Нега кафан ва эҳром оқ рангда? Принтер учун
25.10.2008 й.

САВОЛ: Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай: Нега кафан ва эҳром оқ рангда?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ерда оқ матонинг афзаллиги ҳақида гап кетяпти, холос. Хажга боргандаги эҳром ёки бир мўмин-мусулмон инсон вафот этганида уни кафанлашдаги кафанлик оқ бўлиши фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бошқа рангдаги матолардан эҳром ёки кафан қилиш жоиз, бўлади, баъзи бирлар шундай қилади ҳам. Мисол учун, Доғистондаги Шофеий мазҳабидаги диндош биродарларимиз ўлганларни яшил рангли матода кафанлашади ва «аҳ-ли жаннатнинг кийими яшил рангда бўлади, шунинг умидида биз ўлганларимизни яшил матога кафанлаймиз» деган фалсафани олға суришади.
Шунингдек, ҳаж ёки умрага борган одам оқ рангдан бошқа рангдаги матодан эҳром боғлаши жоиз, бўлади, лекин оқ бўлиши афзал ҳисобланади. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган. Шунинг учун афзалини қилиш маъносида оқ рангли матодан эҳром қилинади ва вафот этган мўмин-мусулмонлар оқ рангли матога кафанланади. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort