СИРОТ ЖАҲАННАМ УСТИДАГИ КЎПРИКДИР Принтер учун
12.08.2008 й.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сўнгра жаҳаннам устига кўприк қурилур. Расуллардан ўз уммати ила унинг устидан биринчи ўтган мен бўламан. Ўша кунда расуллардан ўзга ҳеч ким гапирмас. У кунда расулларнинг каломи «Эй Аллоҳим! Саломат қил! Саломат қил!» бўлур», дедилар». Икки шайх ривоят қилган.

Шарҳ: Сирот дўзах устига қурилган кўприк бўлиб маҳшарда туриш тамом бўлганидан кейин одамларга ўша кўприкдан ўтишга амр қилинади. Бу ҳам қиёмат кунининг энг оғир паллаларидан бири бўлади. У пайтда пайғамбарлардан бошқа бирор киши гапира олмайди. Пайғамбарлар эса, «Эй Аллоҳим! Саломат қил! Саломат қил!»дан бошқани айта олмайди.

Яқинда шафоат ҳадисида: «Ва набийингиз сиротнинг устида туриб «Роббим! Саломат қил! Саломат қил!» дейди. Сиротнинг икки тарафида омбирлар осилган бўлади. Улар амр қилинган шахсни тутишга шай турадилар. Бас, тирналиб қутилганлар ҳам, тутилиб ташланганлар ҳам бўлади» деган иборалар келади.
Шарҳ: Демак, сирот одамларни жаннати ва дўзахига ажратиш учун хизмат қилади. Ундан ўтиб кетганлар жаннатга тушади. Ўта олмай йиқилганлар жаҳаннамга қулайди.

Яқинда расулларадан бошқаларнинг шафоати ҳақидаги ҳадисда: «Бас, мўминлар худди қўз очиб юмгунча, чақмоқдек, шамолдек, қушдек, чопқир отлардек ва туялардек ўтиб кетурлар. Бас, нажот тупувчи мусулмон, тирналган ва жаҳаннам оловига қулаган бўлур» деган иборалар келади.
Шарҳ: Бундан одамлар бу дунёдаги иймонлар ва ибодатлари ҳамда солиҳ амаллари кучи қараб сиротдан турли тезлик-да ўтишлари билиб олинади. Шу билан бирга жаҳаннамган йиқиладиганлар ҳам бор.

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қлинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминнинг сирот устидаги шиори ««Роббим! Саломат қил! Саломат қил!»дир» дедилар».

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz