ПАЙҒАМБАРИМИЗ ВА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ Принтер учун
12.11.2008 й.

Бу мақоламиздаги тавсиялар баъзи ўқувчиларимизга илк ўқишда оддийгина бўлиб кўриниши мумкин. Лекин улар ўтган 1400 йилга ҳаёлий саёҳат қилсалар, ақлларини лол қолдирадиган бир ҳодиса билан учрашганликларини англаб етадилар. Чунки кейинги йиллардаги кашфиётлар тиббиётни ўзгартирса ҳамки бу тавсияларнинг ҳеч бирини ўзгартиролмади ва уларни тавсия этган зот қаршисида беихтиёр бўйин эгмоқда.

Ҳижратдан аввал, Мадинада кўп сонли безгак касаллиги мавжуд эди. Бу касалликдан юзларча киши ўлар ёки қаттиқ изтироб чекарди. Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, шаҳар атрофидаги ботқоқликни кўриб, бу касалликнинг сувли ва ифлос ердан келишини айтган эдилар. Шундан сўнг шу ердаги одамларга шахсан ўзлари бошчилик қилиб 30 минг хурмо дарахти кўчатини эктирган эдилар.
Абу Баракатнинг китобида ёзилишича "Бир касал чиққан жойда бўлсангиз бошқа бирор ёққа борманг, бошқа ерда касаллик бўлса, у ерга саёҳат қилманг", - дея буюриб карантин усулини биринчи бўлиб тавсия этган жаноби Пайғамбаримиздир. Ҳамма касалликларда парҳезни қаттиқ бир шаклда тавсия этган ва "Ҳамма даъволарнинг боши будир" - деган ҳам ул Зоти муборакдир.
Пайғамбаримиз Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:

1. Доимо тоза овқатларни енг;
2. Жуда иссиқ ва жуда срвуқ еманг;
3. Кўп чайнаб, секин енг;
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг;
5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг;
6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг;
7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг;
8. Овқатларингиздан хурмани кам этманг;
9. Узум, хурма ва зайтун, Аллохга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради;
10. Чарчаган вақтингизда ширинликлардан енг:
11. Синиқ косаларда овқат емаиг, бундай идишда сув ҳам ичманг;
12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг;
13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг;
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин;
15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

Бундай маслаҳатлар жуда ҳам кўп.
Ҳар хил касалликларни даволаш учун берган тавсияларнинг баъзи хусусиятларини қисқача тушунтирамиз.
Пенсилин: Ҳижрий 160 йидди вафот этган ва 500 га яқин асар муаллифи Тавасли Муса Ибни Абу Ҳаййаннинг "Ал Холис" китобида кўз касалликлари ва томоқ ангиналари учун Расулуллоҳнинг шу тавсияси ёзилган:
"Замбуруғларни олинг, намли қорокғу ерда уч кун сақланг, уларнинг усти моғорлаб қолади. Темир бир сих олиб қиздиринг. Совугандан кейин уч марта бу моғорга суртинг. Моғорни кўзга сурма сўргандай суртинг ва томоққа босиб ўранг".
Чорак аср аввал бу даволаш усудини хурофот деб атаган ахмоқлар чиққан эди. Лекин Пайғамбаримиз тавсия этган ушбу "дори" бугунги кунда шу асрнинг бир мўъжизаси сифатида қабул қилинмоқда. Ҳа, пайғамбарлар Пайғамбари асримизнинг пенсилин мўъжизасини 1400 йил олдин кўрсатган ва сўнгсиз бир илм соҳибининг Расули бўлганини яна бир бор исбот қилган.
Кўзи оғриганларга доимо асал, хурма ейишни тавсия этардилар. Бундан ташқари замбуруғ сувини ишлатишни тавсия этгандиларки, бунинг, пенсилин эканлигини юқорида айтиб
ўтдик.
Иситмали касалликларда: совуқ сув билан вужудни намлатардилар. Бу усулни ҳозирда ҳам тавсия этиш мумкин.
Заҳарланганда: Дарҳол ошқозонни бўшатиш учун қустурардилар ва елканинг уч жойидан қон олдирардилар:
Сарвари оламнинг "Агар инсонлар оз сув ичсалар вужудлардаги сиҳат ва иштаҳани бир маромда давом эттира оладилар" - ҳадиси шарифлари катта ахамиятга эгадир.
Сил: Озғин, йўталиш ва балғам;чиқарганларни, Мадинадан ташқарига чиқарар ва тоққа - чўпонларнинг ёнига қўйиб келардилар. Шу билан бирга уларга кўп сут ичишларини тавсия этардилар. Очиқ ҳавода даво кўрган бу касаллар, маълум бир муддатдан сўнг Мадинага соғлом ҳолда қайтарди. Микроб ва лаборатория бутунлай номаълум бўлган у қоронғу жоҳилият даврида Расули Акрамнинг (саллаллоҳу алайҳи ва-саллам) бу касалликка қўйган ташхис (диагноз), даволаш усуллари жуда ҳам диққатни ўзига тортади ва бугунги кунда сил касаллигига чалинганларни даволаш учун кенг қўлланаётган "SENATORYUM" асосларга эгадир. Таунли ва сил касалликларига чалинганларнинг дарҳол халқдан ажратиб олинишини тавсия этардилар.
Ҳа, замонавий тиб илми қўллаётган карантин усули биринчи маротаба ҳазрати Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) томонидан тавсия этилган ва ўша вақтларда ҳам бу йўл билан минглаб инсонларнинг ҳаёти қутқариб қолинган.
Пировардида, Расулуллоҳнинг тиббиёт соҳасидаги билими, кашфиёт ва тавсиялари, унинг юксак илоҳий даҳосини ва ҳақ Пайғамбар бўлганини яна бир бор кўрсатиб турибди.
Қуръоннинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга тескари келмагани каби, Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг бу борадаги ҳеч бир тавсиялари ҳам замонавий тиб илмига зид келмаяпти.
Ҳа, асрлар ўзгаради, фақат бундай ҳақиқатлар ўзгармайди. Ҳар бир янги кашф, ҳар бир ривожланиш - бу ҳақиқатларнинг буюклиги ва у Зотнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) буюклиги олдида бўйин эгади.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri