Нажас сувлар билан суғорилган мевалар ва ахлатхонада ўсган зироатлар дони Принтер учун
25.10.2008 й.

САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари, бизнинг саволимиз қуйидагича: Биз яшаб турган жойдан 20-25 км. масофада чўл қумлари бор. Шу қумларда кўллар ташкил этилиб, ушбу жойларга шаҳарлардан турли ахлат-нажосатлар канализатсия орқали келиб тўпланади. Кейинги пайтларда баъзи инсонлар шу сувларни қочириб ўрнига шоли экишмоқда. Шоли эса фақат шу ахлат сув (ранги ўрик шарбати сингари қора-қизил, ҳиди ўта бадбўй, таъмини эса билмаймиз албатта ўзига яраша) билан охиригача парвариш топади.
Мақсадимиз:
1) Шундай ер ва сувларда етиштирилган шоли ва гурунчларни истеъмол қилса бўладими?
2) Шу ишлар билан мусулмон, хусусан тақволи аҳли илмлар шуғуллансалар дурустми?
Илтимосимиз:
Шу масалани ҳал этиб «Зикр аҳлидан сўранг« рисоласида чоп эттирсангиз.
Олдиндан ташаккур айтиб, дуо билан бир гуруҳ марғилонлик фуқаролар номидан:

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, тақво юзасидан бу ишни қилмаган маъқул.
Шу билан бирга айтишимиз лозимки, фуқаҳолар: «Нажас сувлар билан суғорилган мевалар ва ахлатхонада ўсган зироатлар дони макруҳ эмас», дейишган. (Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож). Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort