Сувратларга тушиш ва уларни сақлаш мумкинми? Принтер учун
14.12.2008 й.
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Кичкина сувратларга оид ҳукмларни айтгансиз. Сувратларга тушиш ва уларни сақлаш мумкинми? Жоҳилият даврини ёки шунга ўхшаш бўлган кунларни эслатувчи сувратларни нима қилиш керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Суврат масаласида мусулмонларнинг ўзлари ҳам воқеъликда бир неча тоифага бўлинадилар.
Биринчи тоифа ғарбга тобеълар тоифасидир. Уларнинг фикрича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида ҳамма сувратга ибодат қиладиган бўлиб кетган эди. Шунинг учун уларни бу ишдан қайтариш мақсадида қаттиқ лаҳжадаги ҳадислар айтилган. Вақт ўтиб одамлар ақийда масалаларини ўзлаштириб олдилар. Энди ҳеч ким сувратга топинмайдиган ҳолга келинди. Шунинг учун сувратга рухсат берилган, эмиш.
Лекин бундайлар ким, қачон, нима асосда рухсат берганини айта олмайдилар. Бундоқ нарсаларда фақатгина Аллоҳ таолонинг ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рухсатларигина ўтишини билмайдилар.
Иккинчиси эса, бу масалада келган ҳар бир сўзни сиртидан маҳкам ушлаб, бошқа ҳар қандай қоида-қонунларни қабул қилишдан мутлақо бош тортадиганлар тоифаси. Булар ҳам биринчи тоифага ўхшаб озчиликни ташкил қилади. Улар ҳаттоки ҳужжат учун аксларини забт қилдиришни ҳам инкор қиладилар.
Учиничи тоифа жумҳур мусулмонлар бўлиб, улар ҳамма нарсани ўз ўрнида баҳолайдилар. Ҳадиси шарифларда келганидек, инсон томонидан Аллоҳ яратган нарсага ўхшатаман деб жонли нарсалар сувратини солиш ва ҳайкалини тарошлаш ҳаром.
Аммо фото олиш асбоби ила акс олиш жоиз. Чунки бунда инсон томонидан Аллоҳ таоло яратган нарсага ўхшатишга уриниш йўқ. Ундоқ нарсаларга ибодат қилиш ҳам йўқ. Фото худди ойнага акс тушгандек гап. Фақат ойнада забт бўлиб қолмайди, фотода акс забт бўлиб, уни қоғозга чиқариш мумкин.
Замонамиздаги кўзга кўринган уламолардан бирлари шундай дейдилар: фото олиш жиҳози ила чиқариладиган шаклни суврат дейиш луғат жиҳатидан ҳам тўғри келмайди. У суврат эмас, балки аксдир. Шунинг учун ҳам кўрфаздаги давлатларнинг аҳолиси фоточини аккос, фотони акс дейдилар.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri