Эчки терисидан қилинган махси Принтер учун
18.11.2008 й.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх жаноблари!
Яқинда бир намозхон эчки терисидан қилинган махси кийиб юрганимни кўриб, бу махси таҳорат ушламайди, бу ҳақда фатво чиққан деб айтиб қолди. Шу ҳақда маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу масала бўйича «Мухтасари Виқоя» шарҳида қуйидагилар келган.
Уни икки чориққа ва тўпиқни тўсувчи ҳамда сафар қилишга ярайдиган нарсага тортиш жоиздир.
Чориқ совуқда махсининг устидан кийиладиган нарса бўлган. Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва ал-Ҳокимлар Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чориққа масҳ тортганлари айтилган.
Махсини кийгандан кейин таҳорати кетмай туриб устидан чориқни кийган бўлса, унга масҳ тортса бўлади. Аммо таҳорат кетиб махсига масҳ тортиб олиб, кейин чориқни кийган бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.
Махси ва чориқдан бошқа уларнинг вазифасини адо этадиган пойабзалларга ҳам масҳ тортса бўлади. Бунинг учун, мазкур пойабзаллар икки оёқнинг тўпиқдан юқорисини тўсадиган, боғламаса ҳам ўзи тик турадиган ва у билан юриб сафар қилса бўладиган даражада бўлиши лозим. Мазкур сафар энг ози бир фарсах, яъни 5544 метр масофага бўлиши керак. Агар мазкур масофани босиб ўтгунча йиртилиб кетадиган пойафзал бўлса, унга масҳ тортиш жоиз эмас. Ҳар ким ушбу қоидага солиштириб, ўзи билиб олаверади. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri