Asalarining zikri Принтер учун
13.01.2007 й.

Ниҳоят, мана ўша мўъжиза - ҳар бир инсон юрагига ва ҳатто асалари уясига қўйилган муҳташам Имзо!
Энг моҳир хаттотларни-да ажаблантирадиган даражада аниқ ва кўз қамаштирадиган даражада гўзалдир. 1984 йили май ойида намойиш этилган бу Илоҳий Имзони ўн минглаб тамошабин ўз кўзи билан кўрди.

1982 йилнинг августи. Туркиянинг Қайсари вилояти Қорақўй қишлоғида бир мўъжиза юз берди. Бу мўъжиза яна ўша - барчамизнинг қалбимизга чекилган илоҳий имзонинг асалари мум катакларидаги тасвири эди.
Асалари асалини катакларга қабартириб шундай маҳорат ила жойлаганки, натижада "Аллоҳ" ёзуви пайдо бўлган!
Асаларичи мўъжизадан бехабар, бироқ қутидаги ариларда қандайдир бир ўзгариш пайдо бўлганини сезган эди. Нега деганда, арилар одатдагидан бошқача шаштда ҳаракат қила-ётган ва асаларичининг ўзларига яқинлашишини истамаётган эдилар.
- Қутига яқин борганимда, - дейди асаларичи, - ариларда қандайдир бир нозланиш бор эди. Қайта-қайта тутун берганимдан кейингина улар уяларини зўрға тарк этдилар.
Ҳа, арилардаги бу ўзгариш бежиз эмасди. Чунки улар «Наҳл» сурасида айтилганидек, Роббиларини тасдиқ этиш учун у буюк қудрат кўрсатган йўллардан юриб, илоҳий им-зонинг бир шаклини ёзган эдилар. Балки худди шунинг учун ҳам уяларини тарк этишни исташмагандир.
Ҳа, қорақўйликлар бу мўъжизага маҳлиё бўлиб қолдилар. Бироқ асаларичидан: "Уядаги ёзувни ўзингиз ёздингизми?" деб сўрагувчилар ҳам топилди.
Бунинг жавоби эса Қуръони каримда бериб қўйилган: «(Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз асаларига ваҳий - амр қилди: "Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин. Сўнгра турли меваларни еб, Парвардигоринг (сен учун) осон - қулай қилиб ҳўйган йўллардан юргин!" Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик - асал чикур. Албатта, бу ишда тафаккур қйладиган қавм учун оят-ибрат бордир» («Наҳл» сураси, 68-69-оятлар).
Улуғ Роббимиз каломи бўлмиш Қуръони каримнинг 128-оятдан иборат бир сурасининг ари номи билан аталиши (наҳл - асалари) бу мўъжизанинг исботига етарли эмасми? Асала-рининг ўзи ҳам бир мўъжиза эканини англамоғимиз учун унинг қанотлари, уяси ёки асалига Аллоҳ лафзини ёзиши шарт эдими?

"Илоћий мўъжизалар" китобидан

 
« Олдинги

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort