Yusuf surasidan ta’sirlangan doktor Принтер учун
17.01.2007 й.

Унинг бошланишига сабаб Қуръон тиловатидир. Мен кунларнинг бирида бомдод намозида Аллоҳнинг китобидаги Юсуф" сурасини ўқиётган эдим, ундаги ажойиб қисса устида бироз тўхташга мажбур бўлдим. Ундаги Юсуфнинг инилари ўз укаларига нисбатан қилган фитналари, отаси уни йўқотиб қўйиб, сиқилганидан кўзи кўрмасдан катаракта касалига мубтало бўлганини, сўнгра Аллоҳнинг раҳматига эришиб, пайғамбар шифо бўлувчи кўйлагини отасининг юзига ташлаганида кўзи қайта кўрганини тадаббур қила бошладим.
Ва ўзимга ўзим, Юсуфнинг кўйлагида нима бўлиши мумкинки бундай шифо келтириб чиқарса ва кўз ўз холатига, деб айтар эдим. Тўлиқ ишонч билан айтаманки, бу қиссада Аллоҳнинг мўжизаси бўлиб, Аллоҳ уни набийлардан бири саййидимиз Юсуф (а.с) ни қўлларида ижро эттирди. Мен билар эдимки, бу ердаги қиссада руҳий озуқа билан бирга моддий озуқа ҳам бор эди.
Қуръоннинг рост эканлигини тасдиқлаш учун, бу баҳсни охирига етказишимиз лозим эди. Мен бу тўғрида баҳс қилдим ва Аллоҳ мана шу баҳсни менга муваффақ айлади.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи марта, Мисрлик олим профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад, Юсуф сурасидан таъсирланиб катаракта (кўз гавҳарининг хира тортиши) касаллигига тер томчиларида даво даво борлигини кашф қилиб, Оврупа ва Америка давлатлари томонидан лицензияга эга бўлди.

Савол: Ҳар бир фикр ёки баҳснинг бошланиши бор. Бу баҳсингиз қаердан бошланди.

Жавоб: Унинг бошланишига сабаб Қуръон тиловатидир. Мен кунларнинг бирида бомдод намозида Аллоҳнинг китобидаги Юсуф" сурасини ўқиётган эдим, ундаги ажойиб қисса устида бироз тўхташга мажбур бўлдим. Ундаги Юсуфнинг инилари ўз укаларига нисбатан қилган фитналари, отаси уни йўқотиб қўйиб, сиқилганидан кўзи кўрмасдан катаракта касалига мубтало бўлганини, сўнгра Аллоҳнинг раҳматига эришиб, пайғамбар шифо бўлувчи кўйлагини отасининг юзига ташлаганида кўзи қайта кўрганини тадаббур қила бошладим.
Ва ўзимга ўзим, Юсуфнинг кўйлагида нима бўлиши мумкинки бундай шифо келтириб чиқарса ва кўз ўз холатига, деб айтар эдим. Тўлиқ ишонч билан айтаманки, бу қиссада Аллоҳнинг мўжизаси бўлиб, Аллоҳ уни набийлардан бири саййидимиз Юсуф (а.с) ни қўлларида ижро эттирди. Мен билар эдимки, бу ердаги қиссада руҳий озуқа билан бирга моддий озуқа ҳам бор эди.
Қуръоннинг рост эканлигини тасдиқлаш учун, бу баҳсни охирига етказишимиз лозим эди. Мен бу тўғрида баҳс қилдим ва Аллоҳ мана шу баҳсни менга муваффақ айлади.

Савол: Қуръони карим хабар беради: Ғам алам ютавериб унинг кўзи оқарди". (Юсуф сураси) Сиз бизга кўзга тушадиган оқликнинг маъносини илмийлик юзасидан шарҳ қилиб берасизми? Кўзга тушган оқликнинг асли номи нима?

Жавоб: Кўзга тушадиган оқлик кўз гавҳарининг хира тортиши табобат илмида Катаракта" дейилади. Бунда кўз гавҳарида хиралик пайдо бўлиб, гавҳарга келадиган нурни бир оз ёки мутлақ тўсади.
Бу хираликни даражаси миқдорича бўлади. Баъзида бу хиралик ўзининг юқори даражасига етганда, кўзнинг кўришини шу даражада заифлаштирадики, ҳатто кўз олдида ҳаракатланган қўлни
ҳам ва бошқа инсон кўриши мумкин бўлган нарсаларни ҳам кўрмай қолади. Кўз оқлиги тўғрисидаги илмий шарҳимизни кенгайтирсак, кўзнинг гавҳари капсуладан иборат бўлиб, у капсуланинг протеинли толалар бор. Бу протеинли толалар алфа кристаллин бета кристаллин, гамма кристаллин ва залол деб номланувчи нарсалардан иборатдир. Протеининг ўзгаришлиги сабабли кўзда хиралашиш пайдо бўлади. Хиралик бошлангач аста-секин зиёдаашиб боради. Кўз
гавҳарининг пардасида мавжуд бўлган протеин тақсимланган бир-бирига киришган тартибда тартибланган кичик суратдаги бўлакчалар холида бўлиб ҳар бир бўлакча кўзга тушадиган нурни тарқатишда ўз вазифасини адо қилишлик учун бир-бирига бириктирилиб тахлаб қўйилган. Протеининг табиатини ўзгариши ушбу бирикмани ва дақиқ тартибни ўзгариши демакдир. Бу ўзгариш нурни тартибсиз таратишга олиб келади. Ўқувчига янада тушунарлироқ бўлсин учун қуйидагиларни айтамиз. Кўздаги залол деб номланучи мослама шаффоф бўлиб, нурни тишлиги учун йўл очади. Залол қизиган нарсаларни унинг орасидан кўриш мумкин бўлади. Қачонки ушбу мослама яъни залол қуюлиб қолса Coagulation" ва ўзгарса нурни пала-партиш ҳолда тарқатадиган бўлиб қолади. Шундан кўзда хиралик пайдо бўлади. Унинг атрофидан нарсаларни кўриш мумкин бўлмай қолади.
Мана шу ҳолат кўзнинг хиралашиши.

Савол: Кўзга оқ тушишлиги яъни катарактанинг пайдо бўлишлигининг асл сабаблари нима? Ғам-андуғнинг мусибатга нима алоқаси бор?
Ваҳоланки Қуръони Карим Яъқуб (а.с) нинг кўзидаги мусибатнинг сабабини суюкли фарзандлари Юсуф (а.с) ни йўқотганлари учун чеккан ғам-андуҳларидан деб баён қилади.

Жавоб: Кўзга оқ тушишлиги ёки хиралашишининг зоҳир бўлишида кўплаб сабаблар бор.
А) Инсон гоҳида зарбага рўбарў келиб қолади ёки тасодифий зарба унинг кўз мугузи ичидаги гавҳарга тегиб протеиннинг табиатини ўзгартириб юборишга сабаб бўлади. Ушбу зарбанинг нуқтасида протеининг тартибли тузилмасига шикаст етади ва бу шикаст аста-секин тарқатишига
зарар етказиб боради.
Б) Иш юзасидан ҳам бу ҳолат вужудга келиши мумкин. Баъзи инсонлар юқори даражали иссиққа рўбарў бўлишади. Худди нонвойларга ўхшаб. Шунга қарамасдан кўзнинг соққаси ташқи харакатга мослашувчи бўлади. Леукин бу юқори ҳарорат давомий бўлса аста-секин кўз ҳам ташқи
муҳитга мослаша олмай қолади ва бу ҳам кўздаги ўзгаришга сабаб бўлади. Яна шунингдек инсон турли навдаги чақмоқларга, радиацион нурларга ҳам рўбарў келиб туради. Бу сабабли вужудга келган касалликни Radiation Cataract" дейилади. Яна кўзларини ҳимоя қилмай ишлайдиган пайвандловчиларда ҳам пайванддан чиқадиган нур сабабли ана шу нарса юзага чиқади. Ёши улғайганда келиб чиқадиган ша касаллигини Senile Cataract" дейилади. Кўз пардасидаги протеин туғилгандан бери ўзгармайди.
Умрнинг охирига келиб ўзгариш уруғлари пайдо бўлади. Ва у нарса давом этиб ҳатто буткул хиралик холатига олиб боради. Баъзи касалларни бўлиши, масалан, қанд касаллиги кўз гавҳари атрофида суюқликларни зиёдалаштириб, гавҳар сувини ша касаллик шилиб олади. Ва натижада катаракт касаллиги зудлик билан зоҳир бўлади.
Хафаликни кўзга оқ тушиб хира тортишга алоқаси борми?" деган саволингизга тўхталадиган бўлсак, албатта уни алоқаси бор. Чунки хафалик адренолин гармонини кўпайишига сабаб бўлиб Инсулинга зид деб эътиборга олинади. Пировардида қаттиқ хафалик ёки қаттиқ хурсандлик адренолин гармонини зиёда қилиб, ўз-ўзидан қанд касалини зиёдалашишига сабаб бўлади. Мана шу нарса кўз хиралашишини сабабларидан бири бўлиб бунга қўшимча равишда йиғи билан бирга хафа бўлиш ҳам ана шундай касалликларни келтириб чиқаради.

Савол: Бу касалликни бошланишига аломат борми?
Жавоб: Кўзга оқ тушишининг аввалги зоҳир бўлиш, инсон кундузи ҳам булут қоплаб олгандек ҳис этади.

Савол: Кўзга оқ тушишининг тиббий муолажаси борми? Кўз аввалги ҳолатига қайтадими?

Жавоб: Ҳозир бизнинг муолажамиз хиралашган гавҳарни олиб ташлаш билан анъанавий операция ёки гавҳар протеинини шимиб ташлаб парда бўлагини ичига гавҳар экиш. Барибир буларни барчасида кўз ўз ҳолатига қайтмайди. ўзида кўплаб асоратларни қолдиради.
Ва яна баъзи кўз қатралари борки, уларнинг вазифаси ўша хира тортишнинг аввалги ҳолатини кечиктиришга хизмат қилади.
Томчини компютердаги физиологик кўзда тажриба ўтказиб 60 дақиқа ичида 99% нурни ўзида мужассам қилди. Уни 30 дақиқасига 250 миллион маблағ сарфланди.

Савол: Кўзга оқ тушганидаги касалликка операция ёки томчилардан бошқа муолажалар топилмайдими?

Жавоб: Илмий қўлланма ва илмий назоратларда умумий уринишлар бор. Улар кўпроқ протеинни алмаштиришга хусусан оқсил ёки брайт касаллигини аввалги ҳолатига қайтаришга қаратилган. Гоҳида кимёвий йўл билан имкон топишади. Бу ўзгартириш жузъий холос мукаммал суратда эмас. Энди кимёвий йўлни кўз гавҳаридаги протеинда ижро этиш мумкин эмас.

Савол: Мана шундай камчиликлар воситасидагина ечим топиладиган касалликка сиз қандай қилиб Қуръони Карим ҳикоялари бу қийинчиликка ечим топдингиз?

Жавоб: Юқорида ишора қилганимдек кўз жавҳарининг ташқи юзасида парда иборат бўлиб, унда протеин бор. ўша протеин кичик шаклда бўлишига қарамасдан ша нарсани табиатини ўзгартириб, ундаги тартибни ва мутаносибликни пала-партишликка олиб боради. Ва оқибатда хираликка олиб боради. Шунинг учун қўпроқ фикр юритиш ўша протеинни фиологик реакция қилиш оқибатида тартиб бузилишини ўрганиш бўлди. Бунда химявий реакция устида фикр юритилмади. Бу нарса аввалги қўлланма ва илмий назоратларда топилмас эди. Шунинг учун бу нарсага етиб боришни аввалги йўлини топиш қийин бўлар эди. Биз бу нарсада аввалги умидимиз Юсуф" сураси бўлди.
Кейин улардан юз ўгириб, деди: Эй бечора Юсуф-а!" Ғам-алам ютавериб у зотнинг кўзлари оқарди (ожиз бўлиб қолди)". (Юсуф сураси-84) Юсуф (а.с) Роббиларидан бўлган ваҳий сабаби акаларидан, оталари ҳузирига шифо кўйлагини олиб боришни талаб қилдилар.
Сизлар мана бу кўйлагимни олиб бориб, отамнинг юзига ташласангиз, унинг кўзлари очилур. Сўнг барча оила аҳли оилаларингиз билан бирга менинг олдимга келинглар. Карвон (Мисрдан) чиқиши биланоқ оталари (Яъқуб (а.с) ўз уйларида туриб, ҳузиридаги кишиларга): Мен Юсуфнинг бўйини туймоқдаман. Агар мени ақлдан озган демасангизлар (Юсуф тирик, деган бўлар эдим)", деди. (Улар) айтдилар: Аллоҳга қасамки, сен (Ҳали ҳам) ўша эски хатоингда турибсан". Энди қачонки хушхабарчи келиб, уни (Яъни Юсуфнинг кўйлагини Яъқубнинг) юзига ташлагач,унинг кўзлари очилди. Сизларга мен Аллоҳнинг (Меҳрибон, раҳмли эканлиги ҳақида) сизлар билмайдиган нарсаларни билурман, демаганмидим", деди у". (Юсуф сураси 93-94-95-96 оятлар).
Юсуф (а.с) нинг, кўйлакларида қанақа шифо бўлиши мумкин эди. Бу ҳақида фикр юритганда тердан бошқа нарсани топмадик.
Демак, баҳсимиз инсон терининг таркиб элементини ўрганиш устида бўлди. Анъанавий жарроҳлик йўли билан кўздан чиқариб олинган гавҳарни олиб терга ботириб қўйганимизда тадрижий холатда
шааффоф бўлгани гувоҳи бўлдик. Сўнгра савол туғилди. Тердаги барча таркиб мана шу холатда реакцияга кирдими ёки бундаги таркибларнинг бири реакцияга кирдими? Қатъий холатда айтамизки, асосий таркибларнинг бирига етишишнинг имкони бўлди. У булина Жавондийн" таркибидан хосил бўлган. Бу нарсани кимёвий холатда ҳам таёрласа бўлади. Ҳайвонларда замонавий тажриба ўша кўз хиралагани ёки кўзига оқ тушганини рентгин ёки голактуз орқали текширилганида ўша кимёвий таёрланган таркиб уни тузатмасдан балки кўз гавҳарига оқ тушишига сабаб бўлди. Шунингдек, (Slit lamp) воситасидаги ёки нурли токлар воситасидаги ёки кўз гавҳарини қизил нур рефлекси воситасида текширилганда ҳам шундай бўлди. Бундан кейин компютердаги физиологик окулярда, 250 миллион доллар тўлаб ярим соат тажриба ўтказилганида ёруғлик даражалари 2% дан ошмади. Лекин инсон теридаги томчини қуйишганида 15 минутда 2% дан 60% га ёруғлик дарчаси очилди. 20 минутда 90% фоизга зиёдалашди. 30 минутда 95% га зиёдалашди.60 минутда 99% га зиёдалашди.

Савол: Бу томчида қўшимча ёки заҳарли асоратлар кузатилдими?

Жавоб: Мутлақо, бу аҳамият берилган нарса эди. Хусусан, бу тер жисмдан ажраб чиққан модда бўлиб юқорида айтгинимиздек бу булинанинг бир қисмидир. Шунинг учун бу заҳарли тажрибани аввал ўн баробарга ошириб ҳайвонларда ўтказиш лозим. Хоҳ у оғиз орқали хоҳ юракнинг протен пардасига укол қилиш орқали бўлсин тажриба ўтказилганида қўшимча ёки заҳарли асоратлар узоқ яқиндан ҳам кузатилмади. Ҳамда жигар ёки буйрак ёки мия ёки қон кўринишига таъсир ўтказмади.

Савол: Бу тажрибаку жониворлардан қуён устида ўтказилган экан. Агар буни инсоннинг физиоллгик кўзи устида ўтказилса нима бўлади?

Жавоб: Бундай тажриба 250 та ихтиёри билан келганлар устида ўтказилганида 90% дан кўпроқ кишиларни кўзидаги оқлик кетиб, кўриши аввалги холатга қайтди. Аммо клиникалардаги текширувларда бу нарсага сазовар бўлмаганларни гапирадиган бўлсак, гавҳар протеинида шаффофлик яъни яхши ўзгариш бўлган. Лекин бошқа бир касаллик яъни тўрпарда бўлиб, кўриш қуввати аввалги табиий ҳолатига қайтмаган.

Савол: Ана шу томчи кўздаги катарактадан бошқа касалликларга шифо бўла оладими?

Жавоб: Ҳа, кўздаги мугуз пардага ҳам шифо бўлади. Кўз заифлашганда оқлик юзага келиши ана шу мугузда содир бўлади. У қон қуйилиб қолганда ёки мугуз Сor pea" протенини табиатида ўзгариш бўлгандаги ҳолатдир. Тажрибаларда собит бўлдики, ана шу томчини икки ҳафта давомида ҳар куни икки мартадан қуйиб борилса, кўриш хусусияти яхшиланиб асл холига қайтади.

Савол: Мугуз пардадаги оқликни авваллари қандай муолажа қилинар эди?

Жавоб: Авваллари ўлган кишини кўз мугузини кўчириб қўйиш билан муолажа қилинар эди. Илова қилиб айтадиган бўлсак, табиий суратига қайтмас эди.

Савол: Сизнинг бу тажрибаларингиз қандай қилиб ихтиролар лицензиясини қўлга киритилганлар сафига қайд этилди.

Жавоб: Баҳс суратини биз Оврупадаги ихтироларга лицинзия берувчи марказга сўнгра Амриқодаги марказга жўнатдик. Тажриба ўтказувчи хоналарнинг бирида уни кўриб чиқилди. Кейин ана шу ихтирони имтиҳон қилиш учун бир коммисия тузилди. Ва 1991 йил Оврупадаги ихтиро марказидан лицензия сўнгра 1993 йил Амриқодаги ихтиро марказидан лицензияни қўлга киритдик.

Савол: Сиз ўзингизни қандай ҳис қилдингиз? Чунки сиз бутун инсониятга Қуръон воқеълигидан муолажа тақдим қилдингиз. Ваҳоланки ичимиздаги баъзи кишилар гумони бу Қуръон дунёвий ишларда ёки илмий баҳсларда алоқаси йўқ деб гумон килишади.

Жавоб: Мен бу ҳақдаги шуурим бошқа мусулмонлар каби илмдаги закотни адо қилдим. Ахир молнинг закотини чиқарилганидек илмнинг ҳам закотини чиқариладику. Ахир бу илм инсонларни яхши кунларига хизмат қилиши керак-ку? Ва яна бундан ташқари бу амалий тажриба сабабли Қуръон Каримни азаматини ва улуғлигини билиб турибман. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиён қилур". (Исро сураси 82-оят) Шунга биноан бу улуғ китобга қайтишни умид қиламан. Агар ҳақиқий маънода қайтганимиздагина аввалги давримизни қўлга киритиб бутун инсониятни ҳидоятга чорлай оламиз.

Савол: Сиз бу тажрибангиз Қуръон ва суннатдаги насслар орқали тадбиқий баҳсларингизни зиёда бўлишига туртки бўладими?

Жавоб: Таъкидлаб айтаманки, Қуръони Каримдаги ажойиботлар сири тугамайди. Мени эътиқодимча Қуръон қироатида берилиб бардавом бўлиш ҳамда Қуръон ва суннатда онгни ишлатиш билан ҳар турлик илмларда кенг қамровли билимларни очиб, барча макондаги инсонларга хизмат қилиш.
Охирги саволим: Бу дорини бозорларга чиқарилганида бу Қуръоний дори деб деб ишора қилиб қўйиладими?
Жавоб: Ҳа, биз бу дорини ишлаб чиқарувчи ширкатга бу Қуръоний дори деб ёзиб қўйишни шарт қилганмиз. Токи бутун олам ана шу Қуръонни ростлигини, дунё ва охиратда одамларни бахтли
қилишда фаол эканини билдиришдир. Суҳбатимиз охирида янги бир баҳсни Росулуллоҳ (с.а.в) ҳадиси шарифда васф қилганларидек кўз тиббиётидаги бошқа бир дори тақдим этмоқчиман.Росулуллоҳ (с.а.в): "Қўзиқорин ҳам бир овқат тури бўлиб унинг суви кўз учун шифодир".
Келгуси сонда учрашганда янги натижалар билан чиқишни умид қилиб қоламан.
Иншааллоҳ, Аллоҳни изни билан мана шу баҳс ҳам келажакда кенг қамровли илмларни очиб беради.

Ал-эъжоз мажалласи 1995 йил июл 1-сони.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri