
Сўнгги пайтларда бутун дунё бўйлаб, собиқ совет иттифоқи ҳудудларида, хусусан, Ўрта Осиё диёри бўйлаб нашаванд моддалар хавфи-хатари ҳақида катта ташвиш ила бонг урилмоқда. Инсоният келажаги учун, миллатлар истиқболи учун, кишилар саломатлиги учун ва умуман ер юзида яхшилик ҳукм суриши учун қайғураётган кишилар дунё бу масалада ҳалокат жари томон одимлаб кетаётгани ҳақида ўз ташвишларини баён қилмоқдалар. Кундан кунга кўплаб кишилар, ёшлар, аёлллар ва болалар гиёҳвандлик дардининг ҳалокат тўрига илинмоқдалар. Гиёҳвандликнинг кишилар соғлигига, оилаларга, иқтисодга, одоб-ахлоқга, умуман инсон ҳаётининг барча соҳаларига солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда.
Бандаларига раҳм қилиб уларга зарар келтирувчи нарсаларни ҳаром қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.
Аллоҳнинг Китобида келган хамр ҳақидаги ҳукмларни баён қилиб, ҳаётга татбиқ қилиб кўрсатиб берган Пайғамбаримизга саловоту дурудлар бўлсин.
Сўнгги пайтларда бутун дунё бўйлаб, собиқ совет иттифоқи ҳудудларида, хусусан, Ўрта Осиё диёри бўйлаб нашаванд моддалар хавфи-хатари ҳақида катта ташвиш ила бонг урилмоқда.
Инсоният келажаги учун, миллатлар истиқболи учун, кишилар саломатлиги учун ва умуман ер юзида яхшилик ҳукм суриши учун қайғураётган кишилар дунё бу масалада ҳалокат жари томон одимлаб кетаётгани ҳақида ўз ташвишларини баён қилмоқдалар.
Кундан кунга кўплаб кишилар, ёшлар, аёлллар ва болалар гиёҳвандлик дардининг ҳалокат тўрига илинмоқдалар.
Гиёҳвандликнинг кишилар соғлигига, оилаларга, иқтисодга, одоб-ахлоқга, умуман инсон ҳаётининг барча соҳаларига солаётган таҳдиди соат сайин ортиб бормоқда.
Баъзи бир мутахасислар эндиликда дунёни ҳалокатга солувчи нарса гидроин бомбаси эмас, «героин бомбаси» бўлиб қолганини таъкидламоқдалар.
Минг афсуслар бўлсинким, бутун дунёнинг ташвишига сабаб бўлаётган ушбу муаммонинг асосий келиб чиқиш манбаларидан бири бизга қўшни бўлган қадимдан мусулмон бўлиб келаётган юртлар бўлиб қолди.
Шу сабабдан бизнинг юртларимиз мазкур ҳалокатли моддаларнинг ҳаром савдоси тижоратчиларнинг йўлига айланиб қолди. Бу эса ўз навбатида бошқаларга қараганда бизнинг ташвишмиз яна ҳам кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Гапнинг хулосасини айтадиган бўлсак, ушбу масала бугунги кунда дунё ҳамжамиятининг долзарб муаммасига айланди. Турли соҳалар мутахасислари ушбу муаммо бўйича иш олиб бормоқдалар. Бангилик ва унинг муаммолари бўйича маҳаллий, халқаро ва умумжаҳон ташкилотлари тузулди ва тузилмоқда. Ҳамма инсониятни бу хатарли балодан сақлаб қолиш ташвишида.
Дарҳақиқат, оммавий тус олган бало-офатга қарши оммавий равишда кураш олиб борилмаса бўлмайди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда гиёҳвандликка қарши курашиш ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Ушбу кураш ўта аҳамиятли бўлганидан мусулмонлар унинг биринчи сафида бўлмоқлари зарурдир. Чунки, бу иш улар учун виждон амри, дину-диёнат амри, Аллоҳнинг амри ва ҳабиб пайғамбарлари алайҳиссаломнинг амридир.
Мусулмон уламолар фикрича гиёҳвандликка қарши курашда энг самарали йўл Ислом услубидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз суннатларида баён қилиб берган йўлдир.
Чунки бу услуб дунё тарихидаги энг самарали услуб бўлганига ҳамма тан берган. Шунинг учун ҳам мусулмонлар ана ўша ўз динларида бор нарсани ишга солиб инсониятни ҳалокатдан соқлаб қолишга ҳаракат қилмоқлари матлубдир.
Худди ушбу тушунчадан келиб чиқиб камина ходимингиз ҳам бу ишга ўзининг камтарона ҳиссасини қўшишни ўз бурчи деб билди. Ушбу сатрларда тақдим қилинаётган ожизона фикрлар ўша бурчни адо этиш йўлидаги камтарона ҳаракатдир.
Аллоҳ субҳанаҳу таолодан бу нарсани фойдали бўлишини тилаб дуо қилиб сўраймиз.
Китобни юклаб олиш |