ИТ УРИШТИРИШ Принтер учун
28.05.2008 й.

САВОЛ: Биз яшайдиган жойда ҳар якшанба одамлар тўпланиб ит уриштиришади. Билсам, бу ўзига яраша қимор экан. Энг ёмони бу даҳшатли манзарани томоша қилиш учун ёш болалар ҳам йиғилишади. Шу каби ишларга Ислом дини нима дейди?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ислом дини бу каби ишларни ҳаром қилган. Ит уриштириш, хўроз уриштириш, қўй суздириш бўладими, ҳар қандай ҳайвонни уриштириш орқали қимор ўйнаш ёки уриштириш орқали томоша уюштиришлар Исломда ҳаром қилинган. Чунки бу–ҳайвонларга азоб бериб, инсонларнинг ҳузурланиши маъносидаги бир нарса. Агар шу ҳайвонларни уриштириш билан бирга орага қиморни қўш-ган бўлсалар, гуноҳнинг устига гуноҳ қилган бўладилар. Агар бу икки нарсага ёш болалар, катталарни чақириб, ваҳшиёна манзараларни кўрсатилишга сабаб бўлишса, гуноҳлари яна ҳам катталашади.
Минг афсуски, бундай ҳолатлар тез-тез содир бўлиб туради. Мана шунақа беҳуда ва ваҳшиёна ишлар қиладиган одамларимиз йўқ эмас. Ҳамма бунинг гуноҳ эканлигини тушуниб етмоғи ҳамда оиласи ва жамияти учун фойдали ишлар билан машғул бўлишни йўлга қўйиши керак. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort