РАХБАРЛАРИГА ҚАРШИ ЧИҚИШ... Принтер учун
14.06.2008 й.
Tahoviy aqidasidan
***

Ва раҳбарларимизга, иш бошиларимизга қарши чиқишни, агар зулм қилсалар ҳам, раво кўрмаймиз. Уларга қарши даъват қилмаймиз. Уларнинг итоатидан бош тортмаймиз. Уларга итоат қилишни, модомики, маъсиятга буюрмасалар Аллоҳнинг итоатидан деб, фарз, деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият ва афв сўраб дуо қиламиз.

Шарҳ: Мусулмонларнинг раҳбарларига ва ишбошиларига, улар зулм қилган чоғларида ҳам қарши чиқиш жоиз эмас. Шунингдек, уларга қарши даъват қилмаймиз. Уларнинг итоатида бош тортмаймиз. Яхшилик ишларга уларга хилоф қилмаймиз. Балки, мусулмонлар раҳбарларининг итоатини фарз, деб биламиз. Аллоҳнинг итоатидан бир тури, деб биламиз. Агар улар маъсиятга амр қилмаган бўлсалар. Аллоҳга дуо қилиб уларни салоҳиятга бошлашишини ва афв қилишини сўраймиз.

Далил:

1-»Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинглар. Расулга итоат қилинглар ва ўзингиздан бўлган иш бошиларга». (Нисо сураси, 59)
2-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга итоат қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга итоат қилибдир. Ким менга исён қилса, батаҳқиқ, Аллоҳга исён қилибдир. Ким амирга итоат қилса, батаҳқиқ, менга итоат қилибдир. Ким амирга исён қилса, батаҳқиқ, менга исён қилибдир», деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
3-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон одамга, модомики, маъсиятга амр қилинмаса, хуш кўргану хуш кўрмаган нарсасида қулоқ осиш ва итоат қилиш вожибдир. Агар маъсиятга амр қилинса, қулоқ солиш ҳам, итоат қилиш ҳам йўқ», деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
4-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳуга: «Мусулмонлар жамоасини ва имом (бошлиғ)ни лозим тутасан», дедилар. У: «Уларнинг жамоаси ҳам, имоми ҳам йўқ бўлсачи?», деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша фирқаларнинг ҳаммасидан четда бўл. Дарахтнинг аслини тишинг билан тишлаб, ўлгунингча маҳкам тут», дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
5-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз амиридан ёмон кўрган нарсани кўрса сабр қилсин. Чунки, ким жамоатдан бир қарич ажраб ўлса, жоҳилий ўлим ила ўлади», деганлар. (Муслим ривоят қилган).
6-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом (бошлиқ)ларингизнинг яхшилари, сизлар уларни, улар сизларни яхши кўрадигани, сиз уларга дуо қиладигани, улар сизга дуо қиладиганларидир. Имомларингизнинг ёмонлари, сизлар уларни ёмон кўрадигани, улар сизларни ёмон кўрадигани. Сизлар уларни лаънатлайдигани, улар сизларни лаънатлайдиганидир», дедилар. Биз: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўшанда биз уларга қилич кўтариб қарши турайликми?», дедик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ! Модомики, ичингизда намозни қоим қилар эканлар, қарши турманглар. Огоҳ бўлингким, кимга бир волий раҳбар бўлса, бас унинг Аллоҳга маъсият қилганини кўрса, ўша Аллоҳга қилган маъсиятини ёмон кўрсин, аммо итоатидан бош тортмасин», дедилар. (Муслим ривоят қилган).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri