...ТАФРИҚАНИНГ ҲАРОМЛИГИ Принтер учун
17.09.2008 й.
...ТАФРИҚАНИНГ ҲАРОМЛИГИ

Ва суннатга ва жамоатга эргашамиз нодир ва хилоф нарсалардан ва тафриқадан четда бўламиз.

Шарҳ: «Суннат»дан мурод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва рошид халифаларининг йўллари. «Жамоат»дан мурод мусулмонлар жамоаси. Улар саҳобалар ва қиёмат кунигача уларга эргашганлар. Уларга эргашиш ҳидоятдир. Уларга хилоф қилиш залолатдир. Бас, шундоқ экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларига, саҳобаларнинг ва уларга яхшилик ила тобеъ бўлганларнинг йўлларига эргашамиз. Нодир ва хилоф нарсаларга эргашишдан сақланамиз. Шунингдек, хилофдан сақланамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳоба ва тобеъинларнинг йўлидан юрган мусулмонлар жамоасидан ажрашдан сақланамиз.
«Аҳли сунна ва жамоа» тушунчаси шудир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва тобеъинлар ақийдаларига, амалларига ва ахлоқларига хилоф қилганлар Аҳли суннат ва жамоатдан эмаслар.

Далил:

1-»Агар Аллоҳга муҳаббат қилар бўлсангиз, бас менга эргашинг, Аллоҳ сизга муҳаббат қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳимли зотдир». (Ол-и Имрон сураси, 31)
2-»Агар сиз иймон келтирган нарсага иймон келтирсалар, батаҳқиқ, ҳидоят топибдилар. Агар юз ўгирсалар, улар хилофдан бошқа нарсада эмаслар». (Бақара сураси, 138)
3-»Ким ўзига ҳидоят аён бўлганидан кейин Расулга хилоф қилса ва мўминлар йўлидан бошқага эргашса, бурилган нарсасига буриб қўямиз ва жаханнамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон қайтар жой бўлди». (Нисо сураси, 115)
4-»Ўзларига очиқ-ойдин баёнотлар келганидан кейин тафриқага тушиб, ихтилоф қилганлардек бўлманглар. Ана ўшаларга аламли азоб бордир», (Ол-и Имрон сураси, 105 оят-лари.)
5-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам узун ҳадисларида жумладан қуйидагиларни айтганлар: «Сизлардан ким мендан кейин яшаса, кўп ихтилофларни кўрадилар. Бас, сизлар менинг суннатимни ва мендан кейинги рошид халифаларнинг суннатни маҳкам тутинглар. Уларни маҳкам ушлаб, тиш билан тишлагандек тутинглар». (Суннат китоблари соҳиблари-Термизий, Насоий, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривоят қилганлар).
6-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки китобнинг аҳли динларида етмиш икки миллатга бўлиниб кетдилар. Албатта, мана бу уммат етмиш учта миллатга (фирқага) бўлиниб кетади. Фақат биттасидан бошқаси, ҳаммаси дўзахдадир. Ўша биттаси, жамоатдир». Яна бир ривоятда «одамлар у биттаси қайси? Эй Аллоҳнинг Расули?!»-дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ва саҳобаларим тутган нарса»-дедилар. (Саҳиҳ ҳадислар силсиласи 203/204).

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri