Бойиб кетиш учун «Мулк» сурасини ҳар кечада ўқиб туриш керак, дейишди Принтер учун
14.12.2008 й.

Бойиб кетиш учун «Мулк» сурасини ҳар кечада ўқиб туриш керак, дейишди. Баъзилар эса «Воқеа» сурасини ҳар куни ўқишни таклиф қилишди. Ўзи қайси сурани ёки дуони ўқиб юрсак, Аллоҳ эсни оғдириб қўймайдиган бойлик беради?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бойликни сўраб дуо ёки баъзи сураларни ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди. Балки ўша нарсага сабаб бўлувчи ишни ҳам талабга яраша амалга ошириш керак.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу кўргани келибдилар ва у кишига,
«Нимадан шикоятинг бор?», дебдилар.
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд:
«Гуноҳларимдан», деб жавоб берибдилар.
«Нимани хоҳлайсан?» деб сўрабдилар ҳазрати Усмон.
«Роббимнинг раҳматини», дебди Абдуллоҳ ибн Масъуд.
«Сенга табиб юборайми?» дебдилар ҳазрати Усмон.
«Табиб (яъни Аллоҳ) Ўзи касал қилди», деб жавоб қилибдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд.
«Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин».
«Менинг унга ҳожатим йўқ!»
«Сенга бўлмаса, кетингдан қолган қизларингга керак бўлар».
«Менинг қизларимни камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кечада «Воқеа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг, ким «Воқеа» сурасини ҳар кечада ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди, деганларини эшитган эдим, деган эканлар Абдуллоҳ ибн Масъуд. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri