ишларнинг энг ёмони динга кириб қолган янгиликлардир, ҳар бир янгилик бидъатдир, ҳар бир бидъат эса залолатдир ва ҳар бир залолат эса Дўзахга маҳкумдир.
Аллоҳ таоло оятда: «унга фисқу фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб қўйган...» (Шамс, 8, мазмуни), «Ҳақиқатан, Биз сенинг ортингдан қавмингни имтиҳон қилдик. Сомирий уларни йўлдан оздирди...» (Тоҳа, 85, мазмуни) — дейди.

ХОҲИШ БОБИ

Савол: — Аллоҳ таоло одамларни улар хоҳламаган нарсага буюрганми? Ва Аллоҳ бирор нарсани хохлаган-у, аммо уни қилишни одамларга буюрмаганми?

Жавоб: — Ҳа.

Савол: — Нима у?

Жавоб: — Аллоҳ кофирга Исломни қабул қилишни буюрган, аммо кофир Исломга киришини хоҳламаган, У кофирларга куфрни хоҳлаган, лекин уларни куфр қилишликка буюрмаган.

Савол: — Аллоҳ рози бўлган, аммо уни одамларга буюрмаган нарса борми?

Жавоб: — Ҳа, у нафл ибодатлардир.

Савол: — Аллоҳ рози бўлмаган нарсани одамларга буюрганми?

Жавоб: — Йўқ.

Савол: — Нега?

Жавоб: — Чунки Аллоҳ таоло нимани буюрган бўлса, ундан розидир.

Савол: — Аллоҳ бандаларни рози бўлган нарсаси учун азоблайдими ёки рози бўлмаган нарса учун азоблайдими?

Жавоб: — Аллоҳ бандаларни рози бўлмаган нарса сабабли азоблайди. Чунки Аллоҳ уларни куфр ва гуноҳлари учун азоблайди. Куфр ва гуноҳдан эса Аллоҳ рози эмас.

Савол: — Аллоҳ бандаларга ирода қилган нарса учун азоб берадими ёки ирода қилмаган нарса учун азоб берадими?

Жавоб: — Аллоҳ бандаларга ирода қилган нарса учун азоб беради. Чунки Аллоҳ уларни куфр ва гуноҳлари учун азоб беради. Аллоҳ кофир учун куфрни, гуноҳкор учун гуноҳни ирода этди.

Савол: — Аллоҳ уларни Исломни қабул қилишга буюриб, сўнгра уларга куфрни ирода этдими?

Жавоб: — Ҳа.

Савол: — Аллоҳнинг иродаси амридан олдин бўладими ёки Аллоҳнинг амри Унинг иродасидан илгари бўладими?

Жавоб: — Аллоҳнинг иродаси Унинг амридан олдин бўлади.

Савол: — Аллоҳнинг хоҳиши Унинг розилигими ёки йўқ?

Жавоб: — Аллоҳнинг хоҳиши ва Унинг ризоси билан иш қилганидан Аллоҳ рози бўлади. Ким Аллоҳнинг хоҳиши, тоати ва буюрганларини қилса, Аллоҳнинг розилиги ва адли билан иш қилган бўлади. Ким Аллоҳнинг хоҳиши ва буюрмаганларини қилса, Аллоҳнинг розилиги билан иш қилмаган бўлади, лекин гуноҳ қилган бўлади, гуноҳ қилиш Аллоҳнинг розилиги эмасдир.

Савол: — Аллоҳ бандаларга рози бўлган нарса учун азоб берадими ёки рози бўлмаган нарса учунми


Жавоб: — Аллоҳ уларни куфр каби рози бўлмаган нар-са учун азоблайди. Лекин итоат қилмаганликлари, гуноҳ ишларни қилганлари учун уларни азоблашга ва улардан қасос олишга рози бўлади.

Савол: — Аллоҳ мўминларга куфрни хоҳлаганми?

Жавоб: — Йўқ.

Савол: — Аллоҳ кофирларни, уларни яратишдан рози бўлгани учун азоблайдими ёки уларни яратишдан рози бўлмагани учун азоблайдими?

Жавоб: — Аллоҳ уларни яратишга рози бўлгани учун уларни азоблайди.

Савол: — Нега?

Жавоб: - Чунки Аллоҳ куфр учун уларни азоблайди, У куфрни яратишдан рози бўлган, аммо айнан куфрнинг ўзидан рози бўлмаган.

Савол: Аллоҳнинг «...У Ўз бандаларининг кофир бўлишига рози бўлмас...» (Зумар, 7, мазмуни), деган сўзига нима дейсиз?

Жавоб: — Аллоҳ бандаларга куфрни хоҳлайди, аммо унга рози бўлмайди.

Савол: — Нега?

Жавоб: — Чунки Аллоҳ Иблисни яратди, уни яратишга рози бўлди, аммо Иблиснинг айнан ўзидан рози бўлмади. Ароқ ва тўнғизлар ҳам шунга ўхшаш. Аллоҳ уларни яра-тишга рози бўлган, аммо уларнинг айнан ўзидан рози бўлмаган. Агар Аллоҳ ароқнинг айнан ўзидан рози бўлганида эди, уни ичган одам гўё Аллоҳ рози бўлган нарсани ичган бўларди. Аллоҳ ароқдан ҳам, куфрдан ҳам, Иблис ва унинг қилмишларидан ҳам рози бўлмайди. Лекин Аллоҳ Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламдан розидир.

Савол: — Яҳудийлар: «Аллоҳнинг «йади» боғлиқ (бахил)...» (Моида, 64, мазмуни), — деганларида, Аллоҳ уларнинг шундай дейишларидан рози бўлганми?

Жавоб: — Йўқ.

ХОҲИШ ТЎҒРИСИДА БОШҚА БОБ

Абу Ҳанифа дедилар:
- Унга айт: агар Аллоҳ барча халқни фаришталар каби итоатли қилиб яратишни хохлаганида, бунга қодир бўладими? Агар у: йўқ қодир эмас эди, деса, у Аллоҳнинг: «Бандалари устидан У ғолибдир...» (Анъом, 18, мазмуни) «...У сизларга тепангиздан ёки оёқдарингиз остқцан азоб юборишга ёхуд сизларни (турли) фирқаларга айлантириб, баъзингизга баъзилар зарарини тотдиришга (ҳам) қудрати етадиган зотдир...» (Анъом, 65, мазмуни) деган гапларига биноан Аллоҳни Ўзи васф қидганидек васф қилмаган бўлади. Агар у: Аллоҳ шундай қилишга қодир, деса, унга айт: агар Аллоҳ Иблиснинг итоатда Жаброил каби бўлишини хоҳлаганида, Аллоҳ шунга қодир эмасмиди? Агар у: шундай қилишга Аллоҳ қодир эмас, деса, у ўз сўзидан қайтган ва Аллохни Ўз сифати билан сифатламаган бўлади. Агар у: банда зино қилса ёки ўғирлик қилса ёки тўҳмат қилса, бу Аллоҳнинг хоҳиши билан эмасми, деса, унга: ҳа, банда Аллоҳнинг хоҳиши билан қилади, дегин. Агар у: модомики банда мазкур ишларни Аллоҳнинг хоҳиши билан қилса, нега уларга жазо қўлланилади, деса, унга айтгин: жазо Аллоҳнинг буйруғи билан қўлланилади, жазони қўллашни Аллоҳ амр қилган, Аллоҳнинг амри тарк қилинмайди.
Агар бир одам қулининг қўлини кесса, бу албатта, у Аллоҳнинг хоҳиши билан содир бўлади, аммо одамлар уни маломат қиладилар. Агарда у қулни озод қилса, уни одамлар мақтайдилар. Ваҳоланки, мазкур икки воқеа ҳам Аллоҳнинг хоҳиши билан рўй беради. Бу икки ишни ҳам у Аллоҳнинг хоҳиши билан қилган.
Лекин ким гуноҳ хоҳиши билан иш қилса, унинг бу ишида Аллоҳнинг розилиги ҳам, адли ҳам бўлмайди.
Энди юқоридаги, нега уларга жазо қўлланилади, деган саволига келсак, бу уларнинг қоидалари бўйича нотўғри саволдир. Чунки улар кўп гуноҳларни Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғламайди. Ароқ ичиш ва бошқа гуноҳ ишларга ҳадни лозим этмайди. Ваҳоланки, ҳамма ишларни Аллоҳ таоло ўз хоҳиши билан қилади.

ГУНОҲКОРНИ КОФИРГА ЧИҚАРУВЧИГА РАДДИЯ БОБИ

Савол: — Бир одам, бирор гуноҳни қилган банда кофирдир, деса, унга қарши қандай далил бор?

Жавоб: — Унга Аллоҳ таолонинг: «Зуннун (Юнус)нинг (ўз қавмидан) ғазабланган ҳолда (қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унга қарши чиқа олмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғи зулматлар ичра: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим», — деб нидо қилган (пайтини эс-ланг)» (Анбиё, 87, мазмуни), ояти каримаси айтилади. Оятдан кўриниб турибдики, Зуннун (Юнус пайғамбар) золим, гуноҳкор мўмин, аммо кофир ҳам, мунофиқ ҳам эмас экан.
Бошқа бир оятда Юсуф алайҳиссаломнинг инилари: «...Эй, ота, (Аллоҳдан) бизларнинг гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрагин. Албатта, бизлар хато қилувчилардан бўлдик» (Юсуф, 97, мазмуни), деганлари айтилган. Бу оятдан ҳам билиниб турибдики, Юсуф алайҳиссаломнинг инилари гуноҳкор эдилар, кофир эмасдилар.
Худди шунингдек, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга: «...Сиз учун Аллоҳнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингиздан кечиши...» (Фатҳ, 2, мазмуни) деди. Аллоҳ бу оятда «гуноҳларингиздан», деди, куфрингдан дегани йўқ. Инчунун, Мусо алайҳиссалом ҳам одам ўлдириб қўйганида гуноҳкор бўлди, кофир бўлиб қолгани йўқ.

Савол: -- Бир одам: иншааллоҳ (Худо хохласа), мен мўминман, деса, унга нима дейилади?

Жавоб: — Унга Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй мўминлар, (сизлар ҳам) салавот ва салом айтинглар!» (Аҳзоб, 56, мазмуни), - деган, агар сен мўмин бўлсанг, Пайғамбарга (с.а.в.) салавот айт, мўмин бўлмасанг, у зотга салавот айтма, дейилади. Шунингдек, унга: Аллоҳ «Эй, имон келтирганлар, қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари ҳаракатга тушингизлар ва савдо-сотиқни тарк қилингизлар!..» (Жумъа, 9, мазмуни), — деган, дейилади.
Маоз ибн Жабал: Аллоҳга шубҳа қилган банданинг шубҳаси унинг барча эзгу ишларининг савобини ботил (барбод) қилади. Имон келтириб, гуноҳ қилган банданинг гунохлари мағфират қилинишидан умидвор ва унга азоб берилишидан хавотирда бўлинади, деганлар.
Маоз ибн Жабалга бир одам: «Аллоҳга шубҳа қилишлик, эзгу ишларнинг савобини йўқ қилса, албатта, имон гуноҳларни чилпарчин қилиб ташлайди», деди. Шунда Маоз ибн Жабал: «Қасамёд қиламанки, бу одамдан кўра илмлироқ одамни кўрмаганман», деди.
Бир одамга, сен мусулмонмисан, дейилса, у, «билма-дим», деб жавоб қилса, унга: «билмадим» деган сўзинг адолатми ёки зулмми, дегин. Агарда у, «билмадим» деган сўзим адолат, деса, унга: бу дунёда адолат бўлган у дунёда адолат бўладими, деб сўра. Агар у, ҳа, у дунёда адолат бўлади, деб жавоб берса, унга: Мункар Накирга, яхши ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ишонасанми, дегин. Агарда у: ҳа, деса, ундан: сен мўминмисан, деб сўра. Агарда у: «мен билмайман», деса, унга: сен ҳеч нарсани билмабсан ва ҳеч нарсанинг фаҳмига етмабсан ва нажот ҳам топмабсан, дегин.

Савол: -- Бир одам: Жаннат ва Дўзах махлуқ эмас, деса, биз унга нима деймиз?

Жавоб: — Ундан: Жаннат ва Дўзах нарсами ёки нарса эмасми? — деб сўра. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ ҳар бир нарсанинг Холиқи (Яратувчиси)», «Шубҳасиз, Биз ҳар бир нарсани меъёрида яратганмиз...», «Дўзахга улар туну кун рўбарў қилинажаклар...» деган. Агар у, Жаннат ва Дўзах фоний бўлиб кетадилар, деса, унга: Аллоҳ ўз инъомларини «(улар) туганмас ва ман этилмасдир» (Воқеа, 33, мазмуни), деб тавсиф қилган, дегин. Агар у: Жаннат ва Дўзахга уларнинг аҳли кириб бўлгач, фоний бўлиб кетади, деса, у, шубҳасиз, кофирдир. Чунки у бу сўзи билан Жаннат ва Дўзахда ҳаёт абадийлигини инкор қилган бўлади.
Абу Ҳанифа сўзида давом этди:
- Аллоҳ таоло бандаларнинг сифати билан тавсиф қилинмайди. Аллоҳнинг ғазаби ва ризои — Унинг тасаввурсиз сифатларидандир. Бу Ахли Сунна вал Жамоанинг сўзларидир. Аллоҳ ғазабланади ва У рози бўлади, дейилган иборада Аллоҳнинг ғазабини уқубат, деб ва Унинг розилигини савоб, деб таъвил қилинмайди. Биз Аллоҳ ўзини қандай тавсиф қилган бўлса, шундай тавсиф қиламиз. Аллоҳ ўзини «аҳад» (ягона), «сомад» (ҳеч ким ва ҳеч нарсага муҳтож эмас), «лам ялид ва лам йуулад» (туққан ҳам эмас, турилган ҳам эмас), «лам якун лаҳу куфуван аҳад» (Унга ҳеч тенг келадиган зот йўқ», «ҳайй» (тирик), «қодир» (қудратли), «самиъ» (эшитиб турувчи) «басир» (кўриб турувчи), «олим» (билиб турувчи) деб тавсиф қилган, биз ҳам шундай тавсиф қиламиз. «Аллоҳнинг йади одамлар қўллари устидадир», Унинг йади одамлар қўли каби эмас, одамларнинг қўллари каби шикаст топмайди, У қўлларнинг яратувчисидир. «Аллоҳнинг юзи одамларнинг юзи каби эмас», У ҳамма юзларни яратувчи зот, «Унинг нафси ҳам одамларнинг нафси каби эмас», У нафсларнинг яратувчисидир, «Унга ўхшаш нарса йўқ», у «эшитувчи» ва «кўрувчи» зотдир.

Савол: — Аллоҳ ўзи қаерда, деб сўралса, нима деб жавоб берамиз?

Жавоб: — Ундай савол берган одамга: Аллоҳ бор эди, макон йўқ эди, Аллоҳ халқни яратмасдан илгари бор эди, Аллоҳ бор эди, «қаерда», «ҳеч нарса» деган сўзлар йўқ эди, У ҳамма нарсанинг яратувчисидир, деб жавоб берилади.

Савол: — Хоҳловчи хоҳлаш билан хоҳлайдими, дейилса, нима деймиз?

Жавоб: — Унга айтки, сифат билан бўлгани учун хоҳлайди. Аллоҳ қодирдир. У қудрат сифатига эга бўлгани сабабли ҳар нарсага қодир. Аллоҳ билувчи. Билиш сифати зотида борлиги сабабли У ҳамма нарсани билувчидир. Аллоҳ молик — мулк эгаси. Унинг зотида мулкка эга бўлиш сифати мавжудлиги сабабли бутун олам Унинг мулкидир.

Савол: — Аллоҳ хоҳиш билан хоҳлайди, хоҳиш билан тақдир этади, билиш билан хоҳлайди, десак тўғри бўладими?

Жавоб: — Савол берган кимсага, ҳа, деб жавоб бер!

ИМОН БОБИ

Савол: — Имоннинг қароргоҳи қаерда?

Жавоб: — Имоннинг маъдани ва қароргоҳи қалбдадир. Имоннинг фаръи, шўъбаси жасаддадир.

Савол: — Имон бармоқда ҳам борми?

Жавоб: — Ҳа.

Савол: — Бармоқ кесиб ташланса Имон қаерга кетади?

Жавоб: — Қалбга.

Савол: — Аллоҳ бандалардан бирор нарсани талаб қиладими?

Жавоб: — Йўқ, аксинча, улар Аллоҳдан талаб қиладилар.

Савол: — Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳақи нима?

Жавоб: -- Бандаларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари (сиғинишлари), бандачилиқца Аллоҳга ҳеч ким ва ҳеч нарсани шерик қилмасликлари (ширк келтирмасликлари) Аллоҳнинг бандалар бўйнидаги ҳақидир. Бандалар шундай қилсалар, уларнинг гунохларини мағфират қилиш ва уларга ажру савоб бериш бандаларнинг Аллохдаги ҳақларидир. Чунки, Аллоҳ мўминлардан рози бўлади:
«(Эй, Муҳаммад,) дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан — улар дарахт остида сизга байъат (қасамёд) қилаётган вақтларида - рози бўлди...» (Фатҳ, 18, мазмуни). Иблисдан эса Аллоҳ ғазабнок бўлган. Аллоҳнинг: «...Нимани хоҳласангизлар, ўшани қилаверингизлар!..» (Фуссилат, 40, мазмуни) деган ояти ваъид оятларидандир.
«Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди» (Ал-Исро, 23, мазмуни).
«Самуд (қабиласи) эса, бас, уларни (тўғри йўлга) ҳидоят қилган эдик, улар ҳидоятни қўйиб, кўрликни (залолатни) севиб қолдилар...» (Фуссилат, 17, мазмуни), (биз уларга зафар ато этган ва баён қилган эдик).
«Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин» (Каҳф, 29, мазмуни). Бу ваъид оятидир.
«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-зориёт, 56, мазмуни). Яъни, Мени яккаю ягона деб аташлари учун яратганман, де-йилмоқца. Лекин ҳамма нарса, яхшиси ҳам, ёмони ҳам, ширини ҳам, аччиғи ҳам, фойдаси ҳам, зарари ҳам Аллоҳнинг яратиши билан бўлади.
«Мабодо Биз уларга фаришталарни туширсак ва ўликлар (тирилиб) уларга гапирса ҳамда ҳамма нарсани кафил сифатида уларга (уларнинг муқобилига) жам қилганимизда ҳам Аллоҳ хоҳлаганидан бошқалари имон келтирмаган бўлар эдилар...» (Анъом, 111, мазмуни).
«Агар Раббинг хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Бас, сиз одамларни мўмин бўлишга мажбур қиласизми?! Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир жон (эгаси) имон келтира олмас...» (Юнус, 99—100, мазмуни).
«Агар Раббингиз хоҳлаганида эди, (барча) одамларни бир уммат (бир дин) қилган бўлур эди. (Улар) мудом турлича (ҳар хил эътиқодда) бўлиб борурлар. Раббингиз раҳм қилган кишилар эса бундан мустаснодирлар...» (Ҳуд, 118— 119, мазмуни), яъни, Аллоҳнинг хоҳиши билан. Аллоҳ уларни шунинг учун яратган.
«..."Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқлашинглар", (деган ваҳий билан) пайгамбар юборганмиз. Шунда улар орасида Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам, шунингдек, йўлдан озишлиги қатъий бўлганлар ҳам бўлган...» (Наҳл, 36, мазмуни).
«Аллоҳ хоҳлаганинигина сизлар хоҳлайсизлар», яъни, Аллоҳ тақдир қилганини хоҳлайсизлар.
Шуайб алайҳиссалом дедилар: «Динингиздан бизни Аллоҳ қутқарганидан кейин яна унга қайтадиган бўлсак, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўламиз-ку? Илло, Раббимиз — Аллоҳ хоҳлагани бўлур. Раббимизнинг ҳар нарсага илми кенгдир. Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳақиқий ажрим ато эт! Зеро, Сен ажрим қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 89, мазмуни).
Нуҳ алайҳиссалом дедилар: «Агар Аллоҳ сизларни оғдиришни истаб турган бўлса, (мен) сизларга насиҳат қилишни истаганим билан, сизларга насиҳатим фойда бермайди. У Раббингиздур ва Унинг ҳузурига қайтарилажаксизлар» (Ҳуд, 34, мазмуни).
«(Зулайҳо) унга мойил, у (Юсуф дили) ҳам бунга мойил бўлганди. Агар Раббининг ҳужжатини кўрмаганида (бўлар иш бўлар эди). Шу тарзда ундан ёмонлик ва фаҳшни буриб юбордик. Албатта, у (дили) холис бандаларимиздандир» (Юсуф, 24, мазмуни).
«Сулаймонни имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир (жонсиз) жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилиб...» (Сод, 34, мазмуни).
Буюк ва бенуқсон зот бўлган Аллоҳ билувчироқ зотдир.

Аллоҳнинг мадади ва ҳусни тавфиқи билан Абу Ҳанифанинг «ал-Фиқҳ ал-Абсат» китоби ниҳоясига етди.
Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Хожамиз ва мавлойимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зот авлодларига ва саҳобаларининг барчасига Аллоҳнинг салавоти бўлсин!

(Асарлар, Имоми Аъзам. Тошкент. 2003 йил, йил)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri