"Ҳакамил атоиййа"дан уч ҳикмат Принтер учун
04.12.2008 й.
islom.uz

1-ҲИКМАТ

«Амалга суянишда хато мавжуд бўлиб, умидда нуқсон борлигига аломатдир».
Амалга эътимод қилиш шариат мақтаган ишми ёки ёмонлаганми?
Ибн Атоуллоҳ бизга: Аллоҳнинг розилиги ва ваъда қилган мукофотига эришиш учун намоз, рўза, садақа ҳамда ҳар турлик яхши амалларга суяниб эътимод қилишдан сақланишга чақирмоқдалар. Балки бундаги энг тўғри йўл Аллоҳнинг лутфи, фазли ва карамига суянишдир.
Энди бу гапирилган сўзларга далил борми? Албатта далил бор. Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сизларнинг бирортангизни амали жаннатга кирита олмайди», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули сизни ҳам амалингиз кирита олмайдими?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мени ҳам амалим жаннатга кирита олмайди фақатгина Аллоҳ Ўз раҳматига ўраб олсагина жаннатга киритади», дедилар.
Демак амал жаннатга кириш учун маблағ эмасдир. Иш шундоқ бўлганидан кейин тоатни адо этишга муваффақ бўлганингдан кейин Аллоҳнинг розилиги ва савобидан тамаъ қилмоғинг ҳамда Уни фазли, авфи ва карамини орзу этмоғинг лозим.
Бу ерда шу нарса аниқки, сен Аллоҳнинг фазлига эмас балки амалингга суянишинг гуноҳга ботиб, Аллоҳнинг афвида ражоингни ноқис эканига энг катта далилдир.
Яъни сен Аллоҳнинг карами ва атосини умид қилсанг албатта бунда амалингга суянасан. Энди амалинг озайиб гуноҳларинг кўпайса умидинг йўққа чиқади.
Аллоҳнинг фазлига эмас балки амалингдан умид қилишинг юқорида Ибн Атоуллоҳ зикр қилган ҳикматга далолат қилувчи миқёсдир.
Бу ҳикматни ақидада муҳим ўрни бор. Бундан ташқари Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатларида, ахлоқий ва тарбиявий жиҳатларида ҳам муҳим ўрни бордир. Аллоҳ хоҳласа буларни барчаси хусусида келгусида сўз юритамиз.
Шу муносабат билан айтамизки, Ибн Атоуллоҳнинг ҳикматлари учга бўлинади.

Биринчи қисм: Тавҳид хусусида айланади.
Иккинчи қисм: Ахлоқ хусусида айланади.
Учинчи қисм: Ҳаёт тарзига тааллуқли нарсалар ва нафсни ифлосликлардан тозалаш хусусида айланади.

Биринчи ҳикматда эътиқодий масалалар ва уларнинг таҳлили хусусида сўз юритилади.
Жавҳаратут тавҳид соҳиби айтадилар.
Агар савобга эришсак соф фазли биландир
Агар азобга йўлиқсак соф адолати биландир.
Барча мусулмон киши мана шу ақидани жойламоғи лозим. Шундагина салафи солиҳлар даражасига чиқади.
Бизнинг савобга мустаҳиқ бўлишимиз қилган солиҳ амалларимиз туфайлидир, деб кимдир айтиши мумкин. Лекин банда билан раббиси орасидаги алоқа устида фикр юритиб, чуқур назар солинадиган бўлса иш ундай эмаслигини биламиз.
Аллоҳ мени амалим билан савобга эриштиради? Аллоҳ амалим билан жаннатга киритади? Деган сўзингни маъноси нима?
Бунинг маъноси гўёки Аллоҳ жаннат учун қиймат белгилаб қўйгандир, уни белгилаши дирҳам ёки қимматбаҳо қоғозларда эмас. Балки жаннатнинг қиймати ибодат, тоат ва ҳаром нарсалардан узоқ бўлишдадир. Агар сен тоатларни бажариб, наҳий қилган нарсалардан четлансанг демак маблағ сарф қилиб мана шундан кейингина сотиб олган матоҳингга ҳақдор бўласан!...
Тақдим қилган амалимга савоб оламан, дейишингни маъноси шудир. Ҳақиқатда иш мана шундайми?
Сен Аллоҳ талаб қилган амрларни адо этиб, тер тўкканинг учун худди маълум қийматга ер сотиб олган киши мустаҳиқ бўлганидек жаннатга мустаҳиқ бўласанми?
Агар бироз фикр юритсанг бу ерда катта фарқ борлигини билиб оласан. Агар бир бўстонни сотувчи сўраган нархга нақд пул бериб сотиб олсам мен бу бўстонга ҳеч қандай миннатсиз эга бўламан. Автоматик равишда қонун менга у ерни мулкинг, деб ҳукм қилади. Еримдан чиқ, чунки мен сенга уни ҳаққини тўла берганман, деб айтиш менинг ҳаққимдир.
Мана шу, банда билан банда орасидаги алоқадир. Аммо Аллоҳ сени тоатга буюриб ва ҳаром нарсалардан ман этган нарсасига муваффақ қилсада, сен мажбуриятларни адо қилишинг ва ҳаром нарсалардан узоқлашишингдаги иш буткул шаклда юқоридагидан ўзгачадир. Адо қилаётган намозга ким сени қодир қилди? Тутаётган рўзангга ким қодир қилди? Иймон учун ким қалбингни очиб қўйди? Аллоҳ қуйидаги сўзини рост айтди. «Улар сизга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Айтинг: «Сизлар менга мусулмон бўлганларингизни миннат қилманглар. Балки агар (иймонингларда) содиқ бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур. (Ҳужурот-17)
Юқоридаги бу икки суратда катта фарқ бор. Ким сенга иймонни маҳбуб қилиб куфрлик, фосиқлик ва осийликни кариҳ кўрсатди? Албатта Аллоҳ таоло!
Аллоҳнинг уйларидан бир уйга бориб, жамоат намозига ҳозир бўлиб, сўнгра ўтириб, Аллоҳга яқин қиладиган нарсаларга қулоқ тутишинг учун ким қалбингни очган? Ким? Ким? Албатта Аллоҳ таоло!
Шундоқ экан бу ҳаёлларга не ҳожат! Ўзингни маблағингга сотиб олган бўстонни Аллоҳни жаннатини маблағинг бўлган тоат билан сотиб олишни қиёс қилишда катта фарқ борку ахир.
Демак сен Аллоҳнинг жаннати ва савобига амалинг билан ҳақдор бўлишни тасаввур қилишга ҳақли эмассан. Чунки сен талаб қилган нарсанигина тақдим қилдинг, вожиб қилган нарсанигина бажардинг ва ҳаром қилган нарсадангина узоқлашдинг. Амалим билан жаннатга кираман, деб эътиқод қилишинг жоиз эмас. Мабодо мана шу нарсани эътиқод қилсанг ширкни энг хатарли турида воқеъ бўлибсан.
Мана шу эътиқод, яъни намозинг сендаги зотий қувват натижаси, сен бу билан Аллоҳга юзландинг, Аллоҳ сенга буюргандаги тоатинг ўзингни ички ҳаракатинг, ички ҳаракатинг зотий мулкинг, қудратинг ҳам зотий мулкинг, амалингга сен ўзинг моликсан. Қудратингни ўзинг ихтиро қилдинг бунга Борий яъни Аллоҳни алоқаси йўқ дейишликир. Бу гапинг билан сен гўёки мана шу ҳолатда тоат тақдим қилибсан. Бу яна шуни англатадики, Аллоҳ Сен хоҳлагандек буйруқларни бажариш зотий қувватим самараси бўлиб, ваъда қилган жаннатни менга бер дейиш билан баробардир.
Олди-сотди амалиёти мана шундай тарзда амалга оширилади. Мен сенга қийматини бердим, у нарсани талаб қилиш менинг ҳаққим!...
Энди шу нарса банда билан Раббиси орасидаги муомалада мантиққа тўғрими? Сен ўзи Аллоҳ учун убудиятта қай ҳолатдасан? Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларига ўргатган «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи» деб айтилувчи муқаддас калима қаршисида ўзингни қандай тутмоқдасан? Бандалар амалини халқ қилувчиси Аллоҳ эканига яқиний иймон олдида ўзингни қандай тутмоқдасан? Биз бандаларнинг амалларини ким яратади? Гумонимча, биз ҳақни баён қилувчи салаф солиҳларни ақидасини келтирдик. Улар Ашъариййа ва Мотуридиййа йўналишини ўзида жамлаган аҳли сунна вал жамоа тариқатидир. Демак мен Аллоҳ таолога тилим билан ҳамд айтсам бу ҳамдни айтишим учун тилимни ҳаракатлантирган Аллоҳга шукр айтмоқлигим лозим. Агар ярим кеча намоз ўқиш учун ўрнимдан турсам Аллоҳ ҳузурида туришга муваффақ қилгани учун У зотга ҳамду- сано айтмоғим лозим. Агар Уни менга нисбатан муҳаббати, инояти ва лутфи бўлмаганида уйқуда қолиб кетиб, бундай шарафга эга бўлмаслигим мумкин эди. Мен сизларга бир гал оилада хизмат қилиб юрувчи бир қизалоқ ҳақида гапириб берган эдим. Кечаларнинг бирида оила бошлиғи ўрнидан турса уйнинг бурчагида ҳалиги қизалоқ намоз ўқиётган эди. Саждадалигида у қуйидагича дуо қилар эди. «Аллоҳим сендан бахтли бўлишим учун муҳаббатингни, офиятда қилишингни ва ҳурмат этишингни сўрайман». Уй эгаси бу қизни сўзини улуғ санаб, то салом бергунича кутиб турди. Салом бериб бўлганидан кейин унга юзланиб: «Аллоҳга даллоллик қилувчи бу ким? Сен бу айтганларинг ўрнига: «Аллоҳим Сенга нисбатан муҳаббатимни, мен бахтли бўлишимни ва ҳурматли бўлишимни сўрайман», деб айтган эди, бу қиз: «Агар менга нисбатан Аллоҳни муҳаббати бўлмаганида бу соатда мени уйғотмас, Ўз ҳузурида турғизмас ва бу муножот билан нутқ қилдирмас эди», деди.
Эй биродарлар мулоҳаза қилинглар! Ҳар биримиз бу тавҳидни ўзимизда жамламоғимиз лозим. Намозга муваффақ қилган Аллоҳга қандай шукр қиласан.
«Жавҳаратут тавҳид» соҳиби ва барча ақида уламолари бу асосга аҳамият бериб:
Агар савобга эришсак айни фазлидандир
Агар азобига йўлиқсак айни адолатидандир, деб айтишган.
Бу ерда инсон фикрига қуйидаги саволлар келади. Агар иш шундай бўлганидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги маъноси нима?
«(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», дерлар». (Наҳл-32)
Аллоҳ таоло бу каломни ўз сўзида кўп марта такрор қилган. Мен сизларга жавоб берадиган бўлсам Аллоҳга нисбатан муҳаббатинглар ошиб, Унга бўлган убудиййият шуъури зиёдалашади.
Албатта бу калом бир томондан яъни Аллоҳ таоло томонидан бўлган қарордир. Икки битим тузувчилар томонидан эмасдир. Аллоҳ сени амалга муваффақ қилиб, тўғриликка илҳомлантириб, Унинг эшигига журъат қилиб: «Аллоҳим, сендан бошқа куч-қувват йўқ, кокилим Сенинг қўлингда, Ўзинг хоҳлагандек тасарруф қиласан, ўша тасарруфни саодат ва тўғри йўлга олгин», десанг Аллоҳ дуоингни ижобат қилиб, яхшиликка қалбингни очиб, солиҳ амалларга муваффақ қилиб ана шундан кейингина Қиёмат куни «(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», дер (Наҳл-32).
Энди мана шу сўз худди сотувчи билан сотиб олувчи орасидаги келишувга ўхшаш сен билан Аллоҳ орасида розилик келишувини ижросидир?! Бундай бўлишидан Аллоҳ асрасин.
Агар Аллоҳ амалингни жаннатга кириш учун сабаб қилса албатта бу У томонидан бўлган фазл ва яхшиликни раво кўрганидир.
Агар сен бу сўзларни инкор қилиб, Аллоҳ билан банда орасидаги масала, ҳақни ҳақ билан алиштиришдир, деб Қиёмат кунига мана шу даъво билан борсангда ва Аллоҳга қарата: «Мен бажариб ўтган амаллар сабабли жаннатда абадий қолишга ҳақдорман», дейдиган бўлсанг, Аллоҳ сени шундай бир нозик ҳисоб сари етаклайдики, шу пайт сенда даъво қиладиган ҳақ қолмайди. Ва тез кунда буларни барчаси Аллоҳ учун бўлган убудийятинг ва Уни ёрдами ва тавфиқига муҳтож эканингни намоён этади.
Бу айтган нарсаларимга энг яқин мисол ота ўғлига карамли ва саҳоватли бўлиши учун қизиқтириб, йўл тузиб берганга ўхшайди. Отаси ўғли учун: «Агар мана шу маблағни камбағалга олиб борсанг мен сенга ҳадя билан икром кўрсатаман, деб махфий ҳолатда боласини чўнтагига пул солиб қўяди. Боласи ҳам отаси ҳурматлашини умид қилиб, отаси қистириб кетган маблағни камбағалларга улашади. Отаси эса хурсандлик билан қарши олиб, ўғлини карамли хулқини ажаб билан ифодалайди. Ва ўғлига: «Сен улкан инсоний амални рўёбга чиқардинг, шубҳасиз сен катта ажр ва буюк савобга лойиқсан», дейди.
Аниқки, бу тарбиявий амал бўлиб, ота боласини мана шундай ушлайди. Шак йўқки, бола бундан кейин у нарсаларни билади. Яъни чўнтагидаги мол отасининг молидир. Кўрсатган икромига яраша мукофот олиши яхши амали натижасидадир. Аллоҳнинг «(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», деб айтган сўзи фақат шу маънодадир.
Бир эмас балки бир неча хабарда келишича, Қиёмат куни Аллоҳ бандаларидан бири: «Эй раббим! Мени адлинг билан ҳисоб-китоб қилгин, мен дунёдаги ҳаётимни барчасини Сенга осийлик қилмаган ҳолда яшаб ўтдим», деб айтса, Аллоҳ таоло ато этган икки кўз неъматини эслатиб: «Бу икки кўзинг шукрини адо этдингми?» деб, Аллоҳнинг фазлини тарозуни бир палласига, бандани тоат ва амалларини тарозуни иккинчи палласига қўйилади. Ва илоҳий фазли Аллоҳ бандага тақдир қилган тоат ва амалларни устидан оғир келади.
Агар сен дунё ҳаётида яшаётганингда ҳар турлик Аллоҳ неъматларига қарасанг, бир лаҳза ушбу неъматлардан нафланишинг барча қоим қилган тоатларингдан кўп ва мукаммалроқдир. Сен эса Аллоҳ учун қулсан, Унинг қудрати билан итоат қиласан, Унинг раҳмати билан У томон юрасан, сенга раҳматини бериши билан Унга яқинлашасан. Мен эса отам баъзи дуоларида айтганларини айтиб бераман.
Эй Раббим! Сенга шукр айтаман лекин Сен менга шукр айтишга илҳомлантирганингдагина айта оламан. Бу шукрни айтишга муваффақ қилганингни ўзи шукрга муҳтождир.
Ундоқ бўлса «(Энди) қилиб ўтган амалларингиз сабабли жаннатга кирингиз», (Наҳл-32) ояти бир тарафдан бўлган қарордир. Аммо билмоғимиз лозимки, бизлар жаннатга Унинг фазли билангина кирамиз.
Баъзи солиҳлар тушларида Раббонийлардан бири вафот этгач тушларида кўриб, Аллоҳ сенга нима қилди? деди. Раббоний киши: «У мени олдида тўхтатиб: «Нима олиб келдинг», деди. Шунда мен: «Эй раббим! Мен қулман, қул эса ҳеч нарсага мулкдор бўлмасдан ҳожаси ҳузурига келади. Мен эса Сени авфингни тамаъсида ва караминг орзусида Ҳузурингга келдим», деб айтдим.
Сен бу ерда убудийят мантиғига қарагин! Эртага Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига бориш мана шундай бўлади. Ким бугун ана шу нарсани топмаса албатта эртага топади.

2-ҲИКМАТ

Амаллар қоим суратдадир лекин унинг руҳи эса ундаги ихлосни мавжудлигидадир.
Биз билдикки, мусулмон кишини Аллоҳ таолога яқин бўлиши Исломни арконларини ўзида мужассам қилган асосий фарзларда чегараланиб қолган эмас. Балки у кўп ва ҳар турлик бўлиб, Аллоҳнинг «Солиҳ амалларни бажаринг», деб айтган ояти остига киради. Чунки унинг фойдаси якка шахс ва жамоатга тегувчидир. Ва яна биз билдикки, Аллоҳ бу кўпгина солиҳ амалларни мўмин бандалари орасида уларнинг ҳолатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб тақсимлаб қўйди. Буларни ҳам билганимиздан кейин, Ибн Атоуллоҳ ушбу маънони тўлдириб, амалларнинг салоҳияти, Аллоҳнинг розилигига етишиб ва савобига эришишдаги аҳамиятлиси, ўша амалга олиб борувчи қасдни соғлом бўлишидир, деб бизни огоҳлантирмоқдалар.
Бу ердаги соғлом қасддан ирода этилган нарса, ҳар турлик манфаатлардан холи бўлиб, фақат Аллоҳга яқин бўлиш ва Уни розилигига етишишнигина қасд этишдир.
Мусулмон кишини Аллоҳнинг розилигига етишишдаги барча яқинлаштирувчи нарсалари амал ва қасддан ташкил топган.
Агар амалларни бажаришга олиб борувчи қасдда Аллоҳнинг розилиги ва савоби қўлга киритиш мақсади бўлмас экан, модомики у амал кўринишида фойдали ва маъқул бўлса ҳам, у амалнинг қиймати йўқдир.
Чунки соғлом ният баъзи пайтларда амалдан ҳам беҳожат қилиб қўяди. Масалан мусулмон киши бирор амалга юзланишда Аллоҳга холис ният ва соф қасд билан ният қилсада, лекин бу ишни амалга оширишга қурби етмаса, масалан муҳтож ва камбағалларга моддий ёрдам бериш ёки бечораҳол кишиларга маънавий мадад қўлини чўзиш. Қарасаки уни бажаришга кучи етмайди, шак-шубҳа йўқки, бунда ниятни ўзи ҳам кифоя қилаверади. Бу сўзга Расулуллоҳдан (с.а.в) собит ҳадислар тўлиб тошиб ётибди.
Лекин бажарилаётган амал соғлом қасд ва ихлос билан бажарилмас экан Аллоҳнинг мезони ва ҳукмида у ботилдир.
Аллоҳнинг бу ҳақдаги қарори қатъий бўлиб «(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз», деб айтган. (Фурқон-23)
Бу ҳикматни тўлиқ англашда қуйидаги воқеъликдаги мисоллар янада аниқлаштиради.
1) Бир киши бир қанча миқдордаги қарзга ботиб қолди. Ўша олган қарзини тўлаш вақти етиб келганида, қарз берган кишини узоқдан келаётганини кўриб қолди. Қарздор шошиб яқинидаги масжидга кирдида, узоқ нафл намоз ўқишни бошлади. Шак-шубҳа йўқки, бу киши ўқиган нафл намози билан Аллоҳга яқинликни ирода қилмади. Аллоҳ ҳам бу намозида тоат бор деб баҳоламади. Чунки бу кишини қасдида Аллоҳга яқинлашиш маъноси йўқ эди. Қочишидаги мақсад қарзни сўраб қолишидаги хавф эди.
2) Бир ишчи заводда ишлайди. Пешинга азон айтилишидан фойдаланиб, пешин намозига кетишини ҳужжат қилиб ишини тўхтатди. Таҳоратни узоқ вақт олди. Кейин намоз ўқигани кириб, намозни ҳам узун ўқиди. Сўнгра сояли, юмшоқ жойга суяниб олиб вирд ва дуоларни ўқиди ёки Қуръон тиловат қилди. Аниқки бу намозлари Аллоҳга яқин қилувчи амаллар қаторига кирмайди. Бу кишининг нияти ишидан узоқлашиб, ўзини роҳатини кўзлаш эди.
3) Исломга хизмат қилувчи ва даъват ишларига машғул бўлувчи баъзи бир кишиларга назар солинадиган бўлса, улар қилаётган ҳаракатлари остида дунявий фойда яъни бошлиқликка етишиш, мол-дунёни қўлга киритиш ёки сиёсий марказни эгаллаш каби ниятлари ётади.
Кимдир келиб, бу киши ибодатида камчиликка йўл қўяди, бомдод намозига қуёш чиқай деганда уйғонади, ўзи учун ҳар куни Қуръон ўқишни вазифа қилиб олмаган, деб танбеҳ берса, Аллоҳ бу кишини даъват ва Ислом хизмати учун масъул қилган, шунинг учун бу киши кўп ибодат қилишга, Қуръон тиловат қилишга ҳамда зикрларга машғул бўлишга имконияти йўқ, дейишади. Шубҳа йўқки, буларни даъволари ботил бўлиб, амаллари Аллоҳ розилиги йўлидаги ихлос руҳиятига яқин бўлмаган ишга йўналибди.
4) Бир қанча дўстлар уюшиб Байтуллоҳга ҳаж қилишга жўнашса ва у ердаги хизматларни ораларида ўзаро бўлишиб олишгандан кейин улардан бири чекига тушган овқат тайёрлаш ва идишларни ювиш ёки хонани тозалаш каби ишини бажармасдан ҳарамга қочиб бориб, у ерда намоз ва Қуръон тиловат билан машғул бўлса, шубҳа йўқки, у ўз нафсига танлаган иши Ибн Атоуллоҳ айтган қуйидаги ҳикматга киради.

Амаллар жинси ҳар турлик бўлишига қарамасдан ҳолат миқдорига қараб белгиланади.
Бу киши ўзини биродарларига қараганда фиқҳий билимдонлиги, илмий марказдалиги ва арзигулик диндорлиги юқори савияда бўлса ҳам ўз нафсига танлаган намоз ва қироати манзил хизмати ўрнига ўта олмайди.
Баъзи тижорат ёки завод эгаларини кўрамизки, улар тижорий ишларида ёки ишлаб чиқаришда фаол ҳаракат қилиб гоҳида дам оладида, асосий фарз ва рукнларни ҳисобга олмаганда диний вазифаларни кўпига бепарво бўлади. Кимдир келиб ўша савдогарга Аллоҳ олдидаги диний вазифаларини эслатса, у : «Ахир амаллар жинси ҳар турлик бўлишига қарамасдан ҳолат миқдорига қараб белгиланади», деб айтардинглар-ку?! Аллоҳ мени бу тижорий ишимни амаллар жинсига қоим қилди», дейди.
Унинг бу сўзи номақбул бўлиб, амали ҳам амаллар жинсига кирувчи солиҳ амаллар қаторида ҳисобланмайди.
Гапни қисқаси шуки, Аллоҳ буюрган солиҳ амаллар асосий рукн ва фарзларда чегараланиб қолган эмас, балки якка шахс ва жамиятга манфаат берувчи барча нарсани ўз ичига олади. Албатта бунда Аллоҳнинг китобида келган тартибга эътибор қилинади. Бу манфаатларни бошида диний манфаатлар туриб, ундан кейин ҳаёт, ақл, насл ва мол манфаати туради.
Бу ердаги муаммо ибодат даражасига чиқадиган муқаддас мақсаддан амални ажратиб олишдир.
Бу ердаги муаммолардан яна бири, диний ҳиссиётдаги хутбалар ўқилиши, Исломни улуғлаш йўлидаги баҳс ва мақолалар ёзилиши ҳамда Исломий конференсияларга кўплаб маблағлар сарфланиши дунявий мақсадларга эришиш, унга мусобақалашиш ҳамда молиявий имтиёз, мукофот ва вазифаларга етишиш учун нарвон вазифасини ўтамоқда.
Бу муаммони яна ҳам қисқароқ қилиб айтадиган бўлсак, бугунги жамиятимиз исломий ҳаракатларни кўриниши ризқ учун талаб қилинаётган касбларнинг бирига ўхшаб қолмоқда.
Агар қалблар софлашиб ниятлар нопокликлардан халос бўлса, бу йўлда хизмат қилаётганлар қалбларида Аллоҳ розилиги учун ихлос ўрин олса, бугунги кунда мусулмонларнинг калималари бир жойдан чиққанини, ишлари ўз қўлларида эканини ва ҳайбатлари-ю қувватлари душманлари қалбига қўрқинч солишини кўрар эдик.
Лекин билмоғимиз лозимки, мусулмонлар орасида ўз аҳдида, содиқ, мухлисликда бардавом бўлиб, уларга мухолиф турганлар зарар бера олмайдиган кишилар ҳали ҳам бордир. Сен ундай кишиларни ҳар бир давлатда, шаҳарда ва ҳудудда топишинг мумкин.
Расулуллоҳ (с.а.в.) қуйидаги сўлари ҳақ экани ўз исботини топади. «Умматимдан бир тоифа кишилар ҳақ устида зоҳир бўлиб мудом турадилар, уларга мухолиф бўлганлар зарар бера олмайди ҳатто улар зоҳир туришганида Аллоҳнинг амри келади».

3-ҲИКМАТ

Борлиғингни дараксизлик ерига кўмгин, агар кўммасанг эккан нарсанг натижаси охирига етмайди.
Аввало араб лафзидаги «Хумул» сўзи билан танишиб олайлик. Кўпчилик бу сўзни дангасалик ва қотиб қолганлик деб тушунишади. Лекин бу калима овоза бўлиб кетиш ва шуҳратга сабаб бўлувчи нарсалардан йироқ бўлиш ҳамда инсон бошқалар ҳузурида ноаниқ қолиб кўпгина одамлар билмаслигини англатади.
Ибн Атоуллоҳ сўзларидаги «Борлиғингни дараксизлик ерига кўмгин» деган сўз шуни англатадики, сен агар хоҳ диний хоҳ дунявий муҳим ишинг бўлсин (Ибн Атоуллоҳ фақат диний деганлар) одамлар орасида машҳур бўлишингдан ва бармоқ билан ишора қилинадиган даражага чиқишингдан олдин борлиғингни бироз муддат дараксиз ерга кўмгин яъни шуҳратдан йироқ бўлгин, шу мобайнида бажарадиган амалинг ўз зотингни тарбиялашда, ақлинг ўсишида, нафсинг юксалишида, ботининг ҳар хил нопокликлардан софланишида ривожланиб боради.
Демак сен нафсингни тарбиялашда ижтимоий ғавғолар ва умум фаоллик йиғинларидан узоқроқ турасан.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий инсон ҳаётидаги бу тарбия қонунини наботот оламидаги қонунларга ўхшатмоқдалар.
Сен агар уруғни ер устига сепиб тупроқ ва тошлар орасида шундоғича, кўммасдан қолдирсанг қуёш нури уни куйдириб, дуч келган нарса босиб ўтади.
Энди сен уни ер остига кўмиб бир муддат шу ҳолатда қолдирсанг у ўзига ўзи ишлов бериб, мукаммаллик сари отланиб, ўзидан барг, илдизларни чиқариб, ер юзига кўтарилади. Ҳатто ҳаводан нафас олиб қуёш нуридан озуқаланиш мақсадида тупроқни очиб, йўлидаги тошлар орасини ёриб чиқади.
Демак ўсимлик ўсиши икки босқичдан ўтади.

1. Барпо қилиш босқичи. Бу босқич ер остида бўлади.
2. Ўсиш ва мева бериш босқичи. Бу босқич ер устида бўлиб, Қуёш нури ости ва одамлар кўзи олдида бўлади.

Илоҳий қонун бирдир. Хоҳ у ўсиб чиқадиган данак ва уруғ бўлсин, хоҳ шахсиятини шакллантираётган инсон бўлсин бунинг фарқи йўқ.
Инсон бор қизиқишини Аллоҳ учун қул эканини дақиқа ёки кунлар бўлса ҳам билмоққа ҳаракат этмоғи лозим.
Аммо қизиқишини ижро этишни хоҳлаб, Аллоҳнинг тўғри йўлида, шариатини билиб, динини мудофаа қилган ҳолда, Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиб, амру-маъруф, наҳий мункар ва шунга ўхшаш хайрли ишларни рўёбга чиқармоқчи бўлса худди уруғлик ер остида етилиб, ўзини ўниб-ўсишга тайёрлагани каби инсон ҳам ижтимоий фаолликнинг шов-шувларидан йироқлашмоғи лозим.
Агар киши бу босқични сакраб ўтиб, хумул даврини ўтамасдан ўзини ижтимоий фаолиятларга уриб, оқим таъсирига тушиб қолса, унинг сийрати худди тупроқ юзаси ва тошлар орасига тушиб очиқликда қолган уруғ мисолига ўхшайди. Бундай ҳолатдан фақат чириш ва фасод бўлишгина кутилади холос.
Ўз ишини шуҳрат ва очиқликда бошлаган киши муваффақиятсизлик ва фасодга учрайди. Агар мабодо у киши гапирадиган бўлса пишиқ илм орқали гапирмайди. У киши Аллоҳнинг тўғри йўлида юришни хоҳлагани билан нафси аммораси бу йўлдан юришга тўсқинчилик қилиб, ғариза ва шаҳватларидан халос бўлишга имкон топа олмайди. Агар у ижтимоий фаолиятларга юзланса бутун рағбати марказий ўрин, бошлиқ ва мол-дунё орттиришдаги мусобақа томон етаклайди. Чунки унинг нафси узлат меҳробида тарбия топмаган. Соғлом фитрати эса хилват ва четда туриш тарбиясини ўтамаган. Бугунги исломий жамиятдаги кўпгина тарқалаётган фасодларнинг сабаби ушбу Ибн Атоуллоҳ Сакандарий васиятларидан юз ўгириб пишмаган узум ҳолатида киришилган ҳаракатдир.
Лекин инсон нафсини шакллантириш, зотини таниш ва ақлини илм-маърифат ва ҳаёт тажрибалари билан озуқалантиришда ижтимоий кўринишлардан, шуҳрат сабабларидан, бошлиқликка эришиш орзусидан узоқ бўлиб, жузъий хилват об-ҳавосидан баҳраманд бўлса аниқ айтаманки, бу кишини ақли яхшигина билим ва илм билан пишади. Ҳамда нафси тозаланиб, шуури ва ҳиссиёти анқовликдан халос бўлади. Демак у кишини иши ва ижтимоий фаолияти фойдали бўлиб, жамияти учун мева беради. У худди ер остида қолдирилган уруғга ўхшайдики, ҳатто ўша уруғ ерни ёриб чиқиб кўкариб сўнгра мева беради. Баъзилар: Ибн Атоуллоҳ Сакандарий бу ҳикматни қаердан олганлар, деб сўрашади?
Жавоб шуки: у зот бу ҳикматни ҳам бошқалари қатори Расулуллоҳ (с.а.в.) сийратларидан олганлар.
Саҳиҳ манбаларда ворид бўлишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзлари холи қолишни яхши кўриб қолдилар. У зот бир неча кечалаб ўша хиро ғорида қолиб кетардилар. Мана шу Аллоҳ мукаллаф қилган муҳим ишларни келгусида рўёбга чиқаришга тайёргарлик эди.
Бу ҳикматдан шу нарса аён бўладики, Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз вазифаларини рўёбга чиқаришда четда туриб холи қолишга муҳтож эканлар, бошқа мусулмонларни бунга эҳтиёжлари яна ҳам кўпдир. Қарайдиган бўлсак салафи солиҳларимизни барчалари мана шу тариқа кўринишида бўлишган. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни саҳобалари ва улардан кейин келган бирор киши мана шу қонундан сакраб ўта олмаган. Мен жамият олдига чиқиб ўзимга юклатилган вазифамни рўёбга чиқаришни хоҳласам уч ишни ўзимда мужассам қилишга муҳтожман.
Биринчи: Илмсиз ҳолда одамлар орасида гапириб, уларни ҳақ деб билган нарсамга эргаштириш жоиз эмас.
Иккинчи: Нафсни тарбиялаб, поклаш.
Нафс маълум бўлганидек, ёмонликка буюргувчидир. Ишни бошланишидаёқ нафс бирор бошлиқлик, юқори мартаба, яқинлар орасида мусобақалашишни хоҳлайди. Ва барча ишлар ва амалларда энг афзал бўлишга ундайди. Доимо лаззат ва ҳузурланишни истаб, мол-дунёни қайси эшикдан бўлса ҳам топишга буюради.
Агар намозга турсам мана шу намозим билан нафсим, одамларни мақтовини касб қилишни хоҳлайди. Агар одамларга таълим бериш, даъват қилиш ва ваъз айтишни ирода қилсам, нафсим мана шу нарсалар орқали шуҳрат ва бошлиғликка нарвон вазифасини ўташга ундайди. Агар зикр, ибодат ва Аллоҳга яқин қилувчи нарсаларни бажаришга киришсам, нафсим одамларни қалбидан жой олишга ундайди. Бу офатларни барчасидан қутулишнинг бирдан-бир йўли ана ўша нафсимни Аллоҳ буюрганидек поклашдир.
Учинчи: Қалбни Аллоҳнинг муҳаббатидан бошқа нарсалардан поклаш.
Мен мол-дунёни, бошлиғликни, хотинимни, болаларимни ва тенгқурларимни яхши кўраман, дейлик. Мендан талаб қилинадиган нарса мана шуларни барчасидан қалбимни тозалаб Аллоҳдан бошқадаги нарсаларда муҳаббатни тарк қилишдир.
Демак бу уч натижани қайси мадрасада амалга ошираман?
Бу уч мақсадга етишиши, фақат инсон ўз зотини жузъий тартибдаги хилватга бўйсунтириб, ўз зоти маърифатига тайёрлаб, Аллоҳ таолога қуллигини изҳор қилади. Оқибатда орттирган маърифати зикр ва доимий вирдлар сари етаклайди. Ҳамда Қуръонни тадаббур ва тааммул билан тиловат қилган сари секин-секин унинг олдида ҳақиқатлар очилаверади. Охирида унинг нафси ҳавоий нарсалардан холи бўлиб, Аллонинг розилиги томон йўлга тушади.

Анвар Аҳмад таржимаси

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri