23.10.2008 й. |
Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Пешиндан олдинги, бир салом билан бўлган тўрт ракъат намозга осмон эшиклари очилур», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Термизийда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга кетгандан сўнг, пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар ва:
«Албатта, бу соатда осмон эшиклари очилур, ана ўшанда менинг солиҳ амалим унга кўтарилишини яхши кўрурман», дер эдилар», дейилган.
Шарҳ: Мазкур намоз Пешиннинг тўрт ракъат суннати эмас. Алоҳида мустаҳаб намоз бўлиб, завол суннати номи ила машҳур. Бу намознинг ҳикмати ҳадиси шарифда очиқ-ойдин айтилмоқда.
|