Тафсир китобини таҳоратсиз ўқиш дурустми? Принтер учун
18.11.2008 й.

САВОЛ: Ассалому алайкум! Тафсир китобини таҳоратсиз ўқиш дурустми? Жавоб учун олдиндан раҳмат !

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Машҳур ҳанафий фиқҳ китобларидан «Мажмаъул анҳур шарҳи мултақол аб-ҳур» китобида барча шаръий китобларни улуғлаш мақсадида таҳорат билан ушлаш таҳсинга сазовор ишлиги айтилган.
Зарурат юзасидан таҳоратсиз бошқа китобларини ушлашга рухсат бўлса ҳам, тафсирни таҳорат ила ушлаш кераклиги таъкидланган. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri