Пайпоққа масҳ тортса бўладими? Агар бўлса, қайси мазҳабда? Принтер учун
18.11.2008 й.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари.
Пайпоққа масҳ тортса бўладими? Агар бўлса, қайси мазҳабда?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Пайпоққа масҳ тортиб бўлмайди. Баъзи бирлар тортса бўлади, деб одамларнинг бошини айлантирган, холос.
Бу тушунмовчилик «жавраб» сўзини тўғри билмасликдан келиб чиққан.
«Жавраб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан.
«Қомусул муҳийт» ва «Лисонул араб» номли энг мўътамад луғат китобларда айтилишича, «жавраб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконий ҳам тасдиқлашган.
Шавконий: «Махси юмшоқ ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, жавраб эса чориқдан ҳам катта бўлади», деганлар.
Ибн Арабий, ал-Айний ва бошқа уламолар: жавроб жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди», деганлар.
У руслардаги «пийма» номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир.
«Жавраб» ҳақида уламоларнинг гаплари турлича бўлиши, ул оёқ кийимининг ҳар юртда ҳар хил бўлишидандир. Бунга «дўппи» деб аталган бош кийим турли юрт-ларда турлича бўлиши мисол бўла олади.
Абдурраззоқ ривоят қилишларича, Абу Масъуд ал-Ансорий жавроби ва ковушига масҳ тортар экан.
Нима бўлганда ҳам, ҳамма масҳ муддатида юриб туришга, сув, лой каби турли нарсаларни оёққа ўтмаслигига молик бўлиши кераклигига иттифоқ қилишган.
Ҳозирги пайтда баъзи араб юртларида юпқа латтадан бўлган замонавий пайпоқлар «жавроб» дейилади. Баъзи бир одамлар ана шу жавраб ҳадисда зикр қилинган «жавраб» деб, унга ҳам масҳ тортса бўлади, деб фатво бермоқдалар. Бу мутлақо нотўғри. Ким бу гапни эшитса, асло қабул қилмаслиги керак. Агар олдин билмай қабул қилса, энди ундан қайтиб, пайпоққа масҳ тортмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri