2-ҳадис Принтер учун
14.12.2007 й.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Уни би-рортамиз танимас ҳам эдик. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг икки тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва:
«Эй Муҳаммад менга Ислом ҳақида хабар бер»-деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом; «Лаа Илаҳа Иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат келтирмоғинг, намозини тўкис адо қилмоғинг, Закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг Байт-ни ҳаж қилмоғинг»-дедилар.
«Тўғри айтдинг»-деди у.
Биз ундан ажабландик. Ўзи сўрайди, ўзи тасдиқлайди.
«Менга Иймон ҳақида хабар бер»-деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг, яхшию ёмон қадарга иймон келтирмоғинг», дедилар.
«Тўғри айтдинг», деб тасдиқлади ва: «Менга эҳсон ҳақида хабар бер», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга худди Уни кўриб турганидек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг»-дедилар.
«Менга (қиёмат) соатидан хабар бер»-деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўралувчи бу ҳақда сўровчидан билимлироқ эмас»-дедилар.
«Унинг аломатларидан хабар бер»-деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри ўз хожасини туғмоғлиги, ялангоёқ, ялонғоч, камбағал, чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уриншларини кўрмоғинг»-дедилар.
Сўнгра у қайтиб кетди. Бас, мен бир мунча вақт ғойиб бўлдим. Сўнгра У зот соллаллоҳу алайҳи ва-саллам менга:
«Эй Умар, сўровчи кимлигини билдингми?»-дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ»-дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у Жиброилдир. Сизларга динларингиз дан таълим бергани келибди»-дедилар».
Яна бир ривоятда: «У Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган беш нарсанинг ичидадир»-дедилар ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида (қиёмат) соати илми бор». Оятини тиловат қилдилар. Сўнгра у қайтиб кетди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни қайтаринглар»-дедилар.
Одамлар ҳеч нарсани кўрмадилар. Шунда, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу–Жиброилдир. Одамларга динларини ўргатгани келибди»-дедилар
».

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort