Қазо намозлари бўла туриб Ишроқ, Зуҳа, Таҳорат намозлари ўқиса бўладим |
|
25.10.2008 й. |
САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари!
Савол: Қазо намозлари бўла туриб Ишроқ, Зуҳа, Таҳорат намозлари ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қазо намозлари бўлатуриб Ишроқ, Зуҳа, Шукри вузуъ ва бошқа нафл намозларни ўқиса бўлади. Аммо қазони ўқиганлари афзал. Баъзи уламоларимиз қазоси бўла туриб нафл намоз ўқиган кишиларни қарзи бўла туриб садақа берган одамга ўхшатадилар. Валлоҳу аълам.
|